Миллий давлатчилигимиз


ҲИНДИСТОН ПОЙТАХТИ (ДЕҲЛИ)ГА ЛАШКАР ТОРТИШ БОРАСИДА ҚИЛГАН


Download 0.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/69
Sana06.11.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1752705
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   69
Bog'liq
Temur tuzuklar uz

ҲИНДИСТОН ПОЙТАХТИ (ДЕҲЛИ)ГА ЛАШКАР ТОРТИШ БОРАСИДА ҚИЛГАН 
КЕНГАШИМ 
Кобулда жавонғорнинг ўттиз минг отлиқ аскари билан турган амирзода Пирмуҳаммад Жаҳонгирга 
Сулаймон тоғи орқали юриб, Синд дарёсидан ўтгач, Мўлтон
139
вилояти устига тўсатдан бостириб бориб, забт 
этишни тайинладим. 
Султон Муҳаммадхон
140
, амирзода Рустам
141
ва бошқа амирларга баронғорнинг ўттиз минг отлиғини олиб 
Синд дарёсидан кечиб ўтиб, Кашмир тоғи этагидаги йўл билан, Лоҳур вилоятига қўққисдан босқин қилишни 
буюрдим. Ўзим ўттиз минг отлиқ аскар билан ғўлни
142
бошқардим. Ҳиндистон юришига жамланган 
лашкарлар умумий сони тўқсон икки минг отлиққа етган эди. Лашкарим сони Оллоҳнинг ердаги элчиси 
Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам исми шарифлари сонига тўғри келганлиги учун, бу тасодифни 
истиқболнинг хайрли ва муборак фоллари сирасига киритдим. 
Отланиб йўлга тушдим ва Бадахшон чегарасидаги Андароб деган жойга келиб тушдим. (Бу ерда бир неча 
кун бўлиб) Катур
143
тоғида истиқомат қилиб турган кофирларни енгдим. Уларга жазо берганимдан сўнг, дор 
ул-ҳарб бўлмиш Ҳиндистон ғазовотига юзландим
144

ҲИНДИСТОНГА ОЛИБ БОРАДИГАН 
ЙЎЛНИ АФҒОНЛАРДАН ТОЗАЛАШ УЧУН 
ҚИЛГАН КЕНГАШИМ 
Шу орада менга арз қилдиларки, бир тўда афғонлар Ҳиндистонга олиб борадиган йўлга босқин қилиб, у 
ерда қароқчилик қилаётган эканлар. Хусусан, булардан Каркас
145
қабиласининг бошлиғи Мусо Афғоний 
ҳаддидан ошаётган экан. Менинг вафодор хизматкор ва тобеъларимдан бири бўлган Лашкаршоҳ Афғонийни 
Пирмуҳаммад Жаҳонгир Эрёб қалъасини қўриқлашга қўйган эди. Мусо Афғоний мазкур қалъага от солиб, 
шиддат билан босиб олибди, Лашкаршоҳ Афғонийни ўлдириб, қалъадагиларнинг бор-йўғини талаб кетибди. 
Шу пайтда (ҳузуримга) Лашкаршоҳнинг иниси Малик Муҳаммад дод-фарёд кўтариб келди. У оғасини 
ўлдирган Мусо Афғонийнинг жабру зулмидан шикоят қилди. Мен бўлсам (унинг сўзига қулоқ солмаган 
бўлиб): «Ҳой инсон, Мусо Афғоний менга хайрхоҳлардан биридир», дедим ва уни қамаб қўйишларини 
буюрдим. Амирларим мени ноҳақ зулм ўтказди, деб айбладилар. 
Бироқ, бунинг аксинча, Мусо Афғоний Малик Муҳаммаднинг ҳибсга олингани ҳақидаги хабарни ва 
менинг айтган гапларимни эшитиб, кўнгли таскин топди. Шундан кейин, уни ҳузуримга келишини талаб 
қилиб ёзган ёрлиғимни олгач, ҳадиксирамасдан дарҳол етиб келиб, қалъани менга пешкаш қилди. 
Мен у қалъани томоша қилиш учун ичкарисига кирганимда, унинг (Мусо Афғонийнинг) сипоҳийларидан 
бири мени ўлдириш қасдида ўқ-ёй отди. Кейин Мусо Афғоний ўзига яраша жазосини топди. Ҳиндистон йўли 
очилди. 

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling