«микроиқтисодиёт» фанининг 2014/2015 ўқув йили учун мўлжалланган


Download 37.19 Kb.
Sana18.05.2020
Hajmi37.19 Kb.
#107387
Bog'liq
Силлабус


«МИКРОИҚТИСОДИЁТ» фанининг

2014/2015 ўқув йили учун мўлжалланган

СИЛЛАБУСИ

Фаннинг қисқача тавсифи

ОТМнинг номи ва жойлашган манзили:

Тошкент ирригация ва мелиорация институти

Қори Ниёзий кўчаси, 39

Кафедра:

Иктисодий назария асослари

“СХБИ” факультети таркибида

Таълим соҳаси ва йўналиши:

5342800 – “Иқтисод” таълим соҳаси

Бакалавриат босқичининг барча таълим йўналишлари талабалари учун мўлжалланган

Фанни (курсни) олиб борадиган ўқитувчи тўғрисида маълумот:

Кат.ўқитувчи Абдурахманова Ирода

Каландаровна



e-mail:

абдурахманова-59@mail.ru

Дарс вақти ва жойи:

Дарс жадвали асосида

Курснинг

давомийлиги:

02.02.2014-20.06.2015

Индивидуал график асосида ишлаш вақти:

Ҳафтанинг сешанба, чоршанба кунлари эрталаб соат 10.00-13.00 гача

Фанга ажратилган соатлар

Аудитория соатлари

Мустақил таълим: 58

Маъруза: 36

Амалиёт 36

Фаннинг бошқа фанлар билан боглиқлиги (пререквизитлари):

Иқтисодий назария, корхона иқтисодиёти, менежмент, маркетинг, статистика, макроиқтисодиёт, иқтисодий география, математика фанларидан билимларга эга бўлиш

Фаннинг мазмуни

Фаннинг долзарблиги ва қисқача мазмуни:

Фанни ўқитишдан мақсад - талабаларда миллий иқтисодиётнинг бирламчи бўғини субъектлари: алоҳида фирмалар, алоҳида истеъмолчилар ва алоҳида бозорлар фаолияти ва уларнинг оқилона қарор қабул қилиши бўйича билим ва кўникмаларни шакллантиришдан иборат.

Фаннинг вазифаси - иқтисодий базис тушунчалар; талаб ва таклиф таҳлили асослари, бозор мувозанати, минимал ва максимал нархлар, талаб ва таклиф эластиклиги, истеъмолчи танлови назарияси, даромад ва алмаштириш самаралари, бозор ва таваккалчилик, фирма ва уларнинг ташкилий-иқтисодий асослари, ишлаб чиқариш назарияси, ишлаб чиқариш ҳаражатлари, ишлаб чиқарувчилар узоқ ва қисқа ишлаб чиқариш даврларида фойдасини максималлаштириш ва ҳаражатларини минималлаштириш йўллари; рақобатлашувчи фирмаларнинг мувозанати ҳолати, ишлаб чиқариш омиллари бозорлари ва уларда мувозанатни таъминлаш йўллари, фирмалар фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш воситалари каби масалаларни ўргатишдир.


Талабалар

учун

талаблар

  • ўқитувчига ва гуруҳдошларга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлиш;

  • институт ички тартиб - интизом қоидаларига риоя қилиш;

  • уяли телефонни дарс давомида ўчириш;

  • берилган уй вазифаси ва мустақил иш топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажариш;

  • кўчирмачилик (плагиат) қатъиян ман этилади;

  • дарсларга қатнашиш мажбурий ҳисобланади, дарс қолдирилган ҳолатда қолдирилган дарслар қайта ўзлаштирилиши шарт;

  • дарсларга олдиндан тайёрланиб келиш ва фаол иштирок этиш;

  • талаба ўқитувчидан сўнг, дарс хонасига - машғулотга киритилмайди;

  • талаба рейтинг баллидан норози бўлса эълон қилинган вақтдан бошлаб 1 кун мобайнида апелляция комиссиясига мурожат қилиши мумкин

Электрон почта орқали муносабатлар тартиби

Профессор-ўқитувчи ва талаба ўртасидаги алоқа электрон почта орқали ҳам амалга оширилиши мумкин, телефон орқали баҳо масаласи муҳокама қилинмайди, баҳолаш фақатгина институт ҳудудида, ажратилган хоналарда ва дарс давомида амалга оширилади. Электрон почтани очиш вақти соат 15.00 дан 20.00 гача


т/р

Фан мавзуларининг номи


Банк иши, Молия,

Суғурта иши,

Бухгалтерия ҳисоби ва аудит,

Инвестицияларни молиялаштириш I*


Касб таълими,

II**


Менежмент,

III***

жами

маъруза

амалий

муст. таъл

жами

маъруза

амалий

муст. таъл

жами

маъруза

амалий

муст. таъл

1


Курснинг мазмуни, мақсади ва вазифалари

8

2

2

4

6

2

2

2

6

2

2

2

2

Иқтисодий базис тушунчалар

8

2

2

4

6

2

2

2

8

2

2

4

3

Талаб ва таклиф таҳлили асослари

8

2

2

4

6

2

2

2

8

2

2

4

4

Бозор мувозанати, максимал ва минимал нархлар

8

2

2

4

6

2

2

2

8

2

2

4

5

Талаб ва таклиф эластиклиги

8

2

2

4

6

2

2

2

6

2

2

2

6

Истеъмолчи танлови назарияси

8

2

2

4

8

2

2

4

8

2

2

4

7

Даромад самараси ва алмаштириш самараси

8

2

2

4

6

2

2

2

8

2

2

4

8

Бозор ва таваккалчилик

8

2

2

4

6

2

2

2

8

2

2

4

9

Фирма ва уларнинг ташкилий-иқтисодий асослари

8

2

2

4

6

2

2

2

8

2

2

4

10

Ишлаб чиқариш назарияси

8

2

2

4

6

2

2

2

6

2

2

2

11

Ишлаб чиқариш харажатлари

8

2

2

4

6

2

2

2

6

2

2

2

12

Рақобатлашган бозорда, қисқа муддатли оралиқда фирма

фойдасини максималлаштириш ва унинг таклифи



8

2

2

4

8

2

2

4

12

4

4

4

13

Рақобатлашувчи фирма ва тармоқнинг узоқ муддатли оралиқдаги мувозанати ва тармоқнинг таклифи

8

2

2

4

6

2

2

2

6

2

2

2

14

Рақобат ва якка ҳокимлик

8

2

2

4

8

2

2

4

7

2

2

3

15

Бозор ҳокимияти шароитида нарх белгилаш

Тамойиллари



8


2


2


4


6


2


2


2


8

2

2

4

16

Меҳнат бозори ва корхоналарда меҳнат ресурсларидан фойдаланиш

8


2


2


4

6

2


2


2


8

2

2

4

17

Капитал қўйилмалар ва капитал бозори

8

2

2

4

6

2

2

2

8

2

2

4

18

Корхоналар фаолиятини давлат томонидан тартибга

Солиш


8


2


2


4


6

2


2


2


8


2


2


4




Жами


144

36

36

72

114

36

36

42

137

38

38

61




т/р

Назорат туридаги топшириқларнинг номланиши

Максимал йигиш мумкин бўлган балл




I. Жорий назоратдаги баллар тақсимоти

35 балл




Маъруза ва амалий машғулотларда

Максимал

балл

1.

Талабанинг амалий машғулотлардаги фаоллиги ва ўзлаштириш даражаси, дафтарларнинг юритилиши ва ҳолати

25


2.

Модулли топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши (кейс-стадилар ва бошқа турдаги топшириқлари)

10




II. Оралиқ назорат

35 балл

1.

Талабанинг маъруза машғулотлардаги фаоллиги ва ўзлаштириш даражаси, дафтарларнинг юритилиши ва ҳолати

10

2.

Модулли топшириқлар (маъруза ўқитувчи томонидан қабул қилинади).

25 балл талаба якка тартибда топшириқлар олади ва ҳимоя қилади. (Илмий лойиха, Реферат, Тақдимотлар, Тарқатма материаллар ва бошқа турдаги топшириқлари) Белгиланган ҳафталар оралиғида талабаларга бириктирилади. Гуруҳнинг фаоллиги, берилган топшириқни назарий ва амалий жиҳатдан ёритилиши, хулосаларнинг мантиқий боғлиқлиги, креатив мулоҳазаларнинг мавжудлиги, ҳуқуқий-норматив ҳужжатларни билиши ва бошқа талабларга мослиги ҳисобга олинади.

Ҳимоя кафедра мудири томонидан тасдиқланган график асосида дарс машғулотларидан сўнг ташкил этилади.

25




III. Якуний назорат

30 балл




Жами:

100 балл



Асосий адабиётлар:

  1. Салимов Б.Т., Ўроқов Н.И., Мустафақулов Ш.И., Салимов Б.Б. Микроиқтисодиёт: Маърузалар матни. – Т.: Молия иқтисодчи, 2005,- 360 б.

  2. Микроэкономика под ред. В.С. Атаманова, С.А. Иванова. М. 2009

  3. Эгамбердиев Э. Микроиқтисодиёт. Дарслик. – Т.: ТМИ, 2004, - 226 б.

  4. Ғуломов С.С., Алимов Р.Х., Салимов Б.Т. Микроиқтисодиёт. Олий ўқув юртлари учун дарслик .-Т.: Шарқ, 2001, – 320 б.

  5. ХаджаевХ.С, Каримов Ф.Ш, Ходжаев Р.С. Микроэкономика. Ўқув қўлланма. Т: “IQTISOD - MOLIYA”, 2010Пол Э. Самуэльсон Микроэкономика, М.: Санкт-Петербург. Киев, 2008. – 744 с.




Қўшимча адабиётлар:

  1. Salimov B.T., Hamdamov Q.S., O’raqov N.I. Mikroiqtisodiyot. Kasb-hunar kollejlari uchun o’quv qo’llanma. - T.: Ijod dunyosi, 2003,- 256 в.

  2. Нуреев Р.М. Курс микроэкономики. Дарслик. Норма, М 2008.

  3. Нуреев Р.М. Сборник задач по микроэкономике. Норма, М 2008.

  4. Пиндайк Р, Рубинфельд Д. «Микроэкономика» 5 межд.изд Спб., Питер 2007.

  5. Чеканский А.Н., Флорова Н.Л. Микроэкономика. Промежуточный уровень. Дарслик. М. ИНФРА 2007.

Download 37.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling