Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/169
Sana02.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1074956
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   169
Bog'liq
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
64
кетганидан буён йиғиб қўйган ипини олиб сотиб, уч-тўрт гадойга садақа бериб келмоқчи 
бўлибди. Ўйлаб, ўзига-ўзи сўйлаб: «Қандай кийим кийиб борсам экан? Ёшга ўхшаб кийиниб 
бозорга борсам, битта-яримта йигит кўз қирини ташламасин, ҳар ҳолда кампирларга ўхшаб 
борай», деб эски кийимлар кийиб уйдан чиқибди. Калава ип бозорига борибди. Калава бозорга 
яқин келиб, бировдан: 
— Айланай болам, калава бозори қаерда? — деб сўрабди. У: 
— Яқин қолди, — деб калава бозорини кўрсатиб юборибди. 
Калава бозорига кириб кетаётса, бир дўкондор йигит: 
— Қўлингиздаги нима? — деб сўрабди. 
— Айланай болам, калава, — дебди. 
— Сотасизми? 
— Сотаман. 
Шунда дўкондор: 
— Олиб келинг, бўлмаса, — дебди-да, тарозига солиб тортиб кўрибди. 
— Калавангиз ўн қадоқ экан. Қанча сўрайсиз? 
— Айланай болам, мен нима дер эдим, ўзингизга инсоф берсин, — дебди. Йигит: 
— Ун қадоқ калавангизга ўн танга бераман, хўп десангиз беринг, — дебди... 
— Майли, — дебди хотин. Дўкондор: 
— Мен калавангизни ўн тангага олдим, лекин беш танга пулим бор экан. Шу растанинг 
нариги бошида менинг ўртоғим бор. Сизга шу ўртоғимдан беш тангангизни олиб бераман, — 
дебди. 
— Майли, болам! —деб жавоб берибди хотин. Энди гапни бошқа томондан эшитинг: 
Подшо бир ўғрини дорга осгин, деб фармон берган экан. Дўкондор билан кетаётган хотин 
подшо вазири Қосим жаллод ўғрини калава бозоридан ҳайдаб келаётганини кўриб, қўрққанидан 
ҳушидан кетиб, бошидан паранжиси тушиб, оёғига ўралиб йиқилибди. Қосим жаллод юзи 
очилиб қолган хотиннинг ҳусни-жамолини кўриб, «яхши хотин экан-да», деб ўғрини ҳайдаб 
кета берибди. Хотин бир дўкон тахтасининг орқасига яшириниб қолибди. Қосим жаллод йўлда 
кета туриб, муғомбир, айёр, ҳар ярамас ишга тайёр Абдулла чаққон деган одамни учратиб: 
— Сен орқангга қайт! Калава бозорда бир хотинни кўриб қолдим. Шу хотинни олиб келиб, 
мен билан гаплаштирсанг, сенга бир от, юз танга пул бераман, — деб ўғрини ҳайдаб кетибди. 
Абдулла чаққон бу сўзни эшитиб калава бозорига чопибди. Калава бозорига борса, 
калавафурушнинг олдида бир хотин турган эмиш. Унга калавафуруш: 
— Мана, беш танга, олинг. Калавани беринг, — деб турганини эшитган Абдулла чаққон 
отдан тушиб калавафурушнинг ёқасидан ушлабди. 
— Биродар, мен нима иш қилдим, мени ёқамдан бўғасиз? — дебди калавафуруш. Абдулла 
чаққон калавафурушга: — Нега сен бу хотинга пул беряпсан? — дебди. 
— Э, болам, бу гапни айтманг? Мен бу кишига калава сотдим. Шунга пул беряптилар, — 
дебди хотин. 
— Ҳа, ҳа, калавангиз қайси? 
— Ҳа, анави, — дебди. 
— Бўлмаса, бу калавани олиб тарозига солиб кўр-чи, қанча келар экан. 
Калавафуруш унинг гапи билан калавани олиб тарозига қўйиб: 
— Мана ўн қадоқ. Ҳар қадоғи бир тангадан, ўн танга бердим, — дебди. 
— Бўлмаса сен ўн тангага олган бўлсанг, алдамаганинг шу хотин қолганми эди. Бу калавани 
ҳар ким ўн беш тангага олади-ю, сен ўн тангага оласанми? — дебди Абдулла чаққон. 
Калавафуруш: 
— Сиз ўзингиз ўн беш тангага оласизми? — дебди. 
— Ҳа, оламан, — дебди. 


Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling