Миллий давлатчилигимиз


Download 0.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/69
Sana06.11.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1752705
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   69
Bog'liq
Temur tuzuklar uz

 
 
 
 
139
Мўлтон–ҳозирги Покистондаги шаҳар. 
140
...Султон Муҳаммадхон – «Тузуклар»ни аслиятдан форсчага таржима қилган таржимон ёки хаттот хатоси, аслида Султон 
Маҳмудхон (1388–1402) бўлиши лозим, Чиғатойхон авлоди, Амир Темур ҳукмронлиги даврида хон деб эълон қилинганлардан бири. (–
А.А.) 
141
Амирзода Рустам (1381–1424) – Амирзода Умаршайхнинг ўғли. 1405–1408 ва 1415 йиллари Исфаҳон ҳокими бўлган. 1424 
йили Исфаҳонда вафот этган. 
142
Ғўл (ёки қўл, қалб) – лашкарнинг марказий қисми. 
143
Катур–Ҳиндикушдаги тоғли вилоят, Кофиристон, ҳозир Нуристон деб ҳам аталади. 
144
Ҳиндистонга юриш 1398 йил апрель ойида бошланиб, 1399 йил апрель ойининг 27 сигача давом этган. 
145
Каркас–хато ёзилган. Какар бўлиши керак. Ҳозирги Покистоннинг шимоли-ғарбида яшайдиган қабила. (–А.А.) 


ДЕҲЛИ ҲОКИМИ СУЛТОН МАҲМУД ВА 
МАЛЛУХОНЛАРНИ ЕНГИШ БОБИДАГИ 
КЕНГАШИМ 
Султон Маҳмуд
146
, Маллухон
147
 
иккиси эллик минг отлиқ ва пиёда аскар, 120 занжирбанд фил билан 
Деҳли қалъасини мустаҳкамлаб, менга қарши жангга шайландилар. Кўнглим ғаш бўлди. Бордию Деҳли 
қалъасининг қамалига киришсам, бу иш узоқ муддатта чўзилиб кетса, (унда нима қиламан?) Кенгашни 
шундан топдимки, ғаним лашкари дадилланиб, (қалъадан) чиқиб, саф тортиб жанг майдонига кириши учун, 
ўзимни кучсиз ва (қўрққандек) қилиб кўрсатмоқчи бўлдим. Шу сабабдан, лашкардан узоқрокда хандақ 
қаздирдим. Лашкарим билан хандақ ичига яхшилаб жойлашганимдан кейин, лашкарларимнинг бир фавжини 
душманга қарши жангга ташладим. Душман қаршисига боргач, ўзларини кучсиз кўрсатиб, қўрққандай бўлиб 
чекинишларини ва ғанимларни дадиллантириб келишни буюрдим. Душман лашкари бу ҳолни кўриб ўзларини 
ғолиб ҳисоблаб, гердайиб жанг майдонига чиққан эдиларки, (менинг) қаҳрли лашкарим фавжлари билан 
юзма-юз келдилар. Деҳли ҳокими султон Маҳмуд жангга киришди ва енгилиб тоғ тарафга қочди. Беқиёс 
хазина ва мол-мулки сипоҳийларимга насиб бўлди. 
Бир йил ичида Ҳиндистон пойтахти Деҳлини забт этдим
148
ва мазкур йилнинг охирларида салтанатим 
пойтахти (Самарқанд)га қайтдим
149


Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling