Mikroiqtisodiyot o’zbekiston Respublikasi Oliy Va O’rta Maxsus Ta’lim
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
1.MIKROIQTISODIYOT
инвестицион тузоқ юзага келади. Инвестицион тузоқ шуни англатадики IS эгри чизиғи вертикал
бўлганда LM эгри чизиғининг силжишлари реал даромад миқдорини ўгартирмайди. Бу ҳолатда пул- кредит сиёсати ялпи талалаб ва миллий даромад ҳажмига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди, фискал сиёсат эса самарали бўлади. Демак пул- кредит сиёсати фоиз ставкалари юқори бўлгандасамарали бўлади. Фискал сиёсат эса фоиз ставкаси минимал, яъни LM эгри чизиғи горизонтал, IS эгри чизиғи эса вертикал бўлганда самаралироқ бўлади. Модел ёрдамида макоиқтисодий сиёсат вариантларини танлаш, шунингдек усулларини мувофиқлаштирилган ҳолда қўллаш ва сиқиб чиқариш самараларини камайтириш йўлларини таҳлил этиш мумкин. Қисқача хулосалар IS-LM модели товар ва пул бозорларининг ўзаро алоқаларини ва ҳар икки бозорда биргаликда мувозанат ўрнатилиши механизмини изоҳловчи моделдир.. IS эгри чизиғи товар ва хизматлар бозорида пайдо бўладиган даромадлар даражаси ва фоиз ставкасининг комбинацияларини кўрсатади. IS эгри чизиғининг ҳар бир нуқтасида товар пул бозорида мувозанат таркиб топади. * Ивашковкий С.Н. Макроэкономика: Учебник.-2-е изд., доп.- М.: Дело, 2002, с. 219 . LM эгри чизиғи ўзгармас нархлар шароитида пул воситалари бозорида вужудга келадиган фоиз ставкаси ва даромадлар даражасининг комбинацияларини кўрсатади. LM эгри чизиғининг ҳар бир нуқтасида пул бозорида талаб ва таклиф ўзаро тенг бўлади. IS ва LM эгри чизиқларининг кесишув нуқтаси ҳар икки бозор учун мувозанат нуқтадир. Бу нуқтада асосий макроиқтисодий айният истеъмол, инвестиция, соф экспорт ва пулга талаб функциялари тенглигини тўлиқ қаноатлантиради. Модел унда IS ва LM эгри ичизиқларининг ҳолати акс эттирадиган макроиқтисодий вазиятдан келиб чиқиб макроиқтисодий сиёсат усулларнинг қай бирини қўллаш, ёки уларни мувофиқлаштириш масалаларини ҳал этиш имконини беради. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling