Mig3 uzb indd
Медиасаводхонлик ҳафталиги — МСҲ
Download 7.71 Mb. Pdf ko'rish
|
uzbek
Медиасаводхонлик ҳафталиги — МСҲ февраль ойида нишонланиб,
унинг мақсади аҳолининг хабардорлигини ошириш ва медиасаводхонлик ва медиа таълимнинг аҳамиятини тарғиб қилишдир. МСҲда 40га яқин ташкилот (жумладан, вазирликлар, давлат идоралари, алоқа операторлари, маълу- мотларни ҳимоя қилиш компаниялари, медиакомпаниялар ва нодав лат 70 ташкилотлар) иштирок этади. МСҲ мавзулари, кампаниялари, ахборот мате- риаллари ва тадбирлари ҳамкорликда белгиланиб, амалга оширилади. Медиасаводхонлик ҳафтаси учун асосий масъул — Миллий аудиовизуал институтдир. www.mediataitoviikko.fi МЎК — Миллий ўйинлар куни ўйинларнинг афзалликлари, аҳамияти ва улар- нинг инсонга таъсири муҳокамасига бағишланган бир қатор тадбирларни ўз ичига олган. Бу кун, шунингдек, рақамли ўйинлар ҳақидаги далилларга асосланган жамоатчилик муҳокамаларини ҳам тарғиб қилади, болалар ва катталарни биргаликда ўйнашга ундайди. www.pelipaiva.fi Мутахассислар учун медиатаълим форуми — бу МАС соҳасидаги тадқиқот- чилар, қарор қабул қилувчи шахслар, давлат ходимлари ва мутахассислари учун учрашув майдончаси. Форум секторлараро ҳамкорлик муносабатлари ва жойлардаги ҳамкорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Форум ташки- лотчиси Миллий аудиовизуал институтдир. МАС ваколатларини маълум бир мамлакатда ва унинг ташқарисида тарғиб қилувчи кўплаб тадбир ва ташкилотларни келтириш мумкин. Финляндия тажри- баси ривожланаётган, ўз аҳолиси ўртасида МАСни ривожлантириш бўйича ўз стратегияларини белгилайдиган мамлакатлар учун ажойиб мактаб бўлиб хизмат қилади. Минтақалараро ва маҳаллий лойиҳалар оммавий ахборот воситалари ва жамоат ташкилотлари билан яқин ҳамкорликда МАС соҳасида тадқиқотлар олиб боради, воситалар ишлаб чиқади, фикр ва тажриба алмашади. Комплекс чора-тадбирлар сифатида 2017 йилда яратилган МАС индексни келтириш мумкин. Бу бир қанча Европа мамлакатларида “пост-ҳақиқат”, “сохта янгилик лар” ва уларнинг оқибатлари барқарорлигининг ўлчовидир ва ечимларни топиш учун самарали восита тақдим қилишда муҳим аҳамиятга эга. Медиасаводхонлик индекси — 2018га Европанинг 35 мамлакати кириб, улар бузилган маълу- мотлар ва уларнинг салбий оқибатларига қарши курашиш даражаси бўйича баҳоланди. Асосий тахмин оммавий ахборот воситаларининг эркинлиги, таълим сифати, шахслараро ишонч ва электрон иштирок кўрсаткичлари янгиликлар, постҳақиқат ва шуларга боғлиқ ҳодисаларни сохталаштиришга жамоат қаршилиги даражасининг яққол белгиси сифатида хизмат қилиши мумкинлигидан иборатдир. 37 37 Сommon sense wanted resilience to ‘post-truth’ and its predictors in the new media literacy index 2018, Marin Lessenski. 71 2018 йилги натижаларга кўра (1-расм), сохта янгиликлар ва уларнинг оқибат- ларига қарши курашиш учун энг пухта тайёрланган мамлакатлар Шимоли- ғарбий Европа, яъни Скандинавия давлатлари, Нидерландия, Эстония ва Ирландия давлатлари ҳисобланади. Ушбу рейтингга кўра, таълим даражаси, оммавий ахборот воситалари ҳолати, жамиятга бўлган ишонч ва иштирок этишнинг янги воситаларидан фойдаланиш медиасаводхонликни баҳолашда етакчи ўринни эгаллайди. Ушбу кўрсаткичлар турли аҳамиятга эга бўлган- лиги сабабли улар тегишли жиҳатлар орқали баҳоланади. ОАВ эркинлиги ва таълим кўрсаткичлари энг катта аҳамиятга эгадир. Фуқароларнинг ишончи ва электрон иштироки кўрсаткичлари умумий баҳолашнинг қолган қисмини ташкил этади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling