Миллий давлатчилигимиз


Download 0.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/69
Sana06.11.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1752705
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   69
Bog'liq
Temur tuzuklar uz

«Ал-фирор» (қочмоқ, маъносида)–қуръони карим Аҳзоб сурасининг 16-оятига ишора. Оятда, хусусан, бундай дейилган: «(Эй 
Муқаммад) айтинг: агар сизлар ўлиш ёки ўлдирилишдан қочсангизлар, бу қочиш сизларга (барибир) бирон фойда бермас...» 
79
Амир Темур билан амир ҳусайн 1365 йилгача иттифокдош бўлишган. Лекин 1365 йили «Лой жанги» давомида амир ҳусайн ўз 
иттифоқчисини қўллаб-қувватламасдан, жанг майдонини ўзбошимчалик билан ташлаб чиқиб кетгандан бошлаб муносабатлари 
бутунлай бузилган. ( –А.А.) 
80
Бу ерда Шамсиддин Кулол назарда тутилган. 


Амир Баён Сулдузнинг ўғли амир Шайх Муҳаммад ўзини улуғ амир деб ҳисобларди. Унинг ҳам (кўнглини 
топиб), ўз томонимга оғдириб олдим ва етти қўшинга бошлиқ атаб, ўзимга муте ва мулозим қилдим. Мазкур 
қўшинларнинг амирларидан ҳар қайсисига вилоят инъом этдим. 
Мендан ажралиб, ўз улуси билан кетиб қолган Шер Баҳром ҳали ҳам менга бўйсунишни истамас эди. Уни 
ҳам ўзимга оғдириб олдим ва ҳузуримга чақиртирдим. У ўз улуси билан келиб, итоатда бўлажагини билдирди. 
Шер Баҳромни ўз мулозимим этиб, бир вилоятни унга тортиқ қилдим. 
Амир Ҳусайн билан орамиздаги қариндошлик ришталарига кўра унга турли мурувватлар кўрсатиб, 
муросаю мадора қилдим, лекин менга дўст бўлмади. Иш шу даражага бориб етдики, Балх ва ҳисори Шодмон 
вилоятларини мендан тортиб олди. Синглиси ҳарамимда бўлгани боис уни сиқувга олмадим. У билан 
муросаю мадора қилишга шунчалик интилдимки, ҳатто унинг амирларига ҳам бу таъсир этиб, менга 
бўйсундилар. Лекин амир Ҳусайн ҳамма вақт мени мағлуб этиш пайида бўлиб, макру фириб бериб келарди. 
Охир-оқибат у ҳақидаги кенгашим шу бўлдики, уни шамшир зарби билан муте қилишга қарор қилдим. 
Туронзамин вилоятини забт этиб, ғанимлар
81
 
вужудининг хас-хашагидан тозалаганимдан кейин, баъзи 
улусларнинг амирлари менга итоат билан бош эгишни истамадилар ва ҳар бири ўз қабилалари олдида ҳеч 
кимдан қўрқмаслигини кўрсатмоқчи бўлгандай, кибру ҳавога берилдилар. Амирларимдан баъзилари уларнинг 
ёнини олиб, менга: «Бу давлатга баримиз шерик бўлганимиздан кейин, уларни ҳам давлатга шерик деб 
билайлик»,–дедилар. Лекин уларнинг гаплари менинг салтанат юритишимдаги ғайратимга таъсир қилмади. 
Ўз-ўзимча: «Худо битта, унинг шериги йўкдир. Шундай бўлгач, Оллоҳ таолонинг муқаддас мулки–ер юзига 
эгалик қиладиган подшоҳ ҳам битта бўлиши керак»,–деб ўйлар эдим. 
Шу пайт (авлиёлардан ҳисобланган) Бобо Али Шоҳ ҳузуримга келди ва: «Темурбек, Тангри таоло 
буюрганки, агар ерда ва кўкда икки худо бўлса, жаҳоннинг иши бузилур»,–деди. Мен унинг сўзларида 
ҳидоят топдим. Куръони мажиддан фол очсам, ушбу қутлуғ оят чикди: «Инна жаалнака халифатан фил арз», 
яъни «Биз сени ер юзига халифа қилдик»
82
. Мен буни (истиқболнинг) хайрлик ва муборак фоллари қаторига 
киритдим. Ўзларини давлат шериги билиб, менга бўйсунишни истамаган амирларни турли тадбирлар 
ишлатиб, ўзимга итоат эттириш учун турли йўллар қидирдим. Энг аввал Амир ҳожи Барлос олдига бориб, 
уни ўзимга иттифокдош қилдим. Баён Сулдуз ўғли Шайх Муҳаммад
83
 
шароб ва майхўрликка муккасидан 
берилиб кетганди. Охири шароб унинг бўғзидан олди ва у олам билан видолашди. Унинг вилоятини ўз 
тасарруфимга олдим. Амир Боязид Жалойир Хўжанд вилоятининг ҳокими эди. (Дўстона) насиҳат айласам, 
унга таъсир қилмади. Оқибатда ўз улусининг одамлари ўзига қарши чиқиб, олдимга кишанлаб келтирдилар. 
Мен (ўтган ишларни юзига солмай) унга илтифотлар кўрсатдим. Буни кўриб, ўзи (уятдан) шарманда бўлди. 
Элчи Буға Сулдуз Балхда ўз салтанати туғини кўтарган эди. Бобоси Амир Қазаған тахти шу ерда 
бўлганлиги учун Балх тахтига даъво қилаётган амир Хусайнни Элчи Буғага қарши қайрадим. 
Муҳаммад Хожа Апардий найман аймоғидан бўлиб, Шибирғонот
84
вилоятини босиб олиб, менга қарши 
исён туғини кўтарганди. Мен унга бошқа вилоят бериб, уни ўзимга содиқ навкар қилиб олдим. Бадахшон 
вилоятига эгалик қилаётган Бадахшон шоҳлари эса менга қарши душманлик йўлини тутдилар. Уларнинг ҳар 
бири билан турли келишувлар қилдимки, бир-бирлари билан урушиб кетдилар. Охири менинг паноҳимга 
кириб (бўйсундилар). 
Кайхусрав Хутталон вилоятини ва Ўлжайту Апар-дий Арҳанг
85
 
вилоятини тасарруфларида тутардилар. 
Кайхусравга Улжайту Апардийнинг вилоятини босиб олиши учун мадад жўнатдим. У бориб Ўлжайту 
Апардийнинг вилоятини забт этди. Оқибатда Ўлжайту Апардий паноҳ излаб менинг хизматимга келди. 
Амир Хизр Ясурий
86
 
ўз халқи–ясурийлар мадади билан Тотканд
87
вилоятини босиб олган эди. Кайхусрав 
билан Ўлжайту Апардийни бир-бири билан яраштир-дим. Буларга ёрдамчи куч йўсинида бир тўда киши 
81
Илёс Хожанинг қўшини назарда тутилади. (–А.А.) 
82
Қуръони карим, Сод сураси, 26-оят. 
83
Бу ерда гап ўғил эмас, ота амир Баён Сулдузнинг ўзи ҳақида кетмокда. (–А.А.) 
84

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling