Mig3 uzb indd
Таълим бўйича Миллий кенгаш
Download 7.71 Mb. Pdf ko'rish
|
uzbek
- Bu sahifa navigatsiya:
- Финляндия кутубхона уюшмаси
- Болалар ва ёшлар ташкилотлари
- Финляндия “Save the children” ташкилоти ва Финляндия ота-оналар лигаси
- Koulukino” (Мактаб кино Жамияти) ва “Metka”
Таълим бўйича Миллий кенгаш — Финляндияда таълимни ривожлантиришда
муҳим аҳамиятга эга идора. Адлия вазирлиги ва Финляндия Рақобат ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ўз мажбуриятлари доирасида МАСни тарғиб қилишда ўз ҳиссасини қўшмоқда. Финляндия медиатаълим жамияти ННТлар орасида медиатаълим соҳасида, айниқса, тадқиқот ва амалиёт ўртасидаги фарқни бартараф этишда муҳим ташкилотлардан бири ҳисобланади. Финляндия кутубхона уюшмаси ҳам медиатаълим соҳасида фаол иштирок этмоқда. Кутубхоналар, одатда ўйинли таълим ва ОАВ билан ишлаш кўникма- ларига эга бўлган кекса кишиларни қўллаб-қувватлаш каби соҳаларда асосий иштирокчилардан ҳисобланади. Болалар ва ёшлар ташкилотлари болалар ва ўсмирлар фаровонлиги ва ишти- рокини таъминлаш мақсадида медиасаводхонликни тарғиб қилишмоқда. МАС нуқтаи назаридан ёшлар иши бўйича энг фаол миллий хизматлар ёшлар ахборот ривожланиши ва маслаҳат маркази (Koordinaatti), ёшлар онлайн ишла- рини ривожлантириш миллий маркази (Verke) ва Финляндия ёшлар 69 тадқиқотлари тармоғи ҳисобланади. Фаол нодавлат ташкилотлари сирасига эса “Маннергейм” болалар ҳимояси лигаси, “Opinkirjo” тараққиёт маркази, Финляндия “Save the children” ташкилоти ва Финляндия ота-оналар лигаси киради. Аксарият ҳолларда ННТлар кучли минтақавий тармоқларга эга бўлади, бу эса аҳоли сони кам, урбанизациялашган ҳудудлардан узоқда жойлашган мамлакат сифатида Финляндия учун жуда муҳимдир. Санъат ва маданиятни тарғиб қилувчи ташкилотлар йиллар давомида медиатаълим соҳасида жуда фаол ва муҳим оператор бўлган. Болалар маданий марказларининг миллий тармоғи ўз минтақавий фаолиятида медиатаълимни амалга оширадиган бир қатор ташкилотларни бирлаштиради. Финляндияда, айниқса, кинематография соҳасидаги таълим узоқ ва узлуксиз тарихга эга. Мисол учун, “Koulukino” (Мактаб кино Жамияти) ва “Metka” Медиатаълим маркази кино таълимини МАСнинг бир қисми сифатида тарғиб қилмоқда. Миллий аудиовизуал институти кино соҳасидаги таълим сифатини ва қонуний мажбуриятлари доирасида Финляндия аудиовизуал маданиятининг мақомини оширмоқда. Медиасаводхонликни ошириш медиакомпания ва уюшмаларда тобора кенг тарқалмоқда. Финляндия миллий телерадиокомпанияси (ФМТ) бир неча йилдан бери ОАВга таълим соҳасига тааллуқли лойиҳалар ва материалларни тақдим этмоқда. “Finnmedia” Финляндия Медиаиндустрия федерацияси болалар ва ўсмирлар ўртасида МАС ривожланишини ўзининг стратегик ва ижтимоий мақсади сифатида белгилаб олган. Жамоада ишлаш — Финляндия медиаахборот саводхонлиги моделининг энг яхши амалиётидир. Ушбу моделнинг асосий омили турли ташкилотлар ва субъект- лар билан ҳамкорликдир. Финляндияда биргаликдаги саъй-ҳаракатларга асосланган медиатаълим амалиётидан бир қанча яхши мисоллар келтирамиз. Финляндия МАС мутахассислари тадқиқот, амалиёт ва сиёсатни ишлаб чиқиш борасида халқаро ҳамкорлар сифатида муҳим аҳамиятга эга. МАС, масалан, Европа Иттифоқи, Европа Кенгаши ва ЮНЕСКО томонидан мувофиқлаштирилган лойиҳалар доирасида Шимолий, Европа ва глобал миқёсларда тарғиб қилинади. Ҳар бир манфаатдор ташкилот, тадқиқотчи МАС соҳасида ҳамкорлар топиш жараёнида финляндиялик мутахассисларга мурожаат қилиши мумкин. Download 7.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling