Миллий давлатчилигимиз


Download 0.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/69
Sana06.11.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1752705
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   69
Bog'liq
Temur tuzuklar uz

 
 
 
94
1365 йилда амир Ҳусайн Самарқандда Амир Темурга яқин бир неча бекларни исён кўтаришда айблаб, уларга катта жарима 
солади. Амир Темур бисотидаги бор олтин ва жавоҳирларни, шунингдек, хотини Улжай Туркон оқанинг қимматбаҳо тақинчоқларини 
ҳам қўшиб, товонга тўлайди. 
95
1366–
1370 йиллар давомида Амир Темур ва амир Ҳусайн ўртасида муттасил равишда ўзаро урушлар бўлиб турган. 
96 
Бу ерда сўз амир Ҳусайн тиклаган Балхдаги ҳиндувон ҳисори ҳақида бораётир. 
97
Низомиддин Шомий ва Шарафиддин Али Яздийлар ўз «Зафарнома»ларида амир Ҳусайннинг очиқ жангдан қочиб ичкари 
қалъага яширингани, 1370 йил апрелда қўлга олингани ва ўлдирилгани воқеа­сини батафсил баён этганлар. 


МЕНГА ҲАР ТУРЛИ ЁМОНЛИКЛАР
ҚИЛИБ ЧЎЧИБ ЮРГАН ВА ҚИЛМИШЛАРИ
УЧУН «МЕНИ ЎЛДИРАДИ» ДЕБ ВАҲИМАДА 
ЮРГАНЛАРНИ ЎЗИМГА ЭЛ ҚИЛИБ 
ОЛИШ БОБИДАГИ КЕНГАШИМ 
Амир Ҳусайн менга асир тушгандан кейин, унинг навкарлари ва амирлари «Энди бизни ўлдиради», деб 
гумон қилган эдилар. Аввалига ниятим шундоқ эди, кейинроқ, «Ахир булар аскарлар-ку?» деб барчаларини 
афв этдим ва яна аскарликка тайинладим. 
Бадахшонда ҳоким бўлиб турган уларнинг бош амири кўп мартаба жангда мен билан юзма-юз келиб
кдлич чопишган киши эди. Амир Ҳусайн қатл этилганини
98
 
эшитгач, менинг қаҳримдан қўрқиб, ўзини сергак 
тутди ва бордию уни тутиш учун қўшин юборсам, тўғри иш қилмаган бўлур эдим. (Шунинг учун) ўзимни уни 
унутган кишидек тутдим ва (унинг борасида) ушбу тадбирни қўлладим: мажлисларда, йиғин-ўтиришларда 
уни яхши сўзлар билан ёд этиб, мардлиги ва баҳодирлигини мақтадим, токи дўстлари: «Амир (Темур) сенга 
нисбатан марҳамат ва иноят мақомида турибди», деб унга хат ёздилар. У зорланиб менга мактуб юборди ва 
инояту марҳаматимдан умидвор бўлиб, паноҳимга келди. 

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling