Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet165/169
Sana02.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1074956
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   169
Bog'liq
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
169
Кийик билан кади 
Бор эканда йўқ экан, оч эканда тўқ экан. Бир кийик бор экан. У кийикнинг тоғ камарида 
уяси бор экан. Уясининг ёнида бир терак бор экан. Бир одам келиб шу теракка кади осиб 
қўйибди. Кади шамолдан кунин тарақлаб, тунин тарақлаб турар экан. Кади осилган кундан 
бошлаб кийик уясидан чиқа олмай қолибди. Кийик ҳар куни аста уясининг оғзига келиб қараб, 
яна кадининг тарақлаганини эшитиб, «Мерган бўлса керак» деб қўрқиб, уйнинг тўрига қочиб 
кириб кетар экаи. Шундай қилиб кийик ҳафта — ўн кунгача чиқа олмай, очликдан ҳоли кетиб: 
«Кел-э, очдан ўлгунча мерган отса ҳам ёруғ дунёни кўриб ўлай» деб, аста уясининг оғзидан 
чиқиб қараса, шамолдан дарахтга урилиб тўқ-тўқ этиб турган кади экан. «Эй, бу кади кўпдан 
бери ишимни қилди-ку. Буни теракнинг бошидан олиб тушиб билганимни қилай» деб терак 
бошига чиқиб кадини олиб тушибди. Кадини қуйруғига боғлаб, жони борича чопиб тоғу 
тошларга уриб тарақлатибди. Охири ўзи чарчаб: «Энди сени бир бўлдиқлатай» деб кадини 
қуйруғига маҳкам боғлаб, булоқ ёнига келиб секин булоққа солибди. Кадининг ичига сув тўлиб, 
кийикни сув тагига торта бошлабди. Кийик юқорига тортибди. Кийикнинг қуйруғи шартта 
узилиб кетибди. Кийик бир чеккага бориб: «Воҳ, менинг қуйруғим узилмаганда, кади мени 
сувга чўктириб ўлдирган бўлар эди. Энди бир наҳор қилиб олай», деб турганида, ёнига еттита 
кийик келиб қолибди. 
— Ҳа жўра, нимага думинг тўмтоқ бўлди? — дебди. Бу кийик: 
— Эй жўралар, бу ўн кун уйимга қамаб қўйди. Очликдан ўлиб қолай дедим. Ахири мен уни 
алдаб қўлга туширдим. Қуйруғумга боғлаб, тоққа олиб чиқиб тарақлатиб юрдим. Кейин сувга 
олиб тушиб бўлдиқлатаман деб, қуйруғимга боғлаганимча сувга солган эдим, менга зўрлик 
қилди. «Жон, кадижон, дўстим десам ҳам қулоқ солмай, қуйруғимни юлиб сув тагига тушиб 
кетди. Шундай қилиб, тўмтоқ бўлиб қолдим», — дебди. Жўралари: 
— Эй жўра, уни бизларга кўрсат, ундан ўчингни олиб берайлик, — деб булоққа қараб 
кетишибди. Юриб-юриб буларнинг олдидан бир хирмон чиқиб қолибди. Думи тўмтоқ кийик: 
— Эй жўралар, менда бир маслаҳат бор, — дебди. 
Жўралари: 
— Ҳа, нима маслаҳат? — дейишибди. Чўлтоқ кийик: 
— Мана шу хирмонни янчиб олиб кетсакчи, — дебди. 
Жўралари: 
— Эгаси келиб қолса, қандай қиламиз, — дебди. Чўлтоқ кийик: 
— Эгасини мен биламан, унинг уйи олис, — дебди. Жўралари: 
— Майли бўлмаса, хўбчи
16
ким бўладн? — дебди. Чўлтоқ кийик: 
— Хўбчи мен-да, ўланни яхши биламан, — дебди. 
Жўралари чўлтоқ кийикнинг маслаҳатига кириб, хирмон ёнига келишибди. Чўлтоқ кийик 
бир-бировини маташтириб боғламоқчи бўлибди. Жўралари: 
— Эй жўра, бўйнимиздан боғламайсанми? — дебди. Чўлтоқ кийик: 
— Бўйнингиздан боғласам, мерган келиб қолса, бўшатгунча отиб қўяди. Қуйруқларингдан 
боғлайман. Мерган келган вақтда ўзи ечилиб кетади, — дебди. Ҳаммасиминг қуйруғидан 
маташтириб боғлаб, буғдой хирмонига солиб, ўлан айтиб ҳайдай берибди. Бир оз ҳайдагандан 
кейин: 
— Вой, одам иси келяпти, — дебди. Яна у ёқ-бу ёққа қараб:— Мерган келиб қолди,
— деб 
туриб қочибди. Буларнинг ҳаммаси «Мерган келиб қолди, — деб бири бу ёққа, бири у ёққа 
тортиб қочибди. Шундай қилиб, кийикларнинг қуйруғи узилиб, чўлтоқ бўлиб қолган экан. 
Хўбчи кийик қочганича қочиб кетган экан. 
16
Хўбчи — хирмончи 


Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling