Баҳолаш натижаларига таъсир кўрсатган фаразлар ва чекловчи шартлар.
Баҳолашга нисбатан фаразлар ва чекловчи шартлар рўйхати қуйидагича:
-
баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда баҳолаш объекти тўғрисидаги барча ахборот, баҳолаш жараёнида фойдаланилган барча ахборот тавсифи, қилинган таҳлил босқичлари ва ҳисоб-китоблар, олинган натижаларнинг асосланмаси, баҳолаш объектининг якуний қиймати, баҳолаш базасининг тасдиғи, баҳолашнинг мақсади, шунингдек баҳолаш натижалари тўлиқ ва бир хил талқин қилинишини таъминловчи барча фаразлар ва чекловчи шартлар бўлиши лозим.
-
баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда барча эҳтимоллар ва чекловчи шартлар, шунингдек ахборотни ошкор этишга қўйиладиган ҳар қандай талаблар очиб берилади.
-
МБСнинг баҳолаш жараёни ва олинган натижани баён этиш, баҳолашга ва якуний қиймат тўғрисидаги хулосага дахлдор бўлган ҳар қандай фаразлар ва чекловчи шартларни ошкор этиш билан боғлиқ талабларидан бирон-бир тарзда четга чиқилишига йўл қўйилмайди.
-
мазкур ҳисобот тўла ҳажмда ва унда кўрсатилган мақсадлардагина ишончлидир;
-
баҳоловчи ташкилот баҳолаш объектига бўлган ҳуқуқларнинг юридик тавсифи учун жавобгар бўлмайди. Баҳоланаётган ҳуқуқлар, бахолаш тўғрисидаги ҳисоботда айтиб қўйилган чеклашлардан ташқари, ҳар қандай эътирозлар ёки чеклашлардан холи деб қаралади;
-
баҳоловчи, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда кўрсатилган омиллардан ташқари, баҳолаш натижаларига таъсир этадиган яширин омилларнинг йўқлигини назарда тутади. Баҳоловчи ташкилот бундай омилларнинг мавжудлиги ва уларни аниқлаш зарурияти учун жавобгар бўлмайди;
-
баҳоловчи ташкилот ушбу санадан кейин вужудга келиши ва баҳолаш объектининг бозор қийматига таъсир этиши мумкин бўлган иқтисодий, юридик ва бошқа омилларнинг ўзгариши учун ҳеч қандай жавобгарликни ўз зиммасига олмайди;
-
буюртмачи ҳам, баҳоловчи ташкилот ҳам бахолаш тўғрисидаги ҳисоботдан фақат баҳолаш тўғрисидаги шартномада назарда тутилган тартибда фойдаланишлари мумкин;
-
баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот баҳоловчи ташкилотнинг объект қиймати хусусидаги фикрини ўз ичига олади ва объект эркин бозорда объектнинг мазкур бахолаш тўғрисидаги ҳисоботда кўрсатилган қийматига тенг бўлган нархда сотилишини кафолатламайди;
Do'stlaringiz bilan baham: |