Mikroiqtisodiyot o’zbekiston Respublikasi Oliy Va O’rta Maxsus Ta’lim


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/177
Sana08.11.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1755761
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   177
Bog'liq
1.MIKROIQTISODIYOT

P↑→ Х↓ ( М↑ →Xn↓ →AD↓
Юқорида кўриб ўтилган омиллар ялпи талабнинг баҳо омиллари деб аталади. Бундан 
ташқари ялпи талабнинг баҳога боғлиқ бўлмаган омиллари ҳам мавжуд. Бу омиллардаги 
ўзгаришлар ялпи талабнинг миқдорида ўз аксини топади ва унинг эгри чизиғини чапга ёки 
ўнгга силжитади (9-чизма). Ялпи талабнинг баҳога боғлиқ бўлмаган омилларига 
қуйидагиларни киритамиз: 
1. Истеъмол харажатларидаги ўзгаришлар: 
а) истеъмолчиларнинг реал моддий активлари миқдорининг ўзгариши;
б) истеъмолчилар кутиши; в) истеъмолчиларнинг қарзлари миқдорининг ўзгариши;г) 
истеъмолчилар даромадларидан олинадиган солиқлар миқдорининг ўзгариши. 
2. Инвестиция харажатларидаги ўзгаришлар: 
а) фоиз ставкасидаги ўзгаришлар; б) инвестициялардан кутилаётган фойда нормасининг 
ўзгариши; в) корхоналардан олинадиган солиқлар миқдорининг ўзгариши; г) янги 
технологияларнинг ишлаб чиқаришга жалб қилиниши; д)заҳирадаги қувватлар ўзгариши. 
3. Давлат харажатларининг ўзгариши. Масалан, ҳарбий харажатлар ва янги касалхона 
ва бошқа муассасалар қуришга қарор қилинганда. 
4. Соф экспорт ҳажмидаги ўзгаришлар. 
а) бошқа мамлакатлар миллий даромадларининг ўзгариши. 
б) валюта курсларидаги ўзгаришлар. 
Пулнинг миқдорий назарияси тенгламаси юқоридагилардан ташқари ялпи талабнинг 
нархларга боғлиқ бўлмаган яна икки омилини беради. Булар: пул таклифи (М) ва пулнинг айланиш 
тезлиги (V) дир. 
Ялпи талабнинг баҳога боғлиқ бўлмаган омиллари таъсирида АД эгри чизиғи ўнгга ёки чапга 
силжийди (9-чизма). Натижада маълум баҳо даражасига мос келувчи талаб қилинаётган ялпи ички 
маҳсулот ҳажми ўзгаради. 
Пул таклифининг, пулнинг айланиш тезлигининг ошиши, бошқа давлатлар миллий 
даромадининг ошиши, миллий валюта курсининг маълум миқдорда пасайиши (булар 
экспортнинг ортиши, импортнинг пасайишига олиб келиши туфайли) оқибатида соф 
экспортнинг пасайиши ва ялпи харажатлар турли компонентларининг ошиши AD эгри 
чизиғининг ўнгга силжишига олиб келади. Бунга аксинча бўлган ҳолатларда AD эгри 
чизиғи чапга силжийди. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling