Миллий давлатчилигимиз


Download 0.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/69
Sana06.11.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1752705
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   69
Bog'liq
Temur tuzuklar uz

БОБИДА ҚИЛГАН КЕНГАШИМ 
Ироқ аҳолисининг Музаффарийлар
111
ва турли тоифадаги ҳукмдорлар
112
зулмидан шикоят қилиб ёзган 
аризалари қўлимга тушгач, Ироққа юриш тадоригини кўришга жазм қилдим
113

104
Бу ерда Афғонистон атамасининг мавжудлиги мантиққа зид, чунки бу ном билан аталувчи давлат Соҳибқироннинг даврида ҳали 
харитада йўқ эди. Бу атама 1756 йили Аҳмадшоҳ Дурроний мустақил Афғонистон давлатини эълон қилганидан кейин муомалага 
кирган. Бироқ, маълумки, «Тузуклар» Ҳиндистонда, Бобурийлар даврида бир ё икки марта «таҳрирланган», яъни матнга ноўрин 
ўзгартишлар киритилган. Бизга маълумки, шундай «таҳрирлар»дан бири император Шоҳ Жаҳон I (1628–1657) даврида бажарилган. 
Лекин у даврда ҳам ҳали Афғонистон давлати бўлмаганлиги учун у «таҳрирда» бу атама матнга киритилган бўлиши мумкин эмас. 
Демак, ҳозирча бизга номаълум бўлиб қолаётган иккинчи «таҳрир» Афғонистон давлати ташкил топган 1756 йилдан кейин бажарилган 
ва бу билан асарга тузатиш киритиш ўрнига чалкашликка йўл қўйилган. «Муқаррир»лар томонидан асарга киритилган бу ва бошқа 
чалкашликлар ҳозирги баъзи тадқиқотчиларда унга нисбатан шубҳа уйғонишига сабаб бўлди. ( –АА.) 
105
Бу воқеа 1383 йили рўй берган. 
106
Ўрусхон–Жўчи авлоди, Оқ Ўрда хони (1361–1376). Унинг Оқ Ўрда ва Кўк Ўрда давлатларини битта Олтин Ўрдага 
бирлаштириш учун ва ўз рақиби, Амир Темур томонидан қўллаб-қувватланган Тўхтамишхон билан курашлари муваффақиятли 
бўлмади. 
107
Тўхтамишхон–Жўчи авлоди, Олтин ўрда хони (1376–1395). 1378 йили Амир Темурнинг ёрдами билан Жўчи улусининг ҳар иккала 
қисмини, Оқ Ўрда билан Олтин Ўрдани бир-бирига қўшиб, 1395 йилга қадар Дашти қипчоқад Жўчи улуси устидан ҳукмронлик қилади. 1405 
йилдан кейин Сибир ўрмонларида касалликдан вафот этган. 
108
Бу воқеа 1376 йилда бўлган. 
109
Гилон (Жилон)–Каспий денгизининг жануби-ғарбидаги вилоят; ипак матолари билан машҳур бўлган. 
110
Ширвон–Озарбайжондаги тарихий вилоят. Кура дарёсининг қуйи ҳавзасида. Уни Ануширвон бунёд қилган деган ривоятга боис 
шу ном билан аталган. 


Шу пайт хотирамга: «Бу мамлакатларнинг подшоҳлари иттифоқ бўлиб, менга қарши урушга 
кўтарилсаларчи? Демак, жангга шай бўлиш лозим!» – деган фикр келди. Амирларим ҳам жангдан аввал 
тегишли тайёргарликни кўриш керак, деб маслаҳат бердилар. Ўзим эса буларни бирма-бир ром этган ҳолда 
бўйсундириш, итоатга келмаганларини эса жазолаш даркор, деган фикрда эдим. Менинг паноҳимга келган 
биринчи одам Мозандарон ҳокими амир Али бўлди. У менга пешкаш жўнатиб, мактубида: «Биз ҳазрати Али 
авлодидан бўлган бир жамоамиз. Шу ерда қаноат қилиб кун кечираётибмиз. Бу ерни олсангиз, қуввату 
кучингиз ортар, аммо кечиб юборишингиз тақвога яқинроқ ишдир
114
»,–
деган гаплар битилган эди. 
Мен Мозандарон ҳокимининг итоат билдириб кдлган бу мурожаатини яхшиликка йўйдим. Кейин Гилон ва 
Журжонга қараб йўл олдим. У ўлканинг ҳокимлари менга бўйсунмагач, қахрли лашкарим фавжларини 
уларнинг устига жўнатдим, ўзим эса Ироқ сари лашкар тортдим. 
Исфаҳонни забт этдим. Шаҳар аҳолисига ишонч билдириб, қалъасини ўзларининг қўлига топширдим. 
Улар эса исён кўтариб, мен тайинлаган даруғани
115
 
ҳамда уч минг аскаримни тиғдан ўтказдилар. Мен 
Исфаҳон аҳолисини қатли ом қилиш ҳақида буйруқ бердим
116


Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling