Midland consulting


Download 0.79 Mb.
bet26/29
Sana01.08.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1664290
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29
Bog'liq
отчет малибу (2)

Ифунк = 1 ― (По / Панn ,
бу ерда:
По ― баҳолаш объекти унумдорлиги кўрсаткичи (натурал бирликларда ёки пул ифодасида);
Пан― функционал такомиллашув аломатлари бўлган янги аналогнинг унумдорлик кўрсаткичи (натурал бирликларда ёки пул ифодасида);
n ― қўлланилаётган параметрнинг баҳолаш объекти қийматига таъсир кучини тавсифловчи даража кўрсаткичи (нархни тўхтатиш коэффициенти) (0,6 ― 0,8).
Баҳолаш объектининг функционал эскиришини ҳисоблашда ҳам технологик, ҳам функционал эскиришни ҳисобга олиш зарур.
Автотранспорт воситаси янги ва бугунги кун талабларига мос келиши, унинг функционал жиҳатдан эскирмаганлиги сабабли, функционал эскириш ҳамда технологик эскиришлар қўлланилмади.
Ташқи эскириш баҳолаш объектининг қийматига ташқи омилларнинг салбий таъсир кўрсатиши билан юзага келган эскиришдан иборатдир. Ташқи омилларга қуйидагилар киради: бозордаги вазият, молиялаштириш шартлари, фойдаланишдаги чекловлар, инфратузилманинг, қонун ҳужжатларининг ўзгариши ва бошқалар.
Баҳолаш объектининг жалб этилмаган захираларини (ишлаб чиқариш қувватлари) ва бунинг оқибатида фойда (даромад) даражасининг йўқотилишини аниқлаш ташқи эскиришни ҳисоблашни тақозо этади, бу баҳолаш объекти қийматининг пасайишида акс этади.
Ташқи эскиришнинг ҳисоб-китоби қуйидаги формулага биноан амалга оширилади:

Ҳаражат ёндашувини қўллаганда баҳолаш объектининг қиймати жамланган эскиришни чегирган ва ташқи қимматлашувни ҳисобга олган ҳолда баҳолаш объектининг тикланиш қиймати (алмаштириш қиймати) сифатида аниқланади. Баҳолаш объекти қийматини ҳисоблаш формуласи:


С = Св * (100%― Исов) ,
бу ерда:
Св ― баҳолаш объектининг тикланиш қиймати ёки алмаштириш қиймати;
Исов ― баҳолаш объектининг жамланган эскириши, фоизда.
Юқорида келтирилган формула кўрсаткичлари МБСда тўлиқ ёритиб ўтилмаганлиги, жалб этилмаган захираларини (ишлаб чиқариш қувватлари) ва бунинг оқибатида фойда (даромад) даражасининг йўқотилиши қандай аниқланиши ҳақида батафсил маълумотлар келтирилмаганлиги сабабли ташқи эскиришдан фойдаланилмади.
Баҳолаш объектининг эскириш даражалари автотранспорт воситасининг жисмоний ҳолатидан келиб чиқиб ҳисобланди. Олиб борилган ҳисоб-китоблар қуйидаги жадвалда акс эттирилган.




Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling