Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳийлагар бедана
www.ziyouz.com кутубхонаси
165 — Вой-дод, — дебди бўри ўра ичида ўзини ҳар томонга уриб, — вой-дод, куйиб кетяпман, қутқаринглар! Лаънати эчки мени тортиб ол. Шунда эчки кулиб: — Ҳечқиси йўқ, тақсир, — дебди, — менда куйганнинг дориси бор. Шунда бўри ўра ичида додлаб туриб: — Куйганга нима дори? — дебди. — Гаримдори дори, — деб жавоб берибди эчки. — Ташла гаримдорингни! Эчки ўрага бир шода гаримдори ташлабди. Бўри уни куйган жойларига ишқаган экан, бир алами ўн бўлиб яна бақирибди: — Куйганга нима дори? — деб сўрабди. — Туз дори, — деб жавоб берибди эчки. — Ташла тузингни! — дебди бўри. Эчки бир хумча туз ташлабди. Бўри тузни баданига суртиб яна додлабди. — Куйганга нима дори? — Чақиртиканак дори, — дебди эчки. У бир қучоқ чақиртиканак ташлабди. Бўри унга ағанабди, унинг азоби юз баробар кўпайибди. У қаттиқ-қаттиқ қичқириб, охири азоб билан жон берибди. Эчки омон қрлган болалари билан тинч яшабди. Ҳийлагар бедана Бор эканда йўқ экан, битта зағизғон бўлган экан. У бир туп дўлананинг тепасига ин қўйибди ва бешта бола очибди. Болалари энди учирма қилишга яқинлашган кунларда ундан бир оч тулки хабардор бўлиб қолибди. Тулки зағизғонга дўқ қилиб, болаларини ейиш пайига тушибди. У дўлананинг тагига келиб: — Эй зағизғон, битта болангни ташласанг ташлагадинг, ташламасанг дўлапангни тагидан ағдараман, қизил қонингни шимираман, этингни еб, суякларингни кемираман, болаларинг билан битта қўймай ҳаммангни қираман, — деб қўрқита бошлабди. Бечора зағизғон қўрқиб кетганидан битта боласини йиғлаб-йиғлаб ташлаб юборибди. Тулки уни кўтариб жўнаб кетибди. Эртасига тулки овқат топиб еёлмай. яна дўлананинг тагига келиб, зағизғонга кечагидек дўқ қила бошлабди: — Дўланангни тўмираман 14 . Қонларингни шимираман. Суягингни кемираман, Битта қўймай қираман. — Яна битта болангни ташла, яхшиликча ташламасанг, ўзинг биласам, — дебди. Зағизғон бошқа болаларим омон қолар-ку, — деган ният билан жонидан азиз бўлган боласининг иккинчисини қурбон қилибди. Тулки зағизғоннинг иккинчи боласини кўтариб, жўнаб қолибди. Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас, дегандек тулки тўрт кун деганда зағизғоннинг тўртта боласини еб қўйибди. Бешинчи куни зағизғон биттагина боласи билан қолиб, йиғлаб ўтирган экан, унинг олдига бирдан бир бедана учиб келибди. Йиғлаб ўтирган зағизғонга кўзи тушиб, бедана унинг ҳолини сўрабди. 14 Тўмираман — ағдараман. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling