Mig3 uzb indd
Download 7.71 Mb. Pdf ko'rish
|
uzbek
ва ахборот саводхонлиги интеграцияси концепциясини ташкил этувчи янги
ташаббусларни белгилаб берди. Ушбу ғоя қуйидаги халқаро ҳужжатларда ўз ифодасини топган: • Медиа ва ахборот саводхонлиги тўғрисидаги Фес Декларацияси (Фес шаҳри, Марокаш, 2011 йил 15–17 июнь); • ИФЛАнинг медиа ва ахборот саводхонлиги бўйича тавсиялари (Гаага шаҳри, Нидерландия, 2011 йил 7 декабрь; Россия, 2012 йил 24–28 июнь) ва бир қатор бошқа ҳужжатларда. Уларнинг имзоланиши жаҳон ҳамжамияти таълим, тадқиқотлардаги хатти-ҳа- ракатларни бирлаштириш, ушбу йўналишларни интеграциялаш учун мазкур масалани ҳукумат даражасида кун тартибига олиб чиқишга тайёрлигидан далолат беради. Масала шуниси билан ҳам долзарбки, ОАВ таҳририятлари ва ахборот хизматлари фаолиятининг муҳим жиҳатини компетенция ва фейк янгиликларини идентифи- кация қилиш, фактларнинг ҳаққонийлигини аниқлаш, текшириш ташкил этади, фактчекинг кўникмаларини эгаллаш масаласига эътибор қаратилади. Ахборот билан профессионал ишлашнинг ўзига хослиги текширилмаган янгиликлар мавжудлигига йўл қўймайди, айни пайтда ҳақиқий ахборот шов-шуви ва бетар- тиблиги даврида бу ҳол кўп оммалашган. Агар илгари дунё манзараси оммавий ахборот воситалари (ОАВ) томонидан кўрсатилган бўлса, бугунги кунда ахборот кун тартибини айнан бир мавзуга оид ахборотнинг олувчиси, тарқатувчиси ва яратувчиси бўлгани ҳолда ҳар қандай одам белгилаши мумкин. Бу эса яна бир бор янгиликларни тўплаш ва тарқатиш бўйича вазифаларни бажаришда журналистлар саводхонлиги масаласини кескинлаштиради. Айнан шу сабабли ОАВ бўйича бир қатор лойиҳаларни амалга оширишда бевосита ушбу йўналишда журналистларни ўқитишга катта эътибор қаратилган. «Инсон медиа демак ва барча бошқа медиалар уни тешиб ўтади” — медиатаълим тадқиқотчилари МАС масаласини шундай таърифлайди. Зеро, бугунги кунда сайёра- мизда яшайдиган ҳар бир инсоннинг ўзи ахборот ташувчиси ва тарқатувчисидир. 20 Барча орасида МАСни кучайтиришга турлича ёндашувлар ва усулларнинг кенгайиши муносабати билан медиатаълимга экологик ёндашув масаласи кун тартибига чиқади. Бу эса у ерда ахборот индивид мавжудлиги учун ресурс бўлиб хизмат қилади ва инсоннинг ўзи коммуникацион универсумнинг бир қисми ҳисобланадиган коммуникатив занжирда қандай ўрин эгаллашини тушунишни талаб қилади. 9 1.3. МАСНИНГ ЮНЕСКО ТОМОНИДАН ИЛГАРИ СУРИЛГАН БЕШ ТАМОйИЛИ Download 7.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling