Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/169
Sana02.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1074956
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   169
Bog'liq
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
56
— Айт! — дебди. 
— Э жаноб вазир. Оқжарга учта бўйи етган қиз келганига ўн кунча бўлди. У ерда тут ғарқ 
пишган, қизлар кундузи тут ейдилар, кечаси бир чайлада ухлайдилар, ҳеч нарса билан ишлари 
йўқ. Учови ҳам гўзал, келишган қиз. Агар жаноблари маъқул топсалар, шулар қалай бўлар экан? 
Вазир: 
— Мени ўша қизлар ёнига олиб бор, уларни бир кўрай-чи, қандай қизлар экан, — дебди. 
Вазир қизлар чайласи ёнига бориб қулоқ солса, улар гаплашиб ўтиришган экан. Насиба 
сингилларига қараб: 
— Подшо мени олса, бор ҳунаримни ишлатиб, унга шоҳона кийимлар тикиб берар эдим. Бу 
кийимлар дунёда ягона бўлар эди, — дебди. Ўртанча қиз Гулбаҳор: 
— Подшо мени олса, унга ширин-ширин овқатлар пишириб берардим. Егани билан тўймас 
эди, — дебди. Кенжа қиз Зулфия эса: 
— Подшо мени олса, икки бола: Ҳасан ва Зуҳра туғиб берар эдим, — дебди. 
Вазир бу сўзларни эшитиб бўлиб, чайлага кириб борибди. Қизлар уни кўриб, ўринларидан 
турибдилар. Вазир қизларнинг кийимларига тикилибди: кийимлари жулдур-жулдур экан. Вазир 
дарҳол подшо ҳузурига бориб, кўрган ва эшитганларини бирма-бир айтиб берибди. 
Подшо вазирдан бу сўзларни эшитгач, терисига сиғмай севинибди ва вазирга қараб: 
— Майли, ўша кенжасини олай, — дебди. Сўнгра вазирни яна Оқжарга юборибди. 
Вазир Оқжарга бориб қизлардан: 
— Подшо Зулфияни олмоқчи, нима дейсизлар? — деб сўрабди. Шунда Зулфия. 
— Камбағал бўлса ҳам ота-онамиз бор, ўшалар билаи сўзлашсангиз яхши бўларди, — дебди. 
Вазирга Зулфиянинг гапи маъқул тушиб, мулозимларидан бирини подачи чол ҳузурига 
юборибди. Мулозим подачи олдига бориб: 
— Э ота, сизнинг кичик қизингизни подшо олмоқчи. Сиз шунга нима дейсиз? — деб 
сўраганда, подачи бу сўзга ишонмай: 
— Сиз мени алдамоқчимиз? — дебди. 
Мулозим чолнинг ишонмаганини Оқжарга бориб вазирга айтибди. Вазир Оқжардаги ҳамма 
одамларни йиғиб, млслаҳатлашибди: 
— Э халойиқ, мен подачига мулозимимни юбордим. У чолга подшо Зулфияни олмоқчи 
бўлганини айтибди. Подачи: «мени алдаётирсиз», дебди. Энди сизлар менга қандай маслаҳат 
берасизлар? 
Аввал вазирни қизлар олдига бошлаб борган чол бундай дебди: 
— Э вазир, «қуш тилини қуш билади» деган мақол бор. Қишлоғимизда бир подачи чол бор. 
Ўша чолни қизларнинг отасига юборсангиз, балки унинг сўзига ишонар, — дебди. 
Бу маслаҳат вазирга маъқул тушибди. Вазир айтибди: 
— Хўп, майли, подачи чолни тезда чақириб келинг, гаплашиб кўрсин. 
Подачи чолни чақириб келибдилар. У эса қўрққанидан тинмай йиғлаб, бундай дер эмиш: 
— Тақсир, мен гуноҳкор эмасман. Пода боқишдан бошқа ҳеч нарсани билмайман. 
Аҳволимга раҳм қилинг. Халқ унга: 
— Қўрқма, бошқа гап бор, — деса ҳамки, яна қаттиқроқ қўрқиб: 
— Э тақсир, бола-чақангизнинг роҳатини кўринг, мен айбдор эмасман. Мен молларни ҳеч 
урмайман. Тўғри, бир вақт бир ола сигир юрмаган эди. Унинг шохига бир урган эдим, холос...— 
дер эмиш. Вазир кулиб: 
— Майли, гуноҳингни кечирдим, энди сенга бошқа бир гап бор. Сенга икки кун муҳлат 
бераман. Подшо учун подачи чолнинг кичкина қизига совчи бўлиб борасан. Икки кундан кейин 
келиб жавобини менга айтасан, — дебди. Подачи: 
— Хўп, тақсир, хўп! Қизнинг отаси менга таниш, — деб хурсанд бўлиб чиқиб кетибди. 
Подачи: «Осонгина қутулганимга шукур», деб қизнинг отасиникига равона бўлибди. Йўлда 


Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling