Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com
www.ziyouz.com кутубхонаси
166 Зағизғон ўз аҳволини сўзлаб берибди. Доно бедана зағизғоннинг нодон ва қўрқоқлигига кўп ачинибди. Кейин унга шундай деб ўргатибди. — Э зағизғон, тулки яна сенинг олдингга келиб: — Дўланангни тўмираман, Қонларингни шимираман...— деб дўқ қилса, сен «тўмирсанг тўмиравер, шимирсанг шимиравер», деб тура бер. Қолган болангни ташлама, — дебди. Бедана кетгандан сўнг, тулки келиб қолибди. Тулки кундаги дўқини қилиб, зағизғонни қўрқитмоқчи бўлган экан, зағизғон: — Дўланани тўмирсанг тўмиравер, кемирсанг кемиравер, энди сендан қўрқмайман, — дебди. Шунда тулки: — Э зағизғон, бу сўзларни сенга ким ўргатди? — дебди. Зағизғон: — Бу сўзларни менга бедана ўргатди, — дебди. Тулки: — Бедана қаёққа кетди? — деб сўрабди. Зағизғон бедана кетган томонни тулкига кўрсатиб берибди, энди тулки бедананинг орқасидан излаб кетибди. Бедана бир ўтлоққа бориб ухлаб ётган экан. Тулки унинг изидан бориб топиб, усталик билан беданани тутиб олибди. Бедана: — Э тулки, мени нима қилмоқчисан? — деган экан, тулки: — Сен зағизғонга гап ўргатганинг учун у боласини ташламади. Энди сени емоқчиман, — дебди. Бедана тулкига айтибди. — Мени еганинг билан ҳеч бир барака топмайсан, қорнинг ҳам тўймайди, менинг бир бармоқчалик ҳам этим йўқ. Сен мени емасанг, сени яхшилаб тўйдираман. Тулки: — Қандай қилиб мени тўйдирасан? — деб сўрабди. Бедана айтибди: — Катта йўлга чиқиб турамиз, сен бир тўда хашакнинг ичига кириб беркиниб турасан, хотинлар дастурхонларда турли нарсаларни тугиб ўтадилар. Мен уларнинг олдига тушиб, ҳурпайиб тураман. Хотинлар мени кўриб: «Мана бу беданани кўринглар», дейдилар. Шунда мен учолмай, йўрғалаб қочаман. Хотинлар дастурхонни қўйиб мени ушламоқчи бўладилар. Мен секин-секин йўрғалаб, секин-секин учиб, уларни узоқроқдаги бир тепанинг орқасига олиб кетаман. Сен шу вақт хашак орасидан чиқиб, дастурхонларни очасан, энг яхши нарсаларни олиб қоча берасан. Бу тадбирни эшитган тулки шодланибди. Тулки билан бедана катта йўлнинг бир четига чиқиб турибдилар. Тулки хашак орасига кириб яширинибди. Шунда узоқдан уч-тўртта хотин катта-катта дастурхонларни кўтариб кела берибди. Бедана хотинларнинг олдига чиқиб ҳурпайиб тура берибди. Хотинлардан биттаси: — Э, ана у беданани қаранглар, — дебди. Бошқа бир хотин: — Менинг боламнинг беданаси учиб кетган эди. У ҳар куни бедана деб хархаша қилади. Келинглар, ҳаммамиз ўраб тутиб оламиз. Бу бедана учолмайдиганга ўхшайди, — дебди. Хотинлар тугунларини ерга қўйиб, беданани ушлаш учун қувлабдилар. Бедана аввал йўрғалабди, кейин калта-калта учибди, охири хотинларни қизиқтириб, тепанинг орқасига олиб ўтибди. Хотинлар: «Бу бедананинг қанотлари юлинган бўлса керак, зўрға учяпти», деб ўйлаб турган эканлар, бедана бирдан «пирр» этиб учиб, кўздан ғойиб бўлибди. Хотинлар дастурхонга бир талай нон ва гўштларни солиб, чимилдиқ уздига 15 кетаётган эканлар. Тулки дастурхонлар холи қолганини кўриб, дарров очибди, нон ва гўштларни еб жуда ҳам тўйиб кетибди. У яна беданани қидириб топибди. Шунда тулки: 15 Чимилдиқ узди — келин чарлар. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling