Mikroiqtisodiyot o’zbekiston Respublikasi Oliy Va O’rta Maxsus Ta’lim


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/177
Sana08.11.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1755761
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   177
Bog'liq
1.MIKROIQTISODIYOT

Фоиз ставкаси самараси шуни билдирадики, ялпи талабнинг эгри чизиқ бўйича сурилиши 
нархлар даражаси ўзгаришининг фоиз ставкасига бўлган таъсирига боғлиқ.
Демак, товарларнинг баҳо даражалари ошса, истеъмолчиларга харид қилиш учун 
катта миқдорда нақд пул керак бўлади. Ишбилармонлар учун ҳам иш ҳақи ва бошқа 
харажатларни тўлашга катта миқдорда пул зарур бўлади. Қисқача айтганда, товарлар 
баҳоси даражаларининг юқорилиги пулга бўлган талабни оширади. 
Пул таклифи ҳажми ўзгармаган ҳолатда талабнинг ошиши фоиз ставкасини 
кўрсатилишига олиб келади. Фоиз ставкалари юқори бўлган шароитда ишбилармонларнинг 
инвестиция товарларига бўлган талаби пасаяди. 
Инвестиция ҳаражатлари ялпи талабнинг бир қисми бўлганлиги туфайли бу ялпи 
талаб ҳажмининг пасайишига олиб келади. 
P↑ → MD↑ (MS const) → R↑ → I↓ → AD↓ 
Бойлик самараси ёки реал касса қолдиқлари самараси шуни билдирадики, нархлар 
даржасининг ошиши, жамғарилган молиявий активлари (омонатлар, облигациялар) реал харид 
қобилиятини пасайтириб юборади. Бундай шароитда аҳоли молиявий активларнинг реал қийматини 
тиклаш учун жорий даромадидан истеъмол харажатлар миқдорини қисқартиради. Масалан, муайян 
шахс активида 10 млн. сўм бўлса, ундан ҳеч иккиланмасдан бирорта автомашина сотиб олиши, 
агарда инфляция таъсирида машина нархи 12 млн. сўмга кўтарилса, у машина сотиб ололмаслиги 
мумкин ва яна 2 млн. сўм тўплаш учун жорий даврда олган ихтиёридаги даромадидан кўпроқ 
қисмини жамғаради. 
Истеъмол харажати ялпи талабнинг бир қисми бўлганлиги туфайли унинг камайиши ADнинг 
пасайишига олиб келади. 
Молиявий 
P↑ → активларнинг↓ →  С↓ ( S↑  → AD↓ 
реал қиймати 


 
Импорт харидлар самараси шуни билдирадики, бирор мамлакатда товар ва хизматларнинг 
ички нархлари ташқи нархларга нисбатан ошиб борса, шу мамлакатда ишлаб чиқарилаётган товар 
ва хизматларга талаб камаяди ва ўз навбатида шу мамлакатда импорт маҳсулотларга бўлган талаб 
ошади. Ва, аксинча, ички нархларнинг пасайиши импортнинг камайишига ва экспортнинг ошишига 
ёки ЯИМга талаб ошишига олиб келади. Бу эса соф экспорт ҳажми орқали ялпи талаб ҳажмига 
таъсир кўрсатади. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling