Mikroiqtisodiyot o’zbekiston Respublikasi Oliy Va O’rta Maxsus Ta’lim


 LM - эгри чизиғи ва унинг тенгламаси


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/177
Sana08.11.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1755761
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   177
Bog'liq
1.MIKROIQTISODIYOT

13.4. LM - эгри чизиғи ва унинг тенгламаси 
LM эгри чизиғи ўзгармас нархлар шароитида пул воситалари бозорида вужудга келадиган 
фоиз ставкаси ва даромадлар даражаси ўртасидаги ўзаро боғлиқликни акс эттиради. 


LM эгри чизиғининг ҳар бир нуқтасида пулга талаб Md пул таклифи Ms га тенг бўлади 
(liquidity Preferense = Money Supply). Пул бозорида бундай мувозанатга даромад Y нинг ошиши 
билан фоиз ставкаси R кўтарилсагина эришилади.
Маълумки, пулга талаб миқдорига фоиз ставкасидан ташқари даромадлар даражаси ҳам 
таъсир кўрсатади. Даромадлар юқори бўлса, харажатлар ҳам кўп бўлади. Бу эса, ўз навбатида 
истеъмол ва бошқа харажатлар учун пулга талабни ошишига олиб келади. Шундай қилиб, 
даромадлар даражасининг юқорироқ бўлиши пул талабини оширади. Бошқача айтганимизда, 
даромад ва пулга талаб динамикаси ўртасида тўғри боғлиқлик мавжуд. 
Пулга талаб функциясини қуйидагича ёзамиз: 
М/Р= f(R;У) 
Пул бозори ҳолатини белгиловчи кўрсаткичлар ўртасидаги бундай ўзаро муносабатларни 26-, 
27 чизмаларда тасвирлаймиз.
26-чизмадан кўриниб турибдики, пулга бўлган талаб, фоиз ставкаси пасайиши билан
шунингдек, даромадлар кўпайиши натижасида ҳам ошади. Даромадларнинг ошиши натижасида 
пулга талаб эгри чизиғи Мd1 юқори сурилиб, Мd2 ҳолатини эгаллайди ва унда пул бозоридаги 
мувозанат нуқтаси, r1 ҳолатидан r2 ҳолатига ўтади. 
Шундай қилиб, юқорироқ даромад юқорироқ фоиз ставкасига олиб келади ва буни LM эгри 
чизиғи акс эттиради. У пул бозорида фоиз ставкаси ва даромад ўртасидаги муносабатларни 
кўргазмали тарзда ифодалайди. Даромад даражаси қанча баланд бўлса, пулга бўлган талаб шунча 
юқори ва шунга мувофиқ мувозанатли фоиз ставкаси ҳам шунча юқори бўлади. 
LM эгри чизиғи ўзига хос конфигурацияга эга: горизантал қисм ва вертикал қисм. LM эгри 
чизиғининг горизантал қисми фоиз ставкаси R нинг минимал даражасидан пасая олмаслигини 
англатса, вертикал қисм фоиз ставкаси R нинг максимал даражаси чегарасидан ташқарида ҳеч ким 
ўз маблағларининг ликвид (пул)
шаклида ушлаб турмаслигини ва уларни қимматли қоғозларга 
айлантиришини англатади. 
R R 
LM 
R1 


R2 
M
d1
M
d2

M M Y1 Y2
P P

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling