Mig3 uzb indd


Медианинг тижорат, сиёсий ва мафкура-


Download 7.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/48
Sana12.11.2023
Hajmi7.71 Mb.
#1768201
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   48
Bog'liq
uzbek

Медианинг тижорат, сиёсий ва мафкура-
вий мақсадларидан хабардор
Бу ҳам муҳимдир, чунки у бошқа маълу­
мотларнинг сиёсий ва мафкуравий мақ­
садлари асосида қандай талқин қилина­
ётганини тушунади. демак, таққослаш 
учун муқобил нуқтаи назарни, яъни 
профессионал ахборот манбасини 
излайди. агар бу бир неча марта содир 
бўлса, унинг ишонч даражаси муқобил 
нашриётга нисбатан мустаҳкам бўлади.
Манбаларнинг мақсад ва мақсадли 
 аудиториясини аниқлаши, тақдим этилган 
маълумотларнинг ишончлилик даражаси, 
аниқлиги, аҳамияти, холислиги ва очиқ-
лигини баҳолаши мумкин
Ҳар бир таҳририят маълум манбаларга 
таянади, агар ўқувчи “биринчи манба”, 
“аноним манба” ва шу каби тушунчалар 
билан таниш бўлса. У ишончли манба­
лар билан ишлай оладиган ва олмай­
диган нашриётлар даражасини, қайси 
нашриётлар миш­миш ва тез тарқалув­
чан фейкларга таяниб ишлашини баҳо­
лаши мумкин.
3.2. МЕДИА ВА МАС МАСАЛАЛАРИНИ ТАРТИБГА СОЛУВЧИ 
БОШҚА ТАШКИЛОТЛАР
Кўплаб давлатлар, ташкилотлар, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари 
МАС соҳасида жадал фаолият олиб бормоқда. Улар ўртасидаги барча фарқларга 
қарамасдан, уларни ягона мақсад бирлаштиради — МАСни XXI асрда қимматли, 
кенг қўлланиладиган ва жуда зарур кўникма сифатида тарғиб қилиш.
ЮНЕСКО, Европа Кенгаши ва медиасаводхонлик бўйича Европа комиссиясининг 
фаолияти МАС барқарор ривожланишига қаратилган лойиҳаларни амалга 
ошириш ва рағбатлантиришда муҳим аҳамиятга эгадир. Уларнинг саъй-ҳаракат-


67
лари катта аҳамиятга эга, чунки улар концепцияни батафсил ишлаб чиқишади, 
кенг муҳокамалар ўтказиш ташаббуси билан чиқишади ва энг яхши амалиётлар 
билан ўртоқлашишади, миллий таълим тизимларида оммавий ахборот савод-
хонлигини жорий қилиш учун аниқ ва амалий материаллар тақдим этишади. 
Европа Кенгашининг Белграддаги ваколатхонаси раҳбари Тобиас Флесенкемпер 
таъкидлаганидек: “Айниқса, болалар хавфсиз ва рағбатлантирувчи медиамуҳитга 
эга бўлишга ҳақлидир”, бу сўзлар ҳар биримизга тегишли. Бундай халқаро ташки-
лотларнинг фаол саъй-ҳаракатлари, тартибга солувчи ташкилотларни бир қатор 
таъсирли чоралар кўришга, масъулиятли бўлишга ва ишончли медиамуҳитни 
ривожлантиришда мамлакатлар ўртасида тажриба алмашишга рағбатлантиради 
ва йўналтиради.

Download 7.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling