Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com
www.ziyouz.com кутубхонаси
57 ўз-ўзига: «Хайрият, вазирнинг қўлидан эсон-омон қутилдим», деб севинибди. Подачи қизнинг отаси қошига келиб, у билан саломлашибди. У ёқдан-бу ёқдан гаплашиб ўтириб, қизларнинг ҳол-аҳволини сўрабди. Шу кеча чолнинг уйида ётиб қолибди. Эртасига эрта билан икковлари Оқжарга жўнашибди. Қизларнинг отаси подачига: — Мен шу ерда тураман, сен вазир олдига бор, — дебди. Оқжарлик подачи вазирнинг ёнига келиб: — Буйруғингизни бажо келтирдим, — дебди. Вазир кулиб: — Балли, ишни муҳлатидан бир кун илгари тамом қилдинг. Қандай шарт-шароит қўйдинг? — деб сўрабди. — Подачи чол қизларини кўргани келди, — деб жавоб берибди. Шу пайтда ота ўз қизлари билан гаплашмоқчи экан. Зулфия отасига қараб: — Агар шоҳ менга уйланмоқчи бўлса, сизга қирқ туя қиммат баҳо мол берсин, икки опамнинг бошидан-оёғигача зар тўксин, уларга яхши кийимлар кийдирсин, — дебди. Бу гап подшога маълум қилинибди. Подшо қизнинг айтганларини тўла-тўкис бажо келтирибди, қирқ кеча-ю қирқ кундуз тўй- томошалар қилиб, Зулфияни олибди. Орадан бир оз вақт ўтгандан сўнг чол-кампир катта қизлари Насиба билан Гулбаҳорни ҳам узатиб, кўнгиллари тинчибди. Кундан кун, ойдан ой ўтиб, йил тўлибди. Зулфиянинг туғиш вақтига бир ой қолибди. Подшо хурсандликдан ҳар куни овга чиқар экан. Зулфиянинг ҳомиладорлигидан ич-этларини еб юрган подшо хотинлари ҳар хил макр-ҳийлалар ўйлай бошлабдилар. Подшонинг катта хотини вазир отасига: — Зулфия яқинда туғади, энди подшо бизга эътибор бермай қўяди, — деб ҳасрат қилибди. Бошқа хотинлар ҳам ҳасрат қилишибди. Шунда вазир; — Сизлар ҳеч кимга айтманглар, подшо ҳам билмасин. Зулфия туғар вақтида бир кампир топиб, доя қиламиз, ҳисобини ўзи тўғрилайди, — дебди. Кунлардан бир кун Зулфия эрига: — Бугун аҳволим бошқача, ҳар хил сўзлар бўлаётганга ўхшайди, қўрқаман. Бугун сиз овга чиқманг, — деган экан, аҳмоқ подшо Зулфиянинг сўзини писанд қилмай, овга чиқиб кетибди. Салдан сўнг Зулфияни тўлғоқ тутибди. Шу пайтда подшонинг аламзада хотинлари бир маккор кампирни чақиришибди. Маккор кампир подшонинг катта хотинлари билан гапни бир жойга қўйиб, Зулфияга: — Чироғим, Зулфия, подшо хотинлари тўлғоқ тутганда кўзларини рўмол билан маҳкам танғиб қўйишади. Сенинг ҳам кўзингни боғлаб қўйсак яхши бўлади, — деб Зулфиянинг иккала кўзини боғлабди. Зулфия бир-биридан чиройли бир ўғил ва бир қиз туғибди, бир оз беҳуш бўлиб ётибди. Маккор кампир подшо хотинларига: «Янги туққан эчкининг бир урғочи, бир эркак боласини дарров топиб келинглар», дебди. Қирқ хотин кампирнинг айтганини даров бажо келтирибди. Кампир бўлса икки болани бир халтага солиб, яшириб қўйибди. Зулфия ҳушига келганда, кампир икки улоқни Зулфияга кўрсатиб: — Болам, хафа бўлма, тақдиринг шу экан, одам боласи ўрнига, иккита эчки боласи туғдинг: бири эркак, бири урғочи. Подшонинг пешонаси шўр экан, — деб Зулфияга пичинг қилибди. Зулфия зор-зор йиғлаб, ўтган кунларини эслабди. Қирқ хотин эса тоза севинишибди. Кампир халтадаги икки чақалоқни карвонлар ўтадиган чўл-биёбонга элтиб ташлабди. Қирқ хотин подшога хабар учун чопар юбора туриб унга: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling