Миллий давлатчилигимиз


ЖЕТА ВА ИЛЁС ХОЖА ЛАШКАРИГА


Download 0.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/69
Sana06.11.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1752705
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   69
Bog'liq
Temur tuzuklar uz

ЖЕТА ВА ИЛЁС ХОЖА ЛАШКАРИГА 
ШИКАСТ ЕТКАЗИШ ҲАҚИДА ҚИЛГАН 
ЎН УЧИНЧИ КЕНГАШИМ 
Даставвал Илёс Хожа лашкарини бир жойга боғланган ҳолда ушлаб туриш учун зафарли фавжларимдан 
илғорини олдинга ташлашга қарор қилдим. Шу мақсадда амир Муаййид Арлот
77
, Учқора баҳодир, амир Мусо 
бошчилигида икки минг отлиқ аскаримни Илёс Хожа қаршисидаги кўприк бошига жойлаштирдим. Ўзим эсам 
беш минг отлиқ билан дарёдан ўтиб, Илёс Хожа лашкари тепасидаги тоққа чиқиб ўрнашдим ва кечаси кўп 
жойга гулхан ёқишни буюрдим. Жета сипоҳлари тоғдаги беҳисоб гулханлару, Пули сангин бошида турган 
75
Кутвол–қалъа бошлиғи. 
76
Қуръони карим, Бақара сураси, 249-оят. 
77
Арлот–туркий қабилалардан бирининг номи. 


лашкаримнинг кўплигини кўриб, қўрқувдан саросимага тушиб қолдилар. Ўша тунни Илёс Хожа қўшини 
«Жангга ҳозирлан!» буйруғини кутиб (бедорликда) ўтказди. Мен туни билан тоғ устида ухламай Тангри таоло 
даргоҳига илтижо қилиб, ундан ожизу муҳтож бандасига мадад беришини тилаш ва пайғамбаримиз Муҳаммад 
саллоллоҳу алайҳи васаллам, унинг яқинлари ва саҳобаларига салавот айтиш билан машғул бўлдим. Ярим 
уйқу ва ярим уйғокдик орасида қулоғимга аллакимнинг: «Темур, фатҳу зафар сенга ёр бўлади!»–деган овози 
эшитилди. Тонг отиб, ёруғ тушгач, намозни жамоат билан ўқидим. Шу пайт қарасам, Илёс Хожа ўз амирлари 
билан отланиб, фавж-фавж бўлиб кетаётибди. Амирларим ва сипоҳийларим уларнинг кетидан қувиш қасдида 
мендан буйруқ беришимни илтимос қилдилар. Мен ўйлаб туриб, то ғанимнинг мақсади маълум бўлгунча 
таъқиб этишни бир оз кечиктиришни маслаҳат кўрдим. (Тахминан) тўрт фарсанг ерга бориб тўхтаганларидан 
кейин, уларнинг мақсадларини тушундим. Ниятлари–бизни тоғдан тушириб, яланг ерда жанг қилиш экан. 
(Бир неча кун илгари) мен шикаст етказган ҳировул амирлари ҳам (Илёс Хожа) қошига қочиб борганда 
Илёс Хожа уларни тоза койиб берган экан. 
Уларнинг ниятларидан хабардор бўлиб, тоғдан тушмаётганимни кўришгач, орқаларига қайтиб, менга 
ҳужум қилишга мажбур бўлдилар. Мен фавжларимни тоғ этагида сафга тизиб, жангга киришни 
мўлжалладим. Жета лашкари етиб келиб, нима қилишини билмай ҳайрон турганда, баҳодирларимга ёв 
устига ёмғирдек ўқ ёғдиришни буюрдим. Душманнинг кўпини ярадор қилдилар. Кеч кириб қоронғу 
тушганда, (ғанимларим) қўлларидан бир нима келмаслигини кўришгач, тоғ этагини гир айлантириб 
жойлашдилар. Ўша кеч лашкаримни тўрт фавжга ажратиб, ўзим бош бўлиб, тунда ғаним устига тўсатдан 
босқин қилиш фикрига келдим. Менинг бу кенгашим амирларимнинг ҳам дилига ўтиргач, тонгга яқин 
отландим ва тун панасида тўрт томондан уларнинг устига ҳамла қилдим. Жета лашкари ўзини йиғиб, 
тартибга келтиргунча баҳодир йигитларим уларни тўзитиб ташладилар. Чопқилашиш пайтида ҳар икки 
томондан жуда кўп аскар нобуд бўлди. Жета лашкари «ал-фирор»
78
, «ал-фирор», дея чекиндилар. Мен Илёс 
Хожага етиб олиб, «Йўл бўлсин?» деб қичқирдим. Овозим Илёс Хожанинг қулоғига етгач, у ғазаб билан 
лашкарига дўқ-пўписа қилди ва аскарлари ортларига қайтдилар. Кун кўтарилгунча лашкарларимиз ўртасида 
жангу чопқин давом этди. Садоқ-ўқдонларимиз бўшади. Ғаним лашкари чекина туриб жанг қиларкан, тўрт 
фарсанг узокдикдаги ўз қароргоҳига тўкилиб-сочилиб, шикастаҳол, базўр етиб олди. Мен ҳам тизгин 
тортиб, орқаларидан бошқа қувламадим ва ўша атрофда қўндим. 
Жета лашкари урушда енгилганига иқрор бўлганидан кейин иккинчи бор жанг қилишга ботинолмади. Мен 
эса сипоҳим билан Илёс Хожа қароргоҳини қуршаб олдим. Сўнг вақти-вақти билан уларга ҳужум қилдим. 
Тинкасини қуритдим. Охири чорасиз қолган Илёс Хожа Хўжанд сувидан ўтиб кетди. Мен ҳам уларни таъқиб 
қилиб ўтирмасдан фатҳу зафар билан Мовароуннаҳрга қайтдим. 
(Шундан сўнг) салтанатимнинг мустақиллиги ва мустаҳкамлиги борасида кенгашлар ўтказдим. 
Кенгашларим ўзини шавкатли, буюк амир деб ҳисоблаган ва бошқа амирлардан ҳам улуғроқ билаётган 
амирларни итоат эттириб, бўйсундиришга қаратилганди. Биринчи навбатда Мовароуннаҳрда салтанат 
байроғини кўтарган амир Қазағаннинг набираси амир ҳусайнни давлатимга шерик деб атадим ва у билан 
муросаю мадора қилдим. Гарчи у ташқи кўринишидан менга дўстлик билдирсада, аммо ичидан ҳамиша 
ҳасад ва нифоқ мақомида турди. (Чунки) ўзи Мовароуннаҳр салтанати тахтига ўтиришни орзу этарди
79

Унга ишончим йўкдиги туфайли уни хожа Шамсиддин
80
мозорига бошлаб бориб, дўстлик изҳор қилиб 
қасам ичдим. У ҳам дўстликка хилоф бирон иш қилмаслик ҳақида аҳду паймон қилди. 
(Амир Ҳусайн) шундан кейин яна уч бор қуръони мажидни қўлига олиб, дўстлик бобида онт ичди. (Лекин) 
аҳдига вафо қилмагани учун охири менинг (жазойимга) гирифтор бўлди. 
78

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling