Mikroiqtisodiyot o’zbekiston Respublikasi Oliy Va O’rta Maxsus Ta’lim


Назорат ва муҳокама учун саволлар


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/177
Sana08.11.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1755761
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   177
Bog'liq
1.MIKROIQTISODIYOT

Назорат ва муҳокама учун саволлар 
1. IS-LM модели қандай мақсадга хизмат қилади ва унга эҳтиёжни қандай асослаб бериш 
мумкин?
2. IS-LM моделининг асоси бўлган тенгламаларни санаб беринг ва уларга тавсиф беринг. 
3. IS эгри чизиғининг моҳияти нимада ва қандай келтириб чиқарилади? 
4. LM эгри чизиғининг асосий ўзгарувчилари нималардан иборат ва у қандай келтириб 
чиқарилади? 
5. IS эгри чизиғи тенгламасидаги қайси параметр фискал ва пул кредит сиёсатининг нисбий 
самарадорлигини белгилайди ва нима сабабли? 
6. Моделда макроиқтисодий сиёсат юзага келишининг шартлари қадай? 
7. Ликвидлилик тузоғи қачон вазиятда юзага келади ва макроиқтисодий сиёсатга қандай 
таъсир кўрсатади? 
8. “Инвестицион тузоқ” атамаси қўлланиладиган макроиқтисодий вазиятни тавсифлаб беринг.
Асосий адабиётлар 
1.Агапова Т.А.Серегина С.Ф. Макроэкономика:Учебник.-7-е изд.перераб.
и доп.-М.:Издательство “Дело и сервис”, 2005. 191-218 с.с. 
2 Ахмедов Д.К.,Ишмухамедов А.Э., Жумаев К.,Джумаев З.А. «Макроиктисодиёт» Т.: 
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Адабиёт жамғармаси нашриёти 2004, 135-144 б.б. 
3. Ивашковкий С.Н. Макроэкономика: Учебник.-2-е изд., доп.- М.: Дело, 2002, 206-221 с.с. 
4.Макроэкономика. Теория и Российская практика/ Под редакцией  
Грязновой А.Г. и Думной Н.Н. М., КНОРУС, 2005., 101-106 с. с. 
 


 
14-Мавзу. Иқтисодий ўсишнинг умумий тавсифи ва неокейцнсча моделлари 
Режа 
14.1. Иқтисодий ўсиш тушунчаси ва ўлчаниши.
14.2. Иқтисодий ўсишга омиллари ва типлари 
14.3. Иқтисодий ўсишнинг Е.Домар модели 
14.4. Иқтисодий ўсишнинг Р.Харрод модели 
 
14.1. Иқтисодий ўсиш тушунчаси ва ўлчаниши.
Иқтисодий ўсиш тўлиқ бандлилик шароитига мос келувчи потенциал ишлаб чиқа-риш 
даражасини узоқ муддатли кўпайиши тенденциясини англатади. 
Иқтисодий ўсиш жами таклифнинг ўсишини ёки бошқача айтганимизда, ҳақиқий ва 
потенциал ЯИМ ҳажмининг ошишини билдиради
. Иқтисодий ўсиш муаммосини 
ўрганиш натижасида реал ишлаб чиқариш тизими дуч келувчи - чекланган 
ресурслардан самарали фойдаланиш муаммосига ечим топилади.
Демак, иқтисодий ўсиш омиллари ва улар самарадорлигини ўрганиш ҳамда 
таҳлил қилиш жамият олдидаги энг долзарб муаммолардан биридир. 
Иқтисодий ўсиш нафақат мамлакат реал даромадларининг ўсиши, шунингдек, жон бошига 
тўғри келадиган реал даромадларнинг ўсишини ҳам англатади. Шу сабабли ҳам иқтисодий ўсиш 
икки хил усул билан ўлчанади. 
Биринчи усулда иқтисодий ўсиш реал ЯИМ ни ўтган даврга нисбатан ўзгариши 
сифатида аниқланади ва мамлакатнинг умумиқтисодий имкониятлари динамкасини 
аниқлаш учун ишлатилади.
Бунда жорий йилдаги реал ЯИМ (Y t) ҳажмининг базис йилдагига
( Yt-1 ) (асосан олдинги йилга) нисбатан фоиз кўринишидаги ўсиши аниқланади: 
Иккинчи усулда иқтисодий ўсиш аҳоли жон бошига тўғри келадиган реал ЯИМ нинг ўтган 
даврга нисбатан ўзгариши сифатида аниқланади. 
Иқтисодий ўсиш назарияси ва моделларида ЯИМ ўрнига СИМ, ЯМД, СМД кўрсаткичларидан 
ҳам фойдаланилиши мумкин. Иқтисодий назарияда иқтисодий ўсиш даромадларни қандай 
нисбатларда истеъмол ва инвестицияларга бўлинишига боғлиқ деб қаралади. 
Y t 
Y= ------------ x 100 
Yt-1 


Истеъмол ҳажми динамикаси иқтисодиётнинг провард мақсадини ва яшаш даражаси 
ошишини билдирса, инвестициялар ҳажмининг ўзгариши ресурс имкониятларининг ўсиши ва 
техник янгиликларнинг моддийлашишини англатади. Истеъмол ва инвестиция ўртасида етарлича 
муқобиллик мавжуд, чунки, жорий истеъмол миқдорининг ошиши инвестицияларнинг даромаддаги 
улушини пасайтириш иқтисодий ўсиш имкониятларини қисқартиради. 
Иқтисодий ўсиш реал катталикларда, қиёсий баҳоларда ўлчанади..
Ҳар бир мамлакат иқтисодий ўсишга интилади, чунки иқтисодий ўсиш, биринчидан, миллий 
маҳсулот ҳажми ва даромаднинг кўпайишига, иккинчидан, ресурслардан самарали фойдаланишга, 
учинчидан, янги-янги эҳтиёжлар ва имкониятларнинг пайдо бўлишига, тўртинчидан, халқаро 
бозорларда мамлакат обрўсининг ошишига олиб келади. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling