Midland consulting
Транспорт воситасини баҳолашда қўлланиладиган баҳолаш ёндашувлари ва усуллари
Download 0.79 Mb.
|
отчет малибу (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қиёсий ёндашув
Транспорт воситасини баҳолашда қўлланиладиган баҳолаш ёндашувлари ва усуллари
Тегишли баҳолаш базаси(лари)дан ва у билан боғлиқ баҳолаш шарт-шароитларидан фойдаланиш машина ва ускуналарни баҳолашни ўтказишда ниҳоятда муҳим ҳисобланади, чунки машина ёки ускуна объекти фойдаланишда, корхонани тугатишда ёки мажбурий сотишда баҳоланганда турли қийматга эга бўлиши мумкин. Машина ва ускуналарни баҳолаш қиёсий, даромад ва ҳаражат ёндашувлари асосида 6-сон МБС талабларига риоя этган ҳолда амалга оширилади. Ҳар бир баҳолаш ёндашуви доирасида МБСда белгиланган баҳолаш усулларини танлашни баҳоловчи баҳолаш мақсади, баҳолаш объектининг хусусияти ва ривожланиш имкониятлари, чекловчи шартлар, ахборот базаси мавжудлиги ва унинг тўлиқлигини ҳисобга олиб мустақил амалга оширади. Қиёсий ёндашув Қиёсий ёндашувдан, қоида тариқасида турдош бўлган машиналар ва ускуналарни, масалан, саноат ускуналари, алоҳида турдаги офис ускуналари ва ҳ.к.ларни баҳолаш учун фойдаланилади. Машина ва ускуналарнинг кўпчилик турлари ихтисослаштирилган бўлиб, бундай объектларни сотиш ҳақида тўғридан-тўғри далиллар бўлмаганда, бозор маълумотларининг етарли эмаслиги ёки йўқлиги шароитида қиймат ҳақида даромад ёки ҳаражат ёндашувидан фойдаланиб хулоса беришни таклиф қилиш керак. Қиёсий ёндашув айнан бир хил объектлар ва/ёки аналогларнинг сотилишига доир бозор маълумотларидан келиб чиқиб баҳолаш объектининг қийматини аниқлашга асосланади. Айнан бир хил объект ёки аналог билан битимлар тўғрисида ахборот мавжуд бўлмаганда, ишлаб чиқарувчи заводлар, етказиб берувчилар таклифлари тўғрисидаги ахборот асосида қиёсий ёндашувдан фойдаланиш мумкин. Аналогларни танлаш уларнинг баҳолаш объекти билан техник, технологик, жисмоний ва иқтисодий тавсифлари бўйича ўхшашлиги асосида амалга оширилади. Машина ва ускуналарни баҳолашда қиёсий ёндашув қуйидаги усуллар ёрдамида амалга оширилади: сотувларни тўғридан-тўғри қиёслаш усули; статистик таҳлил усули. Қиёсий ёндашувда сотувларни тўғридан-тўғри қиёслаш усули айнан бир хил ёки аналог объектлар нархига уларнинг баҳолаш объектидан фарқланишига қараб тегишли тузатишлар (қиймат ва/ёки фоиз) киритиш орқали қўлланилади. Статистик таҳлил усуллари корреляцион ва регрессион таҳлил усуллари билан ўрганиладиган, ўзгарувчан усуллар ўртасидаги статистик алоқаларни аниқлашдан иборатдир. Аналогларни танлашдаги асосий талаб функционал мақсадига кўра тармоқ бўйича ва конструктив-технологик ўхшашлиги ҳисобланади. Қийматни қиёсий ёндашув билан ҳисоблаш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади: бозорни тадқиқ этиш, аналог-объектлар бўйича ахборотни таҳлил қилиш ва йиғиш; қиёслаш аналогларини танлаш; қиёслаш бирликларини аниқлаш; қиёслаш элементларини танлаш; қийматни ҳисоблаш усулларини танлаш; қиёслаш элементлари бўйича тузатишларни ҳисоблаш; аналог-объектлар нархига (қийматига) тузатишлар киритиш; баҳолаш объекти қийматини аниқлаш. Машина ва ускуналар бозори аналог-объектларга доир битимлар (таклифлар) тўғрисида ахборот олиш мақсадида тадқиқ ва таҳлил қилинади. Қиёсий ёндашув усулларини қўллашда камида 2 та аналог-объект тўғрисида ахборот йиғиш лозим. Қиёслаш бирликлари баҳолаш объекти ва аналог-объектлар тўғрисида ахборот мавжудлигига қараб аниқланади. Қуйидагилар машина ва ускуналар қийматини баҳолашда асосий қиёслаш бирликлари ҳисобланади: техник тавсифлар ― унумдорлиги ёки қуввати, юк кўтариши, юк тортиши, иш макони ҳажмлари, аниқлик тоифаси, автоматлаштириш даражаси ва ҳ.к.; фойдаланиш тавсифлари ― автоматик, ярим автоматик ёки ноавтоматик фойдаланилиши, тўхтовсиз ишлаши, чидамлилиги, таъмирга яроқлилиги, бут сақланганлиги ва ҳ.к.; конструктив тавсифлар ― массаси, оғирлиги, асосий конструктив материалларининг таркиби ва ҳ.к.; иқтисодий тавсифлар ― машиналар вақт бирлигида, маҳсулот ёки ишлар бирлигида фаолият кўрсатганда турли захиралар сарфланиши. Баҳоловчи ўзида мавжуд ахборот ва баҳолаш объектининг хусусиятларига (ноёблигига) қараб, баҳолаш объектининг бошқа тавсифларидан ҳам қиёслаш бирликлари сифатида фойдаланиши мумкин. Баҳолаш объекти ва аналог-объектларни қиёслаш бирлиги бўйича солиштириш асосида қиёслаш элементлари танланади: мулкий ҳуқуқлар ― баҳолаш объекти ва (ёки) аналог-объектлар сотилганда ўтадиган мулкий ҳуқуқлар таҳлил қилинади; молиялаштириш шартлари ― баҳолаш объекти ва (ёки) аналог-объектнинг бозор қийматига таъсир кўрсатадиган тўлов шартлари (бўлиб тўлаш, кредит, лизинг в.б.) таҳлил қилинади; бозор ҳолати (сотиш вақти) ― аналог-объектларга нархларнинг ўзгариши таҳлил қилинади ва ҳисоби юритилади; сотиш шартлари ― сотувчи ва харидор ўртасидаги бозорга хос бўлмаган муносабатлар аниқланади; физик тавсифлар ― баҳолаш объекти ва аналог-объектларнинг техник-фойдаланиш тавсифлари таҳлил қилинади ва ҳисоби юритилади. Ҳажмлардаги, конструктив қисмлардаги (элементлардаги), техник ҳолати (эскириш фоизи), жорий фойдаланиш хусусияти, қўшимча бутланиши ва бошқа фарқлари таҳлил қилинади; фойдаланиш шартлари ― баҳолаш объекти ва аналог-объектлардан фойдаланишдаги фарқлар (жорий фойдаланиш, функционал фойдаланиш), шунингдек мазкур фарқларнинг аналог-объектлар нархига таъсири аниқланади; баҳолаш объектининг нархига таъсир кўрсатувчи бошқа қиёслаш элементлари. Қиёслаш элементларини танлаш ушбу Методиканинг 5-боби талабларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Физик тавсифларни қиёслаш элементлари сифатида икки гуруҳга ажратиш мумкин: баҳолаш объектининг конструкциясига (стандарт бутланишига) тегишли бўлган (ишлаб чиқарувчи томонидан ўрнатилган туркум бутлаш қисмларининг мавжуд эмаслиги, қўшимча бутлашнинг мавжудлиги, туркум ишлаб чиқариладиган конструкциянинг жиддий ўзгартирилганлиги билан боғлиқ тузатишлар); баҳолаш объектининг ҳақиқатдаги техник ҳолатига тегишли бўлган (баҳолаш объектидан фойдаланишнинг узлуксизлиги режими, баҳолаш объекти асосий тизимлари ва қисмларининг жиддий бўлмаган фойдаланиш нуқсонлари, фойдаланишдаги, авариявий жиддий шикастланиш ва нуқсонлар, баҳолаш объекти товар кўринишининг (қийматининг) йўқотилиши билан боғлиқ тузатишлар). Қиёсий ёндашув қуйидаги усулларнинг биридан фойдаланган ҳолда амалга оширилади: сотишларни тўғридан-тўғри қиёслаш усули; статистик таҳлил усуллари. Сотишларни тўғридан-тўғри қиёслаш усулини қўллашда баҳоловчи худди шундай объектларнинг сотилиш нархлари тўғрисида ва/ёки сотиш ҳақидаги таклифлари тўғрисида ахборотга эга бўлиши керак. Худди шундай объектнинг нархи (ёки сотиш ҳақидаги таклифи) баҳолаш объектининг қийматини тайинлаш учун асос бўлиб хизмат қилади. Ўрин босувчининг тўлиқ қиймати тузатишлар ёрдамида баҳолаш шартларига мослаштирилган аналогнинг нархига тенгдир. Сотишларни тўғридан-тўғри қиёслаш усули аналогларнинг нархларига тегишли тузатишларни киритиш йўли билан қуйидаги формулага биноан амалга оширилади: Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling