+22. Aholining kasalmandlik epidemiologik korsatkichi qanday aniqlanadi?
Касалланиш – йил давомида биринчи марта туберкулезнинг актив шакли аниқланганлар 100 000 аҳолига нисбатан.
(Касалликнинг) тарқалиши – йилнинг охиридаги туберкулезнинг актив шакли беморлар ҳисоби 100 000 аҳолига нисбатан
+23. Sirrotik tuberkulyoz patogenezi
Цирротик туберкулез туберкулез яллигланишининг тулик инволюцияга учрамаслиги натижасида ўпка ва плеврада бириктирувчи тукиманинг хаддан зиёд усиб кетиши натижасида шаклланади. Цирротик туберкулезнинг ривожланишига олиб келувчи сабаблар: бронхиал утказувчанликнинг бузилиши, шикастланган соханинг гиповентиляцияси ва ателектази, инфильтратнинг суст сурилиши ва липидларнинг пероксидланиб оксидланишини кучайтирувчи ички ва ташки таъсиротлар. Вакти-вакти билан хуруж килувчи яллигланиш жараёни ўпкада тукима усишини янада кучайтиради. Фиброз тукима орасида казеоз ўчоқлар хам аникланади. Фиброз кобик билан уралган колдик бушликлар, каверналар хам топилиши мумкин. Бронхларнинг купол деформацияланиши копсимон ва цилиндрик бронхоэктазлар хосил булишига олиб келади.
KITOBDAN 10 MAVZU
+24. Tuberkulyoz bronxoadenitida auskultativ belgilar
Geybner belgisi- 1-2-3 ko’krak umurtqalari ustida traxeal nafasni eshitilishi
D.Espin belgisi 7 bo’yin umurtqasi ustida bronxial nafasning eshitilishi bu “R” xarfi ko’p ishlatiladigan so’zlar aytganda yaxshi eshitiladi.
Smit belgisi ( shum volchka) – bemor boshini orqaga egib turganda to’sh suyagini yuqori qismi atrofida o’ziga xos shuvillash eshitiladi
+25. Viraj
-birinchi marta aniqlangan tuberculin musbat reaksiyasining viraji deb yuritiladi. Bu organizm tubekulyoz mokobakteriyalarining birinchi marta yuqqanligini ko’rsatadi.
+26. BCG vaksinasi maqsadi,qoyilish usuli.
БЦЖ вакцинаси бутун дунёда асосий эмлаш препарати бўлиб, силни специфик профилактика қилиш учун кенг кўламда ишлатилади. Ҳамма соғлом бўлиб туғилган чақалоқлар туғрукҳонада 4-5 куни БЦЖ билан эмланади. Вакцина катъий равишда тери ичига 0.05 мг дозада 0,1 мл хажмда қўлланилади. Игнаси 0415-сонли қия кесиклари бўлган бир марталик шприцлар ишлатилади. Вакцина совутгичда кўпи билан 0°С-4С° даража бўлган ҳароратда сақланади. Чақалоқлар эрталабки соатларда, уларни педиатр кўздан кечиргандан сўнг палатада эмланади. БЦЖ вакцинаси тери ичига бевосита тўғри юборилганда дори юборилган жойда терида катталиги 5-8 мм келадиган оқ рангли инфильтрат ҳосил бўлади, у 10-15 дақиқа ўтгач ном-нишонсиз йўқолиб кетади.
Do'stlaringiz bilan baham: |