Microsoft Word +янги++++++2017+++ doc


Техник ҳолати характеристикалари


Download 310.88 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/5
Sana20.06.2023
Hajmi310.88 Kb.
#1628877
1   2   3   4   5
Bog'liq
Pages from 3----2017

Техник ҳолати характеристикалари. 
Ансамблни обидалари ва иншоотларини 
техник ҳолати характеристикаларига қуйидаги-
лар киради: 
Муҳандислик тизимлари ва ускуналари би-
лан жиҳозланганлиги (иситиш тизимлари, вен-
тиляция, табиий шамоллатиш воситалари би-
лан, маҳаллий намлагичлар, қуритгичлар би-
лан) ва уларни ўрнатилиши; 
Ёруғлик 
техникаси 
характеристикалари 
(ёритувчи асбобларни сони ва тури, барча 
ёритгичларни умумий қуввати ва бошқалар); 
Климатик характеристикалари (ҳарорат ва 
нисбий намликни ўртача ойлик характеристи-
калари, намлик таркибини йилнинг ҳар ойи 
учун уларнинг максимал ва минимал қиймат-
лари ва бошқалар); 


Мemorchilik va qurilish muammolari
 
2017 йил, №3 сон 
115 
- ер ости сувларини сатҳини кузатувлари 
натижалари; 
- обидаларни ишлатилишининг тарихи ва 
ҳозирги режими; 
- махсус тадбирлар ўтказиш бўйича тавсия-
лар; 
- библиография. 
Тарихий обидалар бўйича тавсия этилаётган 
мониторинг илмий асосланган дастур асосида 
бўлиб, у барча тарихий-маданий ва табиат 
муҳитини сақланишига имкон яратади. 
Шунинг учун тарихий территорияларга мо-
ниторинг тизимининг умумий ёндошувини, 
кузатув усулларини, натижаларнинг мослигини 
ишлаб чиқиш муҳимдир ва ушбу аналогик 
усулдан барча тарихий обидаларда, ҳаттоки, 
дунё миқёсида фойдаланиш мумкин. 
Тарихий 
ёдгорликлар 
обидаларидаги 
микроклимат параметрларининг монито-
ринги 
Тарихий ёдгорликлар обидаларидаги мик-
роклимат қуйидаги параметрларни ўз ичига 
олади, яъни, булар ҳарорат ва намлик, жадал 
газлар тўпламлари (СО
2
, H
2
S ва бошқалар), 
ҳавони чангланганлиги, ёритилганлик, ҳаво 
ҳаракати, қайсики, улар маданий-тарихий объ-
ектларни сақланишига биринчи даражали 
таъсирини кўрсатади. 
Микроклиматни параметрларини доимий 
мониторингини амалга оширилиши, обидалар-
ни емирилишини олдини олишга йўналтирил-
ган, ўз вақтида чора кўришга имкон берувчи 
зарурий шарт бўлиб ҳисобланади. Ушбу 
мақсадлар учун Мустақил давлатлар иттифоқи 
давлатларида ишлаб чиқарилаётган ЗАО «Эко-
логик сенсорлар ва тизимлар» (ЗАО «ЭКСИС») 
ишончли назорат-ўлчов асбоблари ва (ИВТМ-
7-сериядаги, ПКУ-4 ва МАГ-6 сериядаги газо-
анализаторлар ИТ-17 сериядаги рақамли тер-
мометрлар ва шулар асосидаги тизимлар) 
қайсики, улар турли маданий-тарихий мерос 
объектларида фойдаланиб келинмоқда. Бундай 
асбоб ва тизимлардан фойдаланиш монито-
рингни имкониятини кенгайтиради ва радиока-
нал бўйича 300 метр масофагача асбобдан ком-
пьютергача бўлган узоқлашган узатмани амал-
га оширишга имкон беради, яъни асбобларга 
ўтказгичларнинг ётқизилиши талаб этилмайди 
ва уларни узоқ жойларга ҳамда мураккаб бо-
рувчи жойларда ҳам ўрнатилиши мумкин. Ти-
зимнинг ишончли ишлаб турилиши Visual Lab 
махсус дастури билан амалга оширилади–
агарда жуда узоқликдаги ёки бошқа шаҳарлар-
даги ёки бошқа мамлакатлардаги тарихий оби-
далар объектларида ҳам фойдаланиш зарурия-
ти бўлса–унда дастур Eksis Visual Lab, GSM-
модеми билан хабарни e-mail ёки SMS орқали 
жўнатишга имкон беради. Назорат-ўлчаш ти-
зимлари тарихий обидаларнинг микроклимат 
параметрларини йироқдаги мониторингини 
амалга оширишга имкон беради, бу эса «муам-
моли» объектлар учун жуда муҳимдир. Бундай 
тизимда ўлчагич асбобларининг сони ва улар-
нинг вазифаси турлича бўлиши мумкин. 
Ҳарорат-намлик режимини назоратини сим-
сиз тизимлари кўпчилик мамлакатларнинг тур-
ли маданий-тарихий объектларида муваффа-
қиятли фойдаланилиб келинмокда. 

Download 310.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling