Mig3 uzb indd


Download 7.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/48
Sana12.11.2023
Hajmi7.71 Mb.
#1768201
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   48
Bog'liq
uzbek

1-тамойилАхборот, коммуникация, кутубхона, медиа, технологиялар, интернет 
жамият томонидан танқидий фойдаланилиши керак. Улар мақоми бўйича тенг 
ва ушбу манбаларнинг биронтасини бошқаларига нисбатан аҳамиятлироқ деб 
қарамаслик керак.
Бу ўринда иккита муҳим сўзга эътибор қаратмоқчимиз: “танқидий” ва “мақо-
мига кўра тенг”. Биринчи тамойилга кўра, ахборот истеъмолчиларида ва уни 
яратувчиларда ўзлари олаётган маълумотларга танқидий муносабатда 
бўлиш қанчалик аҳамиятли эканлиги қайд этилади. Хусусан, таҳлил қилиш 
ва баҳолашга мойил киши ахборот хабардорлиги учун энг ҳаққоний, энг 
холис маълумотларни излайди.
Барча медиаларнинг мақоми тенглаштирилиши эса у ёки бу ОАВ ёхуд ахборот 
манбаси устун бўлмаслигидан сақланиш учун кўрсатилган ва муқобил 
ахборот манбаларини излашга туртки беради.
2-тамойил. Ҳар бир фуқаро ахборот/билим яратувчисидир. Ҳар ким ахборот/
билимдан фойдаланиш ва ўзини ифодалаш ҳуқуқига эга. Медиа ва ахборот 
саводхонлиги эркаклар учун ҳам, хотин-қизлар учун ҳам инсон ҳуқуқлари билан 
узвий боғлиқ бўлиши керак.
Интернет ва замонавий медиа шароитида ҳар қандай киши ахборот 
муаллифи/ҳаммуаллифи ва тарқатувчиси бўлиши мумкин. Бу турдаги 
фаолиятни амалга ошириш учун жаҳон ҳамжамияти томонидан барчага 
ахборот бериш воситаларидан фойдаланиш бўйича тенг имконият 
яратиш усуллари ишлаб чиқилмоқда. Ҳукуматлар бу борада иш олиб 
9
Медиаобразование 2015: Сб. трудов Всероссийского форума конференций “Медиаобра-
зование 2015. Медиа-информационная грамотность для всех”, Москва, 11 декабря 2015 г. /
Под редакцией И. В. Жилавской. — М.: МПГУ, 2015. — 236 с.


21
бормоқда ва ўз қонунчилик ҳужжатларига ахборот алмашинуви соҳа-
сидаги ҳуқуқий муносабатларни, маълумотларни олиш ва тарқатиш 
бўйича ҳуқуқни, алоҳида шахсларнинг чоп этилган материаллар бўйича 
мажбуриятлари ва масъулиятини тартибга солувчи турли меъёрларни 
киритмоқда.

Download 7.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling