Миллий бойлик статистикаси
Миллик бойлий, унинг миллий ҳисоблар тизимида фаол ва пассив
Download 31.62 Kb.
|
МИЛЛИЙ БОЙЛИК СТАТИСТИКАСИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- ХКА-П
6.2. Миллик бойлий, унинг миллий ҳисоблар тизимида фаол ва пассив тушунчалари
Актив – бу институционал бирликлар қўлидаги мулк бўлиб, унинг эгалари унга эгалик қилиш ва упдаи фойдаланиш хуқуқи туфайли улардан иқтисодий даромад топадилар. Активлар мулк объекти бўлганлиги сабабли заҳира кўринишида намоён бўлади. Мулкнинг қнйматидаги ифодаси МХТ да иқтисодий фаол маъносини бсради. Иқтисодий фаолнинг миқдори (кўлами) олинган иқтисодий даромад ҳажмига, шунингдек, муайян данрда ундан фойдаланилганлик даражасига ҳам боғлиқ. Мулк объектларининг хизмат қилиш даври турлича бўлади. Вақт ўтиши билан улардан олинадиган даромад камайиб боради. Натижада маскур мулкнииг бозор қиймати пасаяди. Турли кўринишдаги фаоллардан фойдаланиш даражаси, эгалик шакли турлича бўлганлиги сабабли улардан олинадиган даромад ҳам ҳар хил бўлади. Шу тариқа ҳар бир институцион бирлик даромад топади. Айтайлик: – ер эгаси деҳқончилик қилиш ёки ерни ижарага бериб рента олишдан; – пул ёки қимматли қоғозлар эгаси уни қарзга бериб фоиз олишдан; – канитал эгаси уни бизнесда ишлатишдан даромад топади. Пассивлар – институцион бирликларнипг қарзлари ёки уларни узиш бўйича қарздорлик мажбуриятидир. Фаолларнинг қийматини хнсобга олиш уларнинг умумий миқдори (ҳажми) ҳисобга олиш имконини беради. Активларнинг (А) умумий қийматидаи (II) пассивларни айириб ташласак, у ҳолда институцион бирликларнинг хусусий канитали (ХК) келиб чиқади: ХКА-ПМакроиқтисодиёт миқёсида хусусий капитал соф фаоллар деб юритилади. Фаолар икки турдаги ресурслардан ташкил топади: – моддий (номолиявий) ресурслардан; – молиявий ресурслар. Моддий ресурслар ўз навбатида тиланадиган ва тиланмайдиган фондларга бўлинади. Моддий айланма воситалар ва моддий-товар маблағлар ғамламалари таркибига қуйидагилар киради: –ишлаб чиқарувчилардаги тайёр маҳсулот ва тугалланмаган ишлаб чиқариш ғамламалари; –оралиқ истеъмол учун четдан сотиб олинган хом ашё, маблағ ва ярим фабрикатлар ғамламалари; –муомаладаги товар ғамламалари ва давлат ихтиёридаги заҳиралари. Асосий фондлар ҳам ўз навбатида икки гуруҳ активларидан иборат: 1. Моддий тикланадиган активлар – турар жойлар, ишлаб чиқариш бинолари ва қурилиш маҳсулотлари, ускуналар, ишлаб чиқаришга жалб қилинган табиий ресурслар, буюмлашган бадиий асарлар; 2. Номодий тиклнадиган активлар тадқиқотлар ва изланишлар, қазиб олинадиган минерал ресурслар, электрон хисоблаш машиналари дастурлари, адабиётлар ҳамда санъатнинг нодир асарлари ва хокозо. Моддий активлар жамятнинг моддий ихтиёжини қондирувчи ва аниқ модий ашёвий шаклдаги активлардир. Номоддий активлар ҳам моддий кўринишга эга бўлиб, улар номоддий эхтиёжни қондиради. Асосий фондлар деганда хизмат муддати бир йилдан ортиқ ва қиймати 15 минимал иш ҳақидан кам бўлмаган ишаб чиқариш воситалари тушунилади. Улар ишлаб чиқаришнинг бир босқичида эмас, балки бир неча босқичда иштирок этадилар, маҳсулот ишлаб чиқарадилар ва натурал ашёвий шаклини сақлаб қолган ҳолда қийматларни тайёрланаётган маҳсулот қийматига қисман-қисман ўтказиб борадилар. Моддий бойликларни ишлаб чиқариш воситалари шаклидаги қисми ғарбда асосий ва айланма капитал деб, МДҲда эса асосий ва айланма фондлар деб юритилади. Соф молиявий фаол иқисодиётнинг соф фаолларини ёки хусусий капитални хисоблаш учун зарур. У қуйидагича аниқланади: СМА=МА-ММ Бу ерда: СМА – соф молиявий фаол; МА – молиявий фаол; ММ – молиявий мажбуриятлар; Молиявий мажбурият кредиторлар ва қарздорлар ўртасида тузилган шартнома муносабатларини натижасида вужудга келади. Молиявий мажбурият – бу қарздорларнинг ўз кретидорлари талабларини қондириш (тўлаш) бўйича мажбуриятдир. Актив ва пассив баланслар оддатда йил боши ва йил охиридаги ҳолати билан ҳисобга олинади. Шунга қараб мутаносиб равишда актив ва пассив баланслар бошланғич ҳамда якуний кўринишларда тузилади. Бу баланслар МДҲ таркибидаги тўртинчи тойифа счётлар бўлиб уларда активлар элементларнинг таркиби мажбурият ва хусусий капиталнинг муайян вақтдаги ҳолати акс эттирилади. Иқтисодиётнинг соф активи барча секторларнинг соф активлари йиғиндисига тенг: Иса=ЕСа Бу ерда: Иса – иқтисодиётнинг соф активи; ЕСа – секторлар соф актиларнинг йиғиндиси. Чет эл молиявий активлар мамлакатнинг чет эллар бўйича актив ва пассив балансларига асосланиб ҳисобланади. Бу баланснинг актив қисмида қуйидагилар ҳисобга олинади: Чет эл валютаси ғамламаси; Хорижий инвестиция ва қимматли қоғозлар; Тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари; Экспорт бўйича кечиктирилган тўловлар учун берилган кредит; Хорижий давлатларнииг қарзлари; Халқаро ташкилотларга берилган бадаллар; Бошқа ташқи фаоллар (бунга валюта банкларининг қисқа муддатли чет эл активлари ва корпорацияларининг чет эл активлари киради). Баланснинг пассив қисмида қуйидаги унсурлар ҳисобга олинади. Ички қимматли қоғозларга қилинган инвсстициялар; Ички иқтисодиётга қилинган инвестициялар; Импорт бўйича кечиктирилган тўловлар учун берилган кредит; Хорижий давлатлардан қарзлар; Бошқа ташқи қоғозлар (бунинг таркибига валюта банкларининг қисқа муддатли ташқи қарзи ва корпорацияларнинг ташқи қарзлари киради). Активлар ва мажбуриятлар баланслари ўрганилаётган давр боши ва охиридаги ҳолати билан қуйидаги даромадлар бўйича ишлаб чиқилади: институционал бирликлар; иқтисодиёт секторлари; мамлакат иқтисодиёти миқёсида. Активлар ва мажбуриятлар балансни тузиш чоғидаги бозор баҳоси баҳоланади. Активнинг таркибий элементлари ва уларнинг давр боши ва охиридаги ўзгариши қуйидагича ифодаланиши мумкин: А0+В-С+Д+Х=А1 Бу ерда: А0 ва А1 – активларнинг давр боши ва охиридаги қиймати (бозор нархида); В – сотиб олинган активлар (олди-сотди қилиш чоғидаги баҳода); Д – активлар таркибидаги бошқа ўзгаришлар; Х – активлар бўйича холдинг номинал фойдаси (+) ва зарраси (-). Жамғарма – капиталнинг шаклланишида ҳал қилувчи омил ҳисобланади. Унинг миқдори мавжуд даромаддан жамғариш фоизига боғлиқ ва у мавжуд даромад билан ҳақиқий пировард истеъмол ўртасидаги фарққа тенг. Соф жамғарма капитал ҳажмининг ўзгаришида биринчи ва ҳал қилувчи омил бўлиб ҳисобланади. Молиявий активлар таркибидаги ўзгаришлар қуйидагиларни ўз ичига олади: ҳалокат ёки фожиа натижасида кўрилган зарарлар; қопланмайдиган мусодара қилишлар; тасниф ва таркибий қисмлардаги ўзгаришлар; Download 31.62 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling