Микроқарз шартномаси (намунавий шакли) ш. “ ” 20 йил. Бундан буён шартнома матнида “Банк” деб юритилувчи атб «Универсал банк»


Download 39.49 Kb.
bet4/13
Sana20.01.2023
Hajmi39.49 Kb.
#1103258
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
fbIDYsHE5eE1QZtUWgb2

Қарздорнинг ҳуқуқлари:

  1. Кредит маблағлари ажратилишидан 5 банк иш куни аввал Банкни хабардор қилган ҳолда кредит олишдан тўлиқ ёки қисман воз кечиш.

  2. Кредитни муддатидан олдин қайтариш.

  3. Кредит қарзорликлари бўйича Банкдан маълумотлар олиш.

  4. Кредитлаш ва ҳисоб-китоблар бўйича Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ва Банкнинг ички меъёрий ҳужжатларидаги ўзгаришлар ҳақида Банкдан маълумот олиш.

  • Ҳисоб-китоблар тартиби

    1. Мазкур шартномада кўрсатилган шартлар асосида Банк Қарздорнинг иш ҳақи, шунингдек пенсия тўловлари ҳисоб-китоби учун эмиссия қилинган банк пластик картасига ўтказиб беради.

    1. Қарздор берилган кредит учун фоизларни Банкка мазкур шартномада белгиланган муддатда ва миқдорда Банк амалга оширган ҳисоб-китоб асосида тўлайди.

    2. Кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар ҳар куни Банк томонидан ҳисоблаб борилади.

    3. Қарздор шартнома шартларига асосан ажратилган кредитни ҳамда у бўйича ҳисобланган фоизларни нақд пулда ёки нақд пулсиз шаклда, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ҳамда банк пластик карталари орқали амалга оширади. Аввал мажбурият бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганиги сабабли ҳисобланган пеня, юқори фоиз ставкаси, фоизлар бўйича ҳисобланган қарздорлик, кейин кредит бўйича асосий қарзлар сўндирилади.

    4. Мазкур Шартнома бўйича Банк ўз талабларини қаноатлантириши учун зарур бўлган пул маблағларини Фуқаролик кодексининг 783-моддасига асосан, қарздорнинг ҳисобварағида (яъни, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлари, банк пластик картаси ҳамда омонат ҳисобварағларида ва бошқалар) турган пул маблағларини тўлов талабномаси ёки мемориал ордер орқали сўзсиз тартибда Қарздорнинг розилигисиз ечиб олиш орқали кредит қарздорлигини қоплашга ҳақли.




    1. Кредит қайтарилишининг таъминланиши

      1. Мазкур шартнома асосида ажратилган кредит ______________ билан таъминланади.

      2. Банкнинг ушбу шартнома бўйича мажбурияти (кредит ажратиш) кредит олиш учун тақдим этиладиган барча ҳужжатлар, хусусан кредит қайтарилишининг таъминланишини белгиловчи ҳужжатлар белгиланган тартибда тўлиқ расмийлаштирилгандан ва у Банк томонидан олингандан сўнг кучга киради.


    2. Download 39.49 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling