Mig3 uzb indd


инфографиканинг мураккаблиги ўсиб бориши тартибидаги олтита


Download 7.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/48
Sana12.11.2023
Hajmi7.71 Mb.
#1768201
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   48
Bog'liq
uzbek

инфографиканинг мураккаблиги ўсиб бориши тартибидаги олтита 
варианти.
Қийинлик даражасидан келиб чиқиб, инфографикани дастурлаш орқали ишлаб 
чиқариш мумкин. Бунда турли дастурлардан фойдаланилган сари оддий статик 
инфографика уч ўлчамлига айланиши мумкин.
Статик
Масштаб
кликабел
анимациялаштирилган
видео
интерактив



III ҚИСМ. ЖУРНАЛИСТИК 
АМАЛИёТДА МЕДИА ВА АХБОРОТ 
САВОДХОНЛИГИ


64
3.1. МАС ОРҚАЛИ ИНСОНЛАРНИНГ МЕДИА СОҲАСИГА 
ИШОНЧИНИ МУСТАҲКАМЛАШ
Ҳозирги кунда аҳолининг ОАВга бўлган ишончини масс-медиа учун сақлаб 
қолиш жуда қийин. Ахборот оқимлари кўплигидан ўқувчи ўзининг у ёки бу ОАВга 
нисбатан мойиллигини ўзгартириши мумкин. Лекин таҳририят учун бу ўткинчи 
кайфият аҳолининг эътибори сусайишига ва натижада ишончи йўқолишига 
олиб келади. Балки бунга сабаб маълумотларнинг кўплигидир, дейишингиз 
мумкин, аммо маълумотдан фойдаланиш янги даражага кўтарилиши ва аҳолида 
ахоборот маданияти шаклланиши бугунги кунда қарама-қарши натижа кўрсатиб, 
журналистлар учун ўқувчилар ишончини қозонишга хизмат қилади. Келинг, 
ушбу ҳолатни чуқурроқ таҳлил қиламиз.
Медиа ва ахборот саводхонлиги тушунчасининг яна бир муҳим қисми — бу 
ахборот маданиятидир. Уни инсон умумий маданиятининг бир қисми, “анъанавий 
ва янги ахборот технологияларидан фойдаланилган ҳолда ахборотга бўлган 
эҳтиёжларни мувофиқ қондириш бўйича мақсадли ва мустақил фаолиятни 
таъминловчи дунёқараш ҳамда билим ва ҳунарлар тизимининг йиғиндиси” 
дея тавсифлаш мумкин.
34
Бунга медиа соҳасидаги моддий ва интеллектуал 
қадриятларнинг йиғиндиси — медиамаданият чамбарчас боғлиқдир.
медиа матн
медиа 
қабул қилиш
нэтикет
медиа­
саводхонлик
медиа­
маданият
ахборот 
маданияти
танқидий фикрлаш
медиасаводхонлик
инсон маданиятининг 
янги тоифаси
34
Гендина Н. И. Ахборот жамияти шароитида ахборот ва медиасаводхонликни шаклланти-
риш: ЮНЕСКОнинг янги ташаббуси ва Россия ахборот таълимининг муаммолари. // Педаго-
гика. Психология. №1 / 2012.

Б. 140–161.


65
Олимлар ушбу жараённи қуйидаги формула орқали таърифлашади.
«МеДиАТАЪЛиМ = ОАВдан ҲИМОя + ОАВни ТАҲЛИЛ ҚИЛИШГА 
ТАйёРГАРЛИК = ОАВ ВАЗиФАЛАРи МОҲиЯТиНи АНгЛАМОқ + МЕДИА-
МАДАНИяТДА ОНГЛИ РАВИШДА ИШТИРОК ЭТИШ”
35
Кўриб турганингиздек, медиатаълим ва ОАВнинг умумий ташаббуслари мулоқот 
ташкил этиш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳамда имкониятларини англаш ва кенгай-
тиришга қаратилган бўлиб, танқидий англаш хурофот ва тенгсизликни енгиб 
ўтишга кўмаклашиши, ижтимоий интеграциялашувни кучайтириши мумкин. 
Хусусан, МАС бизнинг кундалик ҳаётимизда ОАВ муҳим аҳамиятга эга эканлигини 
эътироф этади. У сўз ва ахборот эркинлиги негизида ётади, одамларга медиа 
ва бошқа ахборот етказувчиларнинг вазифаларини тушуниб етиш, уларнинг 
мазмунини танқидий баҳолаш, медиаконтентдан фойдаланишда асосланган 
қарорлар қабул қилишга имкон яратади.
Ўқувчи ва томошабинларнинг диққатини жалб этиш учун кураш олиб борила-
ётган даврда ОАВ аҳолини жалб этиш учун турли усулларни қўллайди. Бунда 
барча қонуний ва ноқонуний усуллар, жумладан одамларни найранг қилувчи 
восита — фейкдан фойдаланилади. Медиасаводли ўқувчи танқидий таҳлил 
қилиш кўникмаларига эгадир, бу эса ўз навбатида нуфузли ва профессионал 
ОАВларга ўз аудиториясининг ишончини қозонишга имкон яратади. Буни 
фуқароларнинг танқидий фикрлаш кўникмалари ва уларнинг ОАВга нисбатан 
ишонч қозонишга таъсири мисолида кўриб чиқайлик:
36

Download 7.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling