ЧОД ― ҳар бир сотилган объект бўйича соф операцион даромад;
Ц ― сотиш нархи.
Кумулятив тузиш усули билан капиталлаштириш ставкаси таваккалсиз даромад келтириш нормаси ҳамда баҳолаш объектига эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш таваккалчилиги учун баҳолаш объектига хос бўлган даромад келтириш нормасининг суммаси сифатида аниқланади:
Rк = Ro + Rс + Rл + Rin + nк ,
бу ерда:
R ― капиталлаштириш ставкаси;
Ro ― таваккалсиз фоиз ставкаси, фоизда;
Rс― тармоқ таваккалчилиги, фоизда;
Rл ― паст ликвидлиликка мукофот, фоизда;
Rin ― баҳолаш объектига инвестициялаш таваккалчилиги, фоизда;
nк― капиталга қайтиш нормаси, фоизда.
Капиталнинг қайтиш нормасини ҳисоблаш учун қуйидаги усулларнинг биридан фойдаланилади:
инвестицияланган капитал тенг улушларда қопланишини назарда тутадиган Ринг усули (тўғридан-тўғри қайтиш):
nк= 1 / p ,
бу ерда:
p ― инвестициялар қайтиши тахмин қилинаётган вақт даври;
капиталнинг қайтиш суммаларини капитал учун даромад келтирувчи ставкада қайта инвестициялашда фойдаланиладиган Инвуд усули:
nк = sff (n, Ron) ,
бу ерда:
sff ― ставка капитал учун даромад келтирувчи ставкага тенг бўлганда қоплаш фонди омили;
Ron ― капитал учун даромад келтирувчи ставка;
капиталнинг қайтиш суммалари таваккалсиз ставка бўйича қайта инвестицияланганда фойдаланиладиган Хоскольд усули:
nк = sff (n, Ro)
Баҳолаш объекти қиймати даромад ёндашуви билан ҳисоб-китоб қилиниши асос қилиб олинадиган даромад шаклланган даврга мувофиқ келувчи давр учун баҳолаш объектининг амортизациясини ҳисобга олган ҳолда капиталлаштириш ставкасига тузатиш киритиш зарур.
Баҳолаш объекти тавсифлари ва ундан фойдаланиш соҳасининг ўзига хослигидан келиб чиқиб, таваккалчилик учун даромад келтириш нормалари муайян объектга хос бўлган таваккалчиликларнинг бошқа турлари билан тўлдирилиши мумкин.
Автотранспорт воситаcини даромадлар миқдорини аниқлашда битим нархлари хақида маълумотларнинг мавжуд эмаслиги, мавжуд маълумотларнинг етарли асосланмаганлиги сабабли, даромад ёндашувидан фойдаланилмади.
Do'stlaringiz bilan baham: |