Mig3 uzb indd
Легога ўхшатиб бўлакларга
Download 7.71 Mb. Pdf ko'rish
|
uzbek
Легога ўхшатиб бўлакларга
ажратиш Янги фигурани ясаш учун бўлакларни йиғиш 45 Бошловчи журналистлар учун қўлланмада айнан ушбу таъриф келтирилган. Бу фаолият турининг асосини ҳар доим фактлар — ҳужжатли асос ташкил этган. Журналист ўзининг иш кунини, ижодий жараённи айнан манбалар ва фактлар устида ишлашдан бошлайди ва бу жараёнда медиаахборот саводхонлиги тушун- чаларига дуч келади ҳамда унинг профессионал ваколати меҳнатининг якуний маҳсулига таъсир кўрсатади. Айнан манбалар билан ишлай олиш кўникмалари, фактларга ишлов бериш, олинган материални таҳлил қилиш ва танқидий баҳолай олиш лаёқатининг мавжудлиги ижод маҳсулининг тўлақонли ва профессионал тузилишига таъсир кўрсатади. Ахборот тўплаш устида ишлар экан, журналист учун биринчи даражали масала олинган материалининг ҳаққонийлигига ишонч ҳосил қилишдан иборат бўлади. Бу ўринда шуни ёдда тутиш зарурки, “фактларнинг ҳаққонийлиги мутахассислар- нинг саводли фикрлари, шарҳлари билан тасдиқланади, далиллар ва исботлар билан мустаҳкамланади” 23 . Айнан ушбу санаб ўтилган характеристикалар журналистларнинг ахборотини аҳамияти камроқ бўлган, ахборот сабаби суст ёки умуман бўлмаган бошқа хабарлардан ажратиб туради. Ижодий жараён босқичлари ҳақида сўз кетганда шуни таъкидлаш керакки, биринчи навбатда, биз мавзуни танлаш ҳақида ўйлаймиз. Мавзу — бу журна- листик материалнинг асосий жиҳатидир. Одатда, у сиз қайси нашр учун ёзаётганингиздан келиб чиқиб шакллантирилади. Масалан, ҳуқуқий нашр учун тегишли йўналишдаги мавзулар танланади, ёшлар, сиёсий, таълим йўналишидаги нашрлар ва бошқа нашрлар ҳам ОАВ форматига мос келадиган мавзулар борлигини назарда тутади. Танланган мавзуни турли жиҳатлардан кўриб чиқиш мумкин бўлса, материалнинг ғояси ҳақида фикр юритиш керак. ғоя, назариётчи олимларнинг фикрича, “бу муаллифлик нуқтаи назарининг ифодаланиши, мен бу материални нима учун ёзяпман, деган саволга жавоб”. Материал ким учун ва нима сабабдан ёзилаётгани/ тайёрланаётганини тушуниш муҳим. Бу саволга жавоб топгач ишни давом эттириш, материаллар, фактлар, шарҳлар, далиллар ва ҳ.к. ларни тўплай бошлаш мумкин. Фактлар журналист матнни ёзишга киришишидан анча аввал тўпланиб боради. Кўп сонли манбаларни, ОАВ материалларини, мавзуга оид мақолаларни ўрганиш ва ҳ.к. натижасида журналистнинг хаёлида воқеа, ҳодиса манзараси, ёритилиши керак бўлган мавзулар шаклланиб боради. 23 Баканов Р. П., Симкачева М. В., Туманов Д. В. Журналистика для начинающих: Учебное пособие для студентов вузов. — М.: “Аспект-Пресс”, 2018. — С. 61. 46 Мақолага оид фактик материал билан ишлашда иккита босқични ажратиш мумкин: ахборотни тўплаш ва ахборотни қайта англаш. Ахборотни тўплаш учун турли усуллардан фойдаланилади: одам билан суҳбат ёки интервью, ўз кузатувлари, архивларда ҳужжатлар билан ишлаш, ижтимоий тадқиқотларни таҳлил қилиш, бошқа ОАВлар, шу жумладан, интернет манбалар мазмуни билан танишиш. Ахборотни қайта англаш. Ҳужжатлар, фотосуратлар, диктофон ёзувлари — барчасидан фойдаланилади! Буларнинг барчасини ҳали англаш ва қайта англаш зарур. Бошланғич ахборотни синчиклаб ўрганиш керак бўлади, бунинг учун маълумотлар, фактлар, цитаталарни текшириш ва қайта текшириш лозим ва ҳ.к. Ахборотни қайта англашда, одатда, мавзуни қандай қилиб кенгроқ ёритиш мумкинлиги ҳақида фикр юритилади. Айни пайтда, қандай ахборот манбала- ридан фойдаланиш мумкинлигига эътибор қаратиш лозим. Фақат манфаатдор шахслардан интервью олиш билан чегараланмаслик керак. Зарур фактологик материал олингач, уни биринчи даражали ва иккинчи дара- жалига ажратиш керак. Бундай бўлиниш биринчисига кўпроқ, иккинчисига камроқ эътибор қаратилишини билдирмайди. Ушбу ёндашув асосий концептни шакллантириш ва материалингизда бош урғуни танлаш имконини беради. Асосий факт сифатида ҳар доим кучли, экспертлар хулосалари билан тасдиқланган, исботли асосга эга элементни танлаш лозим. Қолганларини аҳамияти камайишига қараб териб чиқиш керак. Ахборот тўплаш ва матнни ёзишга тайёрланиш — ишнинг энг муҳим босқичи. Зеро, олинган маълумотларни тўғри узатиш зарур. Шундай қилиб, фактлар танланиб, ахборот тизимлаштирилгач, матнни ёзишга ўтириш мумкин. Ишни бошлаш ҳар доим қийин кечади. Энг муҳими — бошлаш. Аввал бўлажак материалнинг тузилишини ўйлаб кўриш, жанри ва уни баён қилиш шаклини аниқлаш, фотосуратларни танлаш зарур. Касбга кириш бўйича китоблар муал- лифлари ҳам ҳозирги кунда “... инфографика ёки коллаж — яъни матнни максимал даражада тўлдирадиган элементлар ҳақида ўйлаб кўриш керак” деб ёзади. 24 Ушбу 24 Баканов Р. П., Симкачева М. В., Туманов Д. В. Журналистика для начинающих: Учебное пособие для студентов вузов. — М.: “Аспект-Пресс”, 2018. — С. 66. 47 қўлланманинг “Ахборотни визуализация қилиш: янги имкониятлар” параграфида визуализация элементлари ва шакллари ҳақида батафсил ёзилган. Download 7.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling