Mig3 uzb indd


Download 7.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/48
Sana12.11.2023
Hajmi7.71 Mb.
#1768201
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   48
Bog'liq
uzbek

МЕДИА­
ИСТЕЪМОЛ
ФОйДАЛАНИШ 
ИМКОНИяТИ 
БАҲО
ТАҲЛИЛ
РЕФЛЕКСИя
ҲАРАКАТ
МЕДИА­
САВОДХОНЛИК


23
Масс-медиага тегишли барча нарсаларни медиаматн каби тушунчадан 
алоҳида кўриб бўлмайди. Бу — медиасаводхонликни шакллантиришнинг 
асосий воситаси. Медиаматн бу ўринда ўз ичига журналистик матн, PR-матн, 
публицистик матн, газета матни, теле- ва радио матн, реклама матни, 
интернет-ОАВ матни, ижтимоий тармоқлар, блоглар матни ва ҳ.к. ларни 
қамраб олувчи оммавий коммуникация маҳсули сифатида таҳлил қилинади. 
Медиаматн оммавийлик (медиа маҳсулотларни яратиш соҳасида ҳам, уларни 
истеъмол қилиш соҳасида ҳам), интегративлик ва очиқлик каби категориялар 
мавжудлигини назарда тутади.
Шу тариқа, медиаистеъмол ОАВ билан онгли муносабатлар бошланишини 
англатади, бунинг якуний натижаси эса медиасаводхонлик бўлади. Ушбу жараёнда 
инсон ахборотга алоқадор бўлади ва унга таъсир кўрсатади.
ахборот саводхонлиги
медиатаълим 
медиасаводхонлик
медиамаданият
ахборотга бўлган эҳтиёжни иденти­
фикация қилиш, уни самарали излаш, 
баҳолаш ва фойдаланиш лаёқати
Медиани ўрганиш
Таҳлил ва синтез қилиш лаёқати
Шахслар умуман жамият 
маданиятини оширади


24
Шундай қилиб, медиасаводхонлик кўникмаларини эгаллаш давомида, яъни ахборотни 
олиш, таҳлил қилиш, баҳолашни ўрганиш орқали киши нафақат янги билимларни 
эгаллайди, балки ўз профессионал фаолияти доирасида ва умуман ҳаётида самарали 
билим олиш лаёқатини ўзлаштиради. Турли мақсадлар учун ахборотни излаш, тизим-
лаштириш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги имкониятлари янада кенгайиб боради.
Танқидий фикрлашни ривожлантириш давомида киши мавжуд билимлари 
ва тажрибасига таяниб қолмайди, янги фактлар ва янги ахборот таъсири остида 
ўз қарашларини қайта кўриб чиқишга қодир бўлади. Бу алоҳида тўхталишимиз 
лозим бўлган энг муҳим жиҳатдир. яъни биз истеъмолчи томонидан ахборот 
блоки ҳақида сўзламаяпмиз, балки мавжуд маълумотларни англаш, қайта кўриб 
чиқиш содир бўлаётганига урғу берамиз, бунинг натижасида аудиториянинг 
қарашлари ва нуқтаи назари ўзгариши мумкин. Бу ўринда ОАВ истеъмолчининг 
ахборот воқелигини тўлдирувчи қўшимча канал сифатида кўриб чиқилади.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, MAC ОАВдан ҳимояланиш воситаси эмас, 
балки аудиториянинг ОАВнинг ҳамкорига айланиш усулидир. Сиз нима сабабдан, 
деб сўрашингиз мумкин. Мана, юқорида келтирилган фикрни тасдиқловчи 
иккита далил. Медиа-ахборот саводхонлиги жамият ривожланишининг асосий 
секторларидан бири сифатида фуқароларга ОАВ билан ўзаро ҳамкорлик учун 
зарур компетенциялар, жумладан, қуйидагиларни бериш орқали уларнинг 
ҳуқуқларини кенгайтиришни кўзда тутади:
• ОАВнинг роли ва вазифаларини тушуниш;
• уларда ОАВ ўз вазифаларини бажара оладиган шартларни тушуниш;
• медиаконтентни танқидий баҳолаш;
• ўзлигини ифодалаш ва сифатли контентни исъеъмол қилиш учун турли 
медиалар билан ҳамкорлик қилиш;
• турли медиаконтентни яратиш учун керакли кўникмалар ва малакани 
эгаллаш.
10
1.5. МАС АМАЛИёТИ: МАШҚЛАР ВА КЕйСЛАР
10
Жилавская О. П. Медийно-информационная грамотность как целостное понятие в
изменяющемся мире. // Международный электронный научно-образовательный журнал
“Медиа. Информация. Коммуникация”. http://mic.org.ru/2016g/16-nomer-2016/562-medijno-
informatsionnaya-gramotnost-kak-tselostnoe-ponyatie-v-izmenyayushchemsya-mire


25
Қанчалик медиасаводли эканлигингизни текширишни истайсизми? Унда 
қуйидаги саволларга жавоб беринг. Фикримизча, олинган маълумотлар ўз 
устингизда ишлаш ва МАС кўникмаларингизни шакллаштиришга йўл очиб 
беради.

Download 7.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling