Mig3 uzb indd


Фойдаланиш ва ўқиш имконияти борма моълумотлар


Download 7.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/48
Sana12.11.2023
Hajmi7.71 Mb.
#1768201
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   48
Bog'liq
uzbek

Фойдаланиш ва ўқиш имконияти борма моълумотлар: сўров бўйича осон 
топилиши, фойдаланиш қулай бўлиши ва фойдаланувчи ўз компьютерида унга 
ишлов бериш имкониятига эга бўлиши лозим.
Такроран фойдаланиш ва тарқатиш: ахборот у билан эркин ишлаш ва тарқатиш 
имконияти бўлганда оммалашади. ягона шарти манбага ҳавола ҳисобланади. 
Бундан ташқари, фойдаланиш пайтида маълумотларни бузмаслик керак.
Умумий иштирок этиш: маълумотлардан фойдаланиш нуқтаи назаридан 
бирор-бир камситишга йўл қўйилмайди.
Тўлиқлиги ва долзарблиги: маълумотлар базаси тўлиқ (яъни объектив манза-
рани ҳосил қилувчи) ва долзарб (эскирмаган) ахборотни тақдим этиши керак:
• маълумотлар билан ишлашда зарур кўникмалар;
инглиз тилини билиш;
• онлайн-излаш тармоқлари иши тамойилларини тушуниш;
• электрон жадваллар билан ишлаш кўникмалари, MS Excel туридаги 
дастурларда рақамли ва матнли маълумотлар билан ишлаш лаёқати;
• математика ва статистика соҳасида билимга эга бўлиш;
• ҳуқуқий саводхонликка эга бўлиш.
Замонавий технологиялар билан ишлаш кўникмалари журналистларга, 
фаолларга, ИИБ ходимларига жиддий устунлик беради. Бугунги кунда бу 
опция эмас, заруратдир. Қизиқарли ва замонавий журналистик/публицистик/
ахборот материалларни яратиш, журналистлик суриштирувлари ва ҳатто 
промо кампанияларнинг ўтказилиши янгича ёндашув ва янги билимларни 
талаб этади.


56
Ҳозирги пайтда журналист технологиялар бўйича маълум билимлар ҳажмига эга 
бўлиши керак. Бунда у нафақат ушбу технологиялардан эркин ва мустақил фойдалана 
олади, балки техник мутахассислар билан бир тилда сўзлаша олади. Дастурлар 
тилидаги базавий билимлар бутун дунёда журналистлар учун одатга айланмоқда. 
HTMLни билиш ва энг оддий дастурлаш тили ёрдамида дастурлай олиш — бу 
журналист учун эркинликнинг янги даражаси ва унинг бошқалардан мустақиллиги.
Машқ:
1. 
Ушбу жадвални MS Excel га киритиш.
2. Мамлакатнинг яИМ бўйича учта энг ривожланган ва учта қолоқ вилоятини 
аниқланг.
3. Таҳлил қилинг. Қайси маълумотларни қайси мезонлар бўйича таққослаш 
мумкин, хулосаларни ифодаланг.


57
Ўзбекистон бўйича статистик маълумотларни олиш учун қуйидаги ресурслар 
фойдали бўлиши мумкин:
• Статистика агентлиги — https://stat.uz/ru/
• Жаҳон банки маълумотлари — http://databank.worldbank.org/data/home.
aspx
• Халқаро ташкилотлар маълумотлари — https://stat.uz/
ru/ofitsialnaya-statistika/mezhdunarodnaya-statistika/
mezhdunarodnye-statisticheskie-sluzhby
2.8. АХБОРОТ ВИЗУАЛИЗАЦИяСИ: ЖУРНАЛИСТИКА 
СОҲАСИДАГИ яНГИ ИМКОНИяТЛАР
Визуал контентдан фойдаланишнинг аҳамияти ва самарадорлиги ахборот 
узатишнинг бу усули инсон томонидан тезроқ қабул қилиниши ва мақсадли 
аудиторияга коммуникатив мурожаатни тез етказиб бериш имконини яратиши 
билан боғлиқдир. Психология соҳасидаги кўплаб илмий тадқиқотлар шуни 
кўрсатадики, физиологик жиҳатдан визуал маълумотни қабул қилиш инсон учун 
асосий ҳисобланади ва матнли маълумотга қараганда тезроқ идрок қилинади.
Ҳозирги маълумот фойдаланувчиларининг аксарияти “визуал” бўлиб, визуал 
тасвирларда акс эттирилган маълумотни яхшироқ қабул қилади. Ахборот техно-
логиялари, жумладан, компьютер ва смартфонлар ривожланиши натижасида 
ҳозирги фойдаланувчилар турли манбалардан кўплаб маълумот олади ва бу 
уларнинг ахборот қабул қилиш қобилиятида акс этмоқда.
Ҳозирги кунда кўпроқ нималар орқали маълумот олишимизга эътибор қара-
тинг. Булар, албатта, экран ва монитор, хусусан, телевизор экрани, компьютер 
монитори, телефон экрани ва бошқалардир. Ушбу тенденция кейинчалик ҳам 
ривожланиб боради. Бироқ, коммуникация каналлари ўзгариши билан бирга 
маълумот қабул қилиш хусусиятлари ҳам ўзгариб бораётганига эътибор қаратиш 
лозим. Экран орқали маълумот қабул қилиш хусусияти матнни ўқиш эмас, уни 
кўпроқ сканерлаш ва кўриб чиқишга асосланади. Бундан ташқари, батафсил 
ўқиш учун материал танлаш ҳам уни кўз югуртириб чиқишга асосланади, бунда 
ўқувчининг диққатини фақатгина визуал образларгина жалб этиши мумкин. 
Шунинг учун ҳам маълумотлар визуализацияси бугунги кунда катта аҳамиятга эга.
Визуал коммуникация нима? Мутахассислар уни бир томондан “визуал тил 
(расм, белги, тасвир, типографика, инфографикалар) орқали коммуникация 


58
жараёни (ахборот узатиш), иккинчи томондан эса маълумотни визуал қабул 
қилиш (кўриш органлари, идрок этиш психологияси)” сифатида белгилайди.
29
Ҳозирги ахборот фойдаланувчилар бугун маълумот тақдим этишнинг энг самарали 
усулларидан бири бўлган — кўзга кўринадиган объектлар орқали маълумот 
олишига йўналтирилган. Визуализация контентни тушуниш жараёнини чуқур-
лаштиради, мураккаб маълумотларни тез ва яққол тушунтиради. Тўғри яратилган 
визуализация матн орқали етказиш қийин бўлган маълумотларни аниқ ёритиб 
беради.
Қуйида журналист, ПР-мутахассис ва барча фаол тармоқ ахборот фойдаланув-
чилари фаолиятида қўлланиладиган визуал контентнинг анъанавий турлари 
келтирилган:
• иллюстрациялар;
суратлар;
• инфографика (графика, чизма, диаграмма ва бошқалар);
• мультимедияли контент (видеолавҳа, клип, инсталляция, флеш-анимация, 
слайд-шоу, флеш-тақдимот ва бошқалар);
• замонавий визуал контент (мемлар ва селфи).
Материал тақдим этишнинг энг оммабоп ва самарали усулларидан бири — 
инфографикадир. Инфографика — бу ўзида биринчидан визуал элементлар, 
иккинчидан эса шу элементларни таърифловчи матнни мужассам қилган хабар. 
Бундай формат мавзу концептуализациясини яратади дейиш мумкин, негаки 
хабарни визуаллаштирувчи у ёки бу образни танлаш график ечимларни аниқ 
саралашни назарда тутади.
30
Инфографика релевант, қизиқарли ва маънога бой бўлиши, катта ҳажмда 
маълумот бериши лозим. Бироқ бу маълумот ўқишга ва қабул қилишга осон 
бўлиши керак.
31
Инфографик контентнинг қуйидаги турлари бўлиши мумкин:
диаграммалар;
• графиклар;
29
Родькин П. Визуал коммуникация // http://www.prdesign.ru/text/2010/visual
communications.html
30
Муратова Н. Визуал маълумотнинг хусусиятлари ва унинг аудиторияга таъсири. Интер-
нет-журналистика бўйича семинар материаллари.
— 
Т.: 2016.
31
Бузинова А. А. Замонавий PR-матннинг визуал контенти.// Электрон илмий журнал “Ме-
диаскоп”. №4. 2013 й. http://www.mediascope.ru/issues/477


59
жадваллар;
• хариталар;
• муқобил инфографика — иллюстрациялар.
32
Визуал контентнинг оммалашувига яна бир омил — ижтимоий тармоқларнинг 
жадал ривожланиши туртки бўлди. Улардаги кўплаб манбалардан олинаётган 
катта ҳажмдаги ва турли маълумотлар яратаётган шароитларга журналистлар, 
ўқувчилар, обуначилар ва бошқалар мослашишга мажбур. Бунга Твиттер 
ва бошқа ижтимоий тармоқларнинг оммалашганини мисол қилиб келтириш 
мумкин. Улар ўқувчилар маълумот олиши учун янги манбага айланишди 
ва анъанавий ОАВ билан рақобатлашмоқда. “140 белгили хабар” формати 
сарлавҳа ва интерактив мазмун асосий ўрин тутган янги муҳит яратди.
Ҳозирги кунда одамлар матнли материал билан танишувга тобора кам вақт 
ажратмоқда. Буларнинг барчаси юқори рақобатли муҳитни яратиб, унга оддий 
аҳоли анъанавий медиа ва журналистларга қараганда яхшироқ мослашган.
Аввалги топшириққа қайтайлик. Маълумотлар статистикасини таҳлил қилиб, 
рақамларингизни визуализациялаштира оладиган график ечимни топинг. Улар 
чарт, айланма диаграмма, пирамидка ва бошқалар бўлиши мумкин.
32
“Маълумотлар даврида журналистика” Стенфорд университети визуал журналистика
бўйича курси // http://datajournalism.stanford.edu/


60
Статистик материални визуализацияга тайёрлаш чоғида унинг асосий мақсади 
маълумотни қабул қилиш жараёнини соддалаштириш ва тезлаштириш эканини 
ёдда тутмоқ лозим. Танланган формат ва график тури бунга тўсқинлик қилиши 
эмас, балки кўмаклашиши зарур.
Мисол учун, айланма диаграммага уч ёки бешдан ортиқ маъно киритилган 
бўлса, график ўқишга қийинлашади. Бундай ҳолатда оддий чизиқли диаграммани 
танлаш мақсадга мувофиқдир. Айланма диаграммадан нотўғри фойдаланишга 
яна бир мисол — тоифалар умумий миқдори 100%га тенг эмаслиги. Бу жуда 
катта хато ҳисобланади, зеро бунда маълумотлар мазмуни бузилади. 
33
Визуализациянинг тўғри тури ва форматини танлаш муҳим аҳамиятга эга.
Мавжуд тайёр ечимлар вақтни ва маблағни тежаган ҳолда янги ахборот маҳсу-
лотларини яратишга имкон беради. Бугун материалларни чоп этиш учун алоҳида 
сервер ва/ёки мураккаб инфратузилма, юқори малакали дастурчилар ва дизай-
нерлар штатини яратиш шарт эмас. Дарҳақиқат, йирик лойиҳаларни (Panama 
Papers ёки Dollars for doctors кабилар) амалга оширишда ИТ-мутахассислар 
гуруҳи керак бўлади. Бироқ устунлик тайёр ечимларни биладиган ва улардан 
фойдалана оладиган журналистлар томонидадир.
33
Базалева О. Маълумотлар визуализациясининг 11 қоидаси. ttps://habrahabr.ru/company/
netologyru/blog/341364/
1­қатор
2­қатор
3­қатор
4­қатор
5­қатор
6­қатор
7­қатор
8­қатор
9­қатор
1­қатор
2­қатор
3­қатор
4­қатор
5­қатор
6­қатор
7­қатор
8­қатор
9­қатор


61
Машқ: қуйида берилган визуал материал тайёрлаш хизматларини ўрганиб, улар-
нинг ҳар бирини таҳлил қилинг. Улар ўртасидаги мос жиҳатларни ва уларнинг 
ҳар бири қандай имкониятларга эга эканлигини аниқланг.
Infogr.am
Pictochart.com
вақт чизиғи
Time line JS
кун рақами
Рақамлар ва фактлар
инфографика
визуализация
Содда жадвал
Jpen Street Map
Google Maps
Animaps.com
Storymap JS
Сўзлар булути
Савол/ жавоб
луғат
назорат рўйхати
Ҳаволалар тўплами
иқтибослар тўплами
Рейтинг
Tagul.com Tagxedo.com
Статик харита
интерфаол харита 
анимациялаштирилган харита
харита ва вақт чизиғи
ИНФОГРАФИКАНИНГ МУРАККАБЛИК ДАРАЖАСИ

Download 7.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling