Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com
www.ziyouz.com кутубхонаси
100 берибди. Болтабой бу ерда кайфини суриб юра берсин. Энди Қурумсоқ бойдан эшитинг: Қурумсоқ бой хизматкордан қутулдим, деб суюниб, йўқотган ҳўкизларини эслаб куюниб юра берибди. Кунлардан бир кун укасини соғиниб бир кўриб келай деб, совға-салом олиб, укасиникига жўнабди. Юриб-юриб кечқурун укасининг қишлоғига етиб келибди. Укаси уии хурсандчилик билан кутиб олибди. Қурумсоқ бой уйга кирганда янги тўнларни кийиб хизмат қилиб юрган Болтабойни кўриб, юзида қон қолмабди. Бой сирни бой бермай Болтабой билан кўришиб, сўрашиб ўтирибди. Болтабой дастурхон ёзиб, бойга чой узатибди. — Ўғлим, тинч зерикмасдан ўйнаб юрибсанми? — Ҳа, бой ота, укангизнинг қизлари бор экан, менга тўй қилиб бердилар. Қуллуқ сизга, бой ота. — Нима дединг? — дебди бой шошиб. — Мен бу ёққа келаётганимда қўлимга бир хат берган эдингиз-а, бой ота? — Ҳай, нима бўлибди? — Ҳеч нарса бўлгани йўқ, бой ота. Мен ўша хатни йўлда бир муллаваччага ўқитдим, хатингизда мени ўлдиришга буюрган экансиз. Мен у хатни йиртиб ташлаб, муллаваччага бир танга бериб, сизнинг номингиздан укангизга бошқа хат ёздирдим, укангиз хатни ўқиб қизини менга никоҳ қилиб берди. Мен укангизга куёв бўлиб юрибман. Хафа бўлмайсиз-а, бой ота? — Қизини олдим дейсанми? — дебди бой титраб-қақшаб. — Ҳа, бой ота, олдим, хафа бўляпсизми? — дебди Болтабой. Бой ўзини босиб олибди-да.— Хафа бўлиш йуқ, — деб жавоб берибди. Бир оздан сўнг Бой хизматкорга қараб: — Ўғлим, эртага бир жойга бориб сайр қилиб келамиз, тайёрлан, — дебди. — Қаерга борамиз, бой ота? — деб сўрабди Болтабой. — Тантибой, Турғунбой, Каримбой деган ўртоқларим бор. Ўшаларникига бориб бир яйраб келамиз, хафа бўлмайсан-а? — дебди бой. Болтабой: — Хафа бўлиш йўқ, бой ота, — дебди. Кечқурун Болтабой ўз уйига кириб кетибди. Ярим кечада Болтабой ҳовлига чиқиб, Қурумсоқ бой ётган уйнинг деразасидан икки кишининг шивирлаб гаплашаётганини эшитиб қолибди, секин бориб қулоқ солса, Қурумсоқ бой укасига Болтабойни ёмонлаб: «Эртага Болтабойни ўртоқларимникига олиб бориб, ўша ерда ўлдириб келаман», деётганмиш. Буни эшитган Болтабой ҳеч нарсани билмаган киши бўлиб, ўз жойига кириб ётибди. Эрта билан барвақт уйғонган Қурумсоқ бой апил-тапил овқатланибди-да, Болтабой билан йўлга равона бўлибди. Бой эшакка миниб олибди. Болтабой эса пиёда кета берибди. Йўл юришиб, йўл юришса ҳам мўл юришиб, бир жойга келганда бой дам олмоқчи бўлиб эшакдан тушган экан, Болтабой эшакни миниб олиб кета берибди. Бой унинг орқасидан югуриб, чарчаб, оғизлари кўпириб кела берибди. Ниҳоят, бир қишлоққа бориб чойхонанинг олдидан чиқиб қолишибди. Бой Болтабойни эшакка қоровул қилиб, «мен овқат қилиб чиқаман, хафа бўлмайсан-а» деб, чойхонага кириб ҳалфанага қўшилибди. Болтабой ҳам эшакни беш тангага сотибди-да, бир тангасига ош олиб еб, аччиқ чойни ичиб ўтира берибди. Бой қорнини тўйғизиб, кекириб кўчага чиқса, эшак йўқ эмиш. Болтабойдан эшакни сўраган экан, «эшакни сотиб ош олиб едим», дебди. Иккаласи ҳам пиёда йўлга равона бўлишибди. Кўп йўл юришиб, бир қишлоқнинг четига етиб келишибди. Болтабой қараса, бир эски хароба уй бор эмиш. Болтабой бойнинг қўл- оёқларини ҳеч ким ечолмайдиған қилиб, чамбарчас қилиб бойлаб ўша харобага қамаб қўйибди. — Бой ота, сиз мени ўлдирмоқчи бўлиб олиб кетаётган эдингиз, мана энди менга қазиган чуқурингизга ўзингиз тушадиган бўлдингиз, хафа бўлмайсиз-а? — дебди Болтабой. — Хафа бўлиш йўқ, — деб жавоб берибди бой.— Лекин, бу аҳволда қийналиб ўламан. — Йўғ-э, бой ота, ўлиб нима қиласиз? Ахир, сиз менн ўлдирмоқчи эдингиз-ку, қорнингиз очса похол еб туринг. Ҳа золим бой, мен сендан акам Тешабой ва очликдан ўлган |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling