Midland consulting
Download 0.79 Mb.
|
отчет малибу (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жами: 390 000 800,00
Эскириш даражасини аниқлаш. Баҳолаш объектининг баҳолаш санасидаги жамланган эскириши унинг жисмоний ҳолатидан (жисмоний эскириш), баҳолаш объекти бозорнинг замонавий талабларига мувофиқлигидан (функционал эскириш), шунингдек ташқи омилларнинг таъсири остида қийматининг пасайишидан (ташқи/иқтисодий эскириш) келиб чиқиб баҳолаш объектини кўздан кечириш натижалари бўйича аниқланади. Жамланган эскириш 100 фоиздан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Жамланган эскириш тикланиш қийматидан (коэффициент кўрсаткичи) ёки пул ифодасида алмаштириш қийматидан (мутлақ миқдор) фоизларда ёки улушларда аниқланиши мумкин. Жамланган эскириш қуйидаги формулага мувофиқ аниқланади: Инак = 1 ― (1 ― Ифиз) * (1 ― Ифунк) * (1 ― Ивн) , бу ерда: Инак ― баҳолаш объекти жамланган эскиришининг коэффициент кўрсаткичи; Ифиз ― баҳолаш объекти жисмоний эскиришининг коэффициент кўрсаткичи; Ифунк ― баҳолаш объекти функционал эскиришининг коэффициент кўрсаткичи; Ивн― баҳолаш объекти ташқи эскиришининг коэффициент кўрсаткичи. Баҳолаш объектининг жисмоний эскириши қуйидаги усуллардан бири билан аниқланади: асосий параметрнинг ёмонлашуви усули; норматив эскириш усули; жисмоний эскиришни ўлчашнинг тўғридан-тўғри усули; хронологик ёшга тузатиш киритиш усули; тикланиш усули; ўртача ўлчанган эскириш усули; ёшни ва қилинган капитал таъмирлашларни ҳисобга олиш усули; эксперт-таҳлилий усул. Асосий параметрнинг ёмонлашуви усули жисмоний эскириш баҳолаш объектига хос муайян бир фойдаланиш параметрининг (унумдорлиги, аниқлиги, қуввати, ёнилғи сарфи ва ҳ.к.) ёмонлашувида намоён бўлишини назарда тутади. Агар мазкур турдаги машина/ускуналар учун шундай параметр топилган бўлса, у ҳолда жисмоний эскириш қуйидаги тартибда ҳисобланади: Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling