Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com
www.ziyouz.com кутубхонаси
54 Подачининг қизи, бу ерда турсин, икки оғиз сўзни шу юртнинг шаҳзодасидан эшитинг. Кунлардан бир кун шаҳзоданинг томоғига суяк тиқилиб қолибди. Подшоҳ табиб дебди, таккан дебди, мулла дебди, дори-дармон: хеч биридан шифо топмабди. Энди болам ўладиган бўлди, деб боласидан умидини узиб қўйган экан. Карвонбошининг ҳовлиси подшоҳнинг аркига қараган экан. Савдогарнинг хотини аталани эгнининг икки томонига суртиб, айвонга чиқиб ўтириб, бир қўлига булғовични олиб, бир қўли билан чархнинг қулоғидан ушлаб, «ҳа, дарғазаб савдогар», деб эгнининг бир томонидан бир ялаб «ҳа, дарғазаб савдогар», деб иккинчи томонидан бир ялаб, чархни йигира берибди. Подшоҳнинг ўғли аркда ўтирган экан. У савдогар хотинининг чарх йигириб, қилиб ўтирган қилиғини кўриб, шавқи келиб, қаттиқ кулиб юборибди. Шунда томоғидаги тиқилиб қолган суяк бирдан отилиб чиқиб кетибди. Шаҳзоданинг кўзи очилиб, ўзига келибди. Подшоҳ буни кўриб қувониб, ўғлидан: — Болам, нимага кулдинг? — деб сўрабди. Шаҳзода: — Аркнинг тўғрисида бир хотин чарх йигириб ўтирган экан, кўзим тушиб, кўнглимда бир қизиқлик пайдо бўлиб, кулиб юбордим. Томоғимдаги суяк бирдан чиқиб кетди-ю. кўзим чарақлаб очилди, — дебди. Подшоҳ бир ясовулини чақириб: — Чарх йигириб ўтирган хотинни топиб келинглар, — дебди. Ясовул суриштириб, савдогарнинг хотинини тепиб, подшоҳ олдига олиб борибди. Подшоҳ савдогарнинг хотинига: — Тила тилагингни! —дебди. Савдогарнинг хотини: — Нимани тилайман, — дебди. Подшоҳ: — Кўнглингда нима бўлса, шуни тила, — дебди. Савдогарнинг хотини: — Тиласам, тақсир, менинг бир омбор ғўзам бор, шуни йигиртиб калава қилдириб берсангиз, тилагим шу, — дебди. Подшоҳ дарров фуқарони чақириб, ҳар бирига бир пуд, ярим пуд ғўза улашиб, тарқатиб: — Шу ғўзани олти кунда калава қилиб олиб келинглар, — деб буйруқ берибди. Ғўзани олиб кетганлар кунни кун демай, тунни тун демай йигириб, ип қилиб, олиб келиб берибдилар. Подшоҳнинг хизматкорлари ўттиз ботмон ғўзани калава ип қилиб савдогарнинг омборига тахлаб қўйибдилар. Шундан икки-уч кун кейин савдогар келиб қолибди. Туяларини бойлаб, қалъадан олиб келган молларни қўяй деб, омборни очиб қараса, ўттиз ботмон ғўзанинг пахтаси калава ип бўлиб, босилиб турган эмиш. Савдогар хотинидан димоғи чоғ бўлиб, олиб келган нарсаларини омборга қўйиб, қулфлаб, ичкарига кириб, хотини билан кўришиб-сўрашиб: — Хуржунда гўшт бор, олиб бир ўхшатиб кулчатой қил, — дебди. Хотини гўштни олиб, бир чойнак чойни дамлаб савдогарнинг олдига қўйибди. Супрани ёзиб, унни элаб, хамир қилиб, зувала қилиб, тахта-ўқлоғи билан ёйиб ўтирган экан, бир қора қўнғиз ўрмалаб супрага чиқиб кела берибди. Савдогарнинг хотини ўрнидан туриб, ҳалиги қора қўнғизга уч марта таъзим қилиб, уч марта салом берибди. Савдогар буни кўриб ҳайрон бўлиб: — Бу нима қилган ишинг? — деб сўрабди. Хотин: — Эй карвонбоши, бунинг нимасини сўрайсан, бу менинг ёлғизгина холам бўлади, — дебди. Сўнгра савдогар: — Бу сенинг холанг бўлса, нимага бундай қора, —дебди. Хотин: — Айланайин карвонбошижон, менинг қай бир дардимни сўрайсиз, шу ёлғиз холам чархни йигира-йигира қора қўнғиз бўлиб, ўрмалаб юрибди, — деб кўзига ёш олибди. Карвон ўйлаб туриб: — Чархнинг фойдаси шу бўлса, агар сен чарх йигирсанг сенга уч талоқ, — дебди. Шу билан подачининг қизи чархдан қутулиб, савдогар билан эри хотин бўлиб, уй-жой қилиб мурод- мақсадига етибди. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling