Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com
www.ziyouz.com кутубхонаси
98 билан қараб, пахмоқ соқолини тараб, тилёғламаликка киришибди: — Кел, ўғлим, кел, менда нима ишинг бор? — Бой ота, мен бир хизмат билан ҳузурингизга келган эдим. — Айт, ўғлим, бажону дил, нима дейсан? — Мен бир бечора кампирнинг ёлғиз ўғлиман. Отам қашшоқликдан, очликдан қазо қилди. Отам ўлгандан кеййн рўзғор менинг зиммамга тушди. Мен ишламоқчи бўлиб иш қидириб кўп жойга бордим. Иш сўраб ёлвордим, аммо иш тополмадим. Энди нима қилишимни билмай, уйимга қайтиб келаётганимда маҳаллангизнинг имомини учратиб қолдим. Унга ўз дардимни айтган эдим, имом менга: «Маҳалламизда Қурумсоқ деган бой бор. У бева-бечораларнинг бошини силайдиган одам, сендай юпун болаларни қўллаб-қўлтиқлайди. Сен ўша бойникига бор», деб маслаҳат берди. Мен хурсанд бўлганимдан уйимга бормасдан тўғри шу ерга келдим, — дебди. Бой унга: — Ҳим... жуда соз, ўғлим, майли, сенга ҳам бир «сахийлик» қилай. Кеч кириб қолди, ҳозир уйингга қайтсанг ҳам бўлади. Эртага эрталаб келиб ишга тушасан, — дебди. Болтабой: — Раҳмат, бой ота, бу яхшилигингизни эсимдан чиқармайман, — дебди-да, кўчага чиқиб, ўз уйига равона бўлибди. Болтабой эртасига саҳарда туриб бойнинг уйига борибди. Бой хизматкорни ишга солибди. Болтабой челакларни сув билан тўлдириб бўлгач, ўтин ёрибди. Ҳовлидаги ишларни тугатгач, унга қирқ кундан бери қотиб ётган, моғорлаган бир кулча берибди. У нонни олиб қўйнига солибди, бойнинг буйруғи билан молхонадан икки ҳўкизни олиб чиқибди. Бой эшакка миниб: — Қани юр далага, ҳўкизларни ҳайда, — дебди. Болтабой, бойнинг орқасидан ҳўкизларни ҳайдаб кета берибди. Бой хизматкорнинг ўз оёғи билан келганига ичида суюниб: — Худо бераман деса ҳеч гап эмас. Мана яна бир жонидан тўйган ўз оёғи билан тузоғимга илинди. У мендан ё ўлиб қутулади, ё қочиб. Мен унинг қўйнини пуч ёнғоққа тўлдириб, «хафа бўлиш йўқ» деб роса ишлатаман, — деб хаёл суриб келаётган бой бирдан «хафа бўлиш йўқ-а?» деб гапириб юборибди. Уни хизматкор эшитиб қолиб «Лаббай, бой ота, гапирдингизми?» дебди. Бой тулкилигини ишга солиб: — ...Ҳа, чарчамай келяпсанми, ўғлим? — деб сўрабди, — Чарчаб мен бекорчиманми, бой ота! Бекорчилар чарчайди-да. — Ҳа, шундай хафа бўлмайсан-да, а? — Йўқ, бой ота, хафа бўлиш йўқ. Бой яна хаёл суриб кета берибди. Бойнинг тилёғламалигини билиб олган Болтабой ҳам: «Ҳа одамхўр, золим бой, бугун эшакни миниб мени орқангдан эргаштириб кетяпсан, шундай кунлар келарки, биз ҳам эшак эмас, дулдул отларни минармиз, ўшанда сен ерни қучоқлаб ётарсан. Мен сендан «хафа бўлиш йўқ-а?» деб туриб акамнинг ўчини олайки, дунёга келганингга пушаймон бўлгин», дебди. Бойнинг ерига етиб боришибди. Бой хизматкорга: — Мен ҳозир уйга қайтиб кетаман. Тушга яқин овқатингни олиб келарман. Мабодо ишим чиқиб қолиб келолмасам хафа. бўлмайсан-да, а? — дебди. — Йўқ, бой ота, хафа бўлиш йўқ. — Қани, ишга кириш бўлмаса, мен кетдим, ерни чуқурроқ ҳайдагин, — дебди бой. — Хўп, бой ота, — деб жавоб берибди Болтабой. Бой кетгач, Болтабой белбоғини пешонасига боғлаб, қўкизларни қўшга қўшиб, шайлаб ер ҳайдашга киришибди. Болтабой ерни тушагача ҳайдабди. Бойдан дарак бўлмабди. Кечгача ер ҳайдабди, бойдан дарак бўлмабди. Қорни очган Болтабой кечқурун қўшни чиқариб, икки ҳўкизни олдига солиб, бойнинг ҳовлисига кириб борибди. Ҳўкизларни молхонага олиб кириб, олдига ўт солиб, ўзи дам олиш учун ертўлага кирибди. Энди ётган экан, бой Болтабойни чақириб қолибди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling