Mikroiqtisodiyot o’zbekiston Respublikasi Oliy Va O’rta Maxsus Ta’lim


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/177
Sana08.11.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1755761
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   177
Bog'liq
1.MIKROIQTISODIYOT

G c = s , бу ерда 
G - ЯИМнинг ҳақиқий қўшимча ўсиш суръати; Δ Y/ Y; 
c- ишлаб чиқаришнинг капитал талабчанлиги коэффиценти, I / Δ Y ; 
s– Миллий даромаддаги жамғариш ҳажми ёки жамғаришга ўртача мойиллик, S / Y; 
Тадбиркорлар динамик мувозанат таъминланган ўсиш суръати бўлган кафолатланган (прогноз 
қилинган) ўсиш суръатига асосланиб ўз инвестиция режаларини тузадилар. Кафолатланган ўсиш 
суръати жамғаришга ўртача мойиллик даражасини акселераторга нисбати сифатида аниқланади: 
Gw = s / cr , бу ерда: 
Gw – кафолатланган ўсиш суръати 
cr – талаб этиладиган капиталталабчанлик коэффиценти ( қтган йиллардаги шаклланган даражаси); 


Бу кўрсаткичлар доимий бўлганлиги сабабли кафолатланган ўсиш суръатлари ҳам доимий бўлади. 
Агар ҳақиқий ўсиш суръати кафолатланган ўсиш суръатига мос келса иқтисодиётда барқарор 
узлуксиз ўсиш таъминланади. Амалиётда бунга доимо эришиб бўлмаслиги туфайли қисқа муддатли 
даврий тебранишлар рўй беради. 
Харрод моделида ресурслардан тўлиқ фойдаланган шароитда таъминланиши мумкин бўлган 
максимал ўсиш суръати табиий ўсиш суръати деб номланди. 
Gn cr = ёки ≠ s  
Иқтисодиётнинг барқарор динамик мувозанати тўлиқ бандлилик шароитида кафолатланган ва 
табиий ўсиш суръатлари ўзаро тенг бўлганда таъминланади.Аммо бундай тенгликка давлатнинг 
фаол аралашуви орқалигина эришилади. 
Қисқача хулосалар 
 
Иқтисодий ўсиш тўлиқ бандлилик шароитига мос келувчи потенциал ишлаб чиқариш 
потенциал ЯИМ ҳажмининг узоқ муддатли кўпайиши тенденциясини англатади. У ўсиш ишлаб 
чиқариш натижалари ва омилларида рўй берадиган миқдор ва сифат ўзгаришларини характерлайди. 
Иқтисодий ўсиш реал ЯИМ нинг, ёки аҳоли жон бошига тўғри келадиган реал ЯИМ ни ўсиш 
суръати билан ўлчанади. 
Иқтисодий ўсиш таклиф, талаб ва тақсимот омиллари билан белгиланади.
Иқтисодий ўсишни белгиловчи талаб омилларига табиий ресурслар сони ва сифати, меҳнат 
ресурслари сони ва сифати, капитал, технология ва бошқалар киради.
Булардан фойдаланиш усулига кўра иқтисодий ўсиш экстенсив ва интенсив турларга 
бўлинади. Ишлаб чиқариш ресурслар миқдорини ўзгартирмаган ҳолда ўсса, интенсив омиллар 
ҳисобига амалга ошган ҳисобланади. 
Иқтисодий ўсиш моделлари деганда иқтисодий ўсишни таҳлил қилишда фойдаланиладиган, 
уларнинг манбаларини аниқлаш ва қонуниятларини очиб беришга хизмат қилувчи моделлар 
тушунилади.
Кейнсчилар ( Харрод, Домар) моделларида иқтисодий ўсишнинг асосий омил инвестициялар 
деб қаралади. Жамғариш нормасини кўтариш орқали инвестицияларни кўпайтириш ва уларнинг 
самарадорлигини ошириш иҳтисодий ўсиш шартлари деб қаралади.
Классик моделларда иқтисодий ўсиш ишлаб чиқаришнинг барча омилларига боғлиқ, меҳнат 
ва капитал ўзаро алмашинилади деб қаралади. Шунга кўра капиталнинг маълум даражасида 
меҳнатнинг капитал билан қуролланганлик даражаси, ўз навбатида ишлаб чиқариш ҳажми ҳам 
турлича бўлади.

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling