Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com
www.ziyouz.com кутубхонаси
164 Шунда бўри ҳеч нарса қилолмай тарвузи қўлтиғидан тушиб, қайтиб кетибди. У шу кетганча тўғри тоғ бағридаги катта арча тагига бориб ўтириб, эчки болаларини қандай қилиб қўлга тушириш ҳақида ўйлай бошлабди. Ўйлаб-ўйлаб охири бир йўл топибди. У тиниқ булоқ сувига тушиб, танаси қуримасдан туриб, тоғлар орасидаги оҳакли жойга борибди ва кукундек бўлиб ётган оҳакнинг устига ағанаб олибди. Шунда унинг жунлари худди она эчкиникига ўхшаб оппоқ бўлиб қолибди. Бўри қошига ўсма, кўзига сурма қўйиб олибди-да, яна эчкининг уйига келибди. Эшик тирқишидан қараса, уйда эчки болалари ўйнаб юрган эканлар. Шу вақт эшик олдига келибди-да, эшикни оҳиста тиқиллатиб, овозини она эчкиникига ўхшатиб ашула бошлабди: Булбулижон болам, Саргулижон болам, Гулсарижон болам, Хамиртуруш болам, Мирзахўриш болам, Лолақизғалдоқ болам Оч эшикни, жон болам! Қопим тўла ўт келтирдим, Елиним тўла сут келтирдим, Оч эшикни, жон болам! Эчки болалари ўз оналарининг товушига ўхшаган бу товушни эшитиб, севиниб эшик олдига келибдилар. Гулсарижон эшик занжирини эндигина туширган экан ҳамки, сабри чидамаган бўри бор кучи билан ичкарига интилибди. «Қочинглар, бўри экан», деб қичқирибди Саргулижон ва ўзи ўша заҳоти эшик орқасига бекинибди. Қолганлари эса дуч келган жойга: бири ўчоқнинг ичига, бири сандиқнинг ичига, бири уйнинг токчасига бекинишибди... Бўри тандир ичига эшик орқасига ва тахмонга бекиниб олган эчкилардан бошқа учта эчки боласини еб, чиқиб кетибди. Бир оздан сўнг она эчки ўтлоқдан қайтиб келибди. У эшикнинг очиқ қолганини, уйдаги ҳамма нарсанинг ағдар-тўнтар бўлганини кўриб, югуриб уйга кирса, ҳеч ким кўринмабди. У титроқ товуш билан болаларини чақирибди. Ҳеч ким жавоб бермабди. Иккинчи қайта чақирганда тахмонга, тандир ичига ва эшик орқасига яширинган уч боласи олдида пайдо бўлибди. Улар оналарига йиғлаб-сиқтаб бўлган воқеани айтиб берибдилар. Она эчки қаттиқ қайғурибди. У бўридан қандай қилиб ўч олиш йўлини излай бошлабди. Ўйлаб-ўйлаб ахири бир йўл топибди. Эчкининг ҳовлисида эски ўраси бор экан; эчки бу ўрага олов ёқибди, олов лахча чўғ бўлгач, ўранинг устига бир эски бўйрани ташлаб, унинг устига шолча ёзибди. Шолча устига кўрпачаларни солиб, дастурхон ясабди. Ўзи эса ўша заҳоти қозон-товоққа уннаб, ошнинг ҳаракатига тушибди, ошга гуруч солиб дамлабди. Болаларини уйда қолдириб, ўзи бўрини излаб кетибди. Қидириб-қидириб уни топибди. Бўри ғор олдидаги супачада дам олиб ётган экан. Эчки унга таъзим қилиб, салом берибди ва қўлини кўксига қўйиб: — Бўри ака, — дебди, — кеча мен йўғимда болаларим дан учтасини қандайдир номаълум махлуқ еб кетибди. Мен шунга худойи қилдим, агар жанобингизнинг кўнгиллари тиласа, бизнинг уйимизга қадам ранжида қилсалар. Қорни ўлгудек тўқ бўлишига қарамай, бўри дарров кўна қолибди. Улар эчкининг уйига келибдилар. Нози-неъмат билан тўла дастурхонни кўрган бўри, ўра устига солинган қалин кўрпача устига энди ўтирмоқчи бўлган экан, бўйра ўпирилиб, бўри ўра ичига ағанаб тушибди. Лахча чўғ устига тушган бўри бирдан додлаб юборибди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling