Mikroiqtisodiyot o’zbekiston Respublikasi Oliy Va O’rta Maxsus Ta’lim
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
1.MIKROIQTISODIYOT
14.3. Иқтисодий ўсишнинг Е.Домар модели Иқтисодий ўсиш молделлари ялпи ишлаб чиқаришнинг узоқ муддатли кўпайиши таклиф омилларига таянган ҳолда таҳлил этиш имконини беради. Бошқа иқтисодий моделлар сингари иқтисодий ўсиш моделлари ҳам реал жараёнларни абстракт ва соддалашган кўринишда, шартли тарзда графикларда ва тенгламаларда акс эттиради. Иқтисодий ўсишнинг кейнсча ва неоклласик моделлари мавжуд. Кейнсча моделларнинг моҳияти қуйидагича: 1) уларнинг барчаси Кейнснинг ялпи талб тўғрисидидаги бош ғоясига таянади. Яъни уларни тузишда муаллифлар иқтисодиётни узоқ муддатли мутаносиб ривожланишининг ҳал қилувчи шарти ялпи талабни ошириш деб қарашган; 2) иқтисодий ўсишнинг асосий омили инвестициялар ҳисобланади, бошқа ишлаб чиқариш омиллари эътиборга олинмайди; Кейнсча иқтисодий ўсиш моделидан соддароғи 40-йилларда Е. Домар томонидан таклиф этилган модел ҳисобланади. * Макроэкономика. Теория и российская практика: учебник / под ред. А.Г.Грязневой и Н.Н. Думной.-5-е изд., перераб. И доп.-М.: КНОРУС, 2008, 187-188 с.с. Кейнс ўз таҳлилида инвестицияларниг ялпи талабга таъсирини қргангани ўолдаа, ялпи таклифга таъсирини кўриб чиқмайди. Ундан фарқли тарзда Домар моделида меҳнат бозорида ортиқча таклиф мавжуд, бу баҳоларн барқарор холатида ушлаб туради, нвестицион лаг «0» га тенг, капитал қуйилмаларни нг чегаравий унумдорлиги доимий деб олинади. Е.Домар инвестицияларни ҳам талаб ҳам таклиф омили деб қарайди. Яъни инвестициялар нафақат мультипликатив таъсир кўрсатиб ялпи талабни оширади, балки ишлаб чиқариш қувватларини юзага келтириб, ишлаб чиқаришни ривожлантиради, товарлдар таклифини оширади . Шундай экан, ялпи талабнинг ўсиши ялпи таклифнинг ўсишига тенг бўлиши учун инвестициялар қандай ўсиши керак деган савол пайдо бўлади. Бу саволга жавоб топиш учун Домар уч тенгламани ўз ичига олган тенгламалар системасини тузди: 1) таклиф тенгламаси; 2) талаб тенгламаси; 3) талаб ва таклиф тенглигини ифодаловчи тенглама. 1. Таклиф тенгламасида инвестициялар ишлаб чиқариш омилларининг қанчага қўшимча ўсишини кўрсатади . Агар берилган шароитда инвестициялар I ўсса, ялпи ишлаб чиқариш K α миқдорга ўсади: Ys= K α , K инвестициялар ҳисобига таъминланганлиги учун тенгикни: Ys= I α деб ёзиш мумкин. , бунда,α – капитал қуйилмалар( инвестициялар)нинг чегаравий унумдорлиги. Агар бир йилда ялпи ишлаб чиқаришни 1 млрд. сўмга ошириш учун 4 млрд сўм инвестиция талаб этилса α =0,25 бўлади. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling