Миллий давлатчилигимиз


ҲИНДИСТОННИ ЗАБТ ЭТИШ УЧУН


Download 0.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/69
Sana06.11.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1752705
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   69
Bog'liq
Temur tuzuklar uz

ҲИНДИСТОННИ ЗАБТ ЭТИШ УЧУН 
ҚИЛГАН КЕНГАШИМ 
Даставвал, фарзандларим ва амирларимнинг кўнгли, ўй-фикрларини билиш учун уларга маслаҳат солдим. 
Амирзода Пирмуҳаммад Жаҳонгир
134
: «Агар Ҳиндистонни олсак, унинг олтинлари билан бутун ер юзини 
эгаллаймиз», – деди. Амирзода Муҳаммад Султон
135
эса: «Ҳиндистонни оламизу, бироқ (бунга) тўсиқлар бор: 
биринчиси–денгизлар, иккинчиси–ўрмону тўқайлар, учинчиси–жанговар сипоҳийлар ҳамда одам овлагувчи 
филлари кўп», – деди. Сўзга амирзода Султон Ҳусайн
136
 
қўшилди: «Агар Ҳиндистонни қўлга кирита олсак, 
тўрт иқлимга ҳукмрон бўлурмиз». 
Амирзода Шоҳруҳ
137
сўзни бундай давом этдирди: «Мен турк қонунларида ўқиган эдимки, жаҳонда бешта 
шон-шавкатли подшоҳ бордир. Уларнинг улуғворлигини ҳурматлаб номларини атамай, лақаблари билан 
айтадилар: Ҳинд подшосини–рой, Рум подшосини–қайсар, Хитой ва Чину Мочин подшосини–фағфур, 
Туркистон подшосини–хоқон, Эрону Турон подшосини–шаҳаншоҳ дейдилар. Шаҳаншоҳ ҳукми ҳамиша 
Ҳиндистон мамлакатларида (ҳам) жорий этиларди. ҳозир Эрону Туронзамин бизнинг қўлимизда бўлгани 
учун, Ҳиндистонни ҳам фатҳ этмоғимиз лозимдир». 
Амирлар эшитишиб: «Борингки, ҳиндистонни олдик ҳам дейлик. Бироқ у ерда турғун бўлиб қолсак, 
наслимиз йўқолади, авлодларимиз ўз аслидан ажраб, тиллари ҳиндча бўлиб кетади», –дейишди. 
Мен, Ҳиндистонга юриш учун ҳиммат камарини белга боғлаганимдан ўз азму жазмимдан воз кечишни 
истамадим ва шундай жавоб қилдим: «Тангри таолога ўтинч билан мурожаат этайлик. Жанг қилиш ёки 
қилмаслик ҳақида қуръондан фол очайлик, Тангри таоло нени буюрса шунга амал қилгаймиз». 
Ҳаммалари менинг таклифимни маъқуллашди. Қуръони мажиддан фол очсам, ушбу улуғ оят чикди: «Эй 
пайғамбар, кофирларга ва мунофикдарга қарши жахд қилгил»
138
. Уламо мазкур оятнинг мазмунини амирларга 
тушунтириб бергандан кейин, бошларини эгиб, жим бўлиб қолдилар. Уларнинг хомушлигидан дилим 
ранжиди. 
Ўз-ўзимча кенгашиб, Ҳиндистонни забт этишга розилик бермаётган амирларни мансабларидан олиб
қўшинларини кутволларига топширсаммикан, деб ўйладим. Лекин ўзим тарбиялаган кишилар бўлганликлари 
учун, уларни хароб қилишни истамадим. Гарчи юрагимни қонга тўлдириб эзсаларда, уларга мулойимлик 
кўрсатдим. Охири фикримга қўшилганларида, кўнглимда уларга нисбатан ғубор қолмади. Сўнгра қайтадан 
кенгаш чақириб, иқболимиз хонаси–Ҳиндистонга юзланиб, зафару фатҳ дуосини ўқидим. 
132
Амир Темур билан Тўхтамишхон ўртасидаги бу уруш 1395 йил 17 апрелда Терек дарёси бўйидаги водийда бўлган ва 
Соҳибқироннинг ғалабаси билан якунланган. Шундан кейин Амир Темур, Низомиддин Шомий ва Шарафиддин Али Яздий 
«Зафарнома»ларида келтирилишича, Дашти қипчоққа қарашли қатор вилоят ва шаҳарларни, Олтин Ўрданинг пойтахти Сарой Беркани 
эгаллаган, Москвагача борган. (–А.А.) 
133
Етти иқлим тушунчаси фанда илк бор Муқаммад ал-Хоразмий томонидан муомалага киритилган. Хоразм, Мовароуннаҳр, 
Фарғона, Дашти қипчоқ ерлари бешинчи ва олтинчи иқлимлардан жой олган. (–А.А.) 
134
Пирмуҳаммад Жаҳонгир (1376–1406) – Амир Темурнинг набираси. Отаси Жаҳонгир вафотидан (1376) кейин у Кобул, 
Қандаҳор, Ғазна ва Балхни идора қилган. 
135
Муҳаммад Султон–Амир Темурнинг набираси. Жаҳонгирнинг ўғли (1376– 1403). Онаси Олтин Ўрда хони Ўзбекхоннинг 
(1312–
1341) набираси Хонзода бегим бўлган. Амир Темур ўзига валиаҳд этиб тайинлаган. 1403 йили Қора шаҳар (Туркия)да касал 
бўлиб вафот этган. 
136
Султон Ҳусайн–Амир Темурнинг набираси, қизи Ака Беги (Тағайшоҳ)нинг ўғли. 
137
Шоҳрух (1377–1447) – Амир Темурнинг кенжа ўғли, 1405 йилдан Хуросон ноиби, 1409–1447 йилларда Темурийлар салтанати 
олий ҳукмдори. 
138 
Қуръони карим, Таҳрим сураси, 9-оят. 



Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling