Миллий давлатчилигимиз


САЛТАНАТИМГА РИВОЖ БЕРИШ УЧУН ҚИЛГАН ЎН БИРИНЧИ КЕНГАШИМ


Download 0.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/69
Sana06.11.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1752705
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   69
Bog'liq
Temur tuzuklar uz

САЛТАНАТИМГА РИВОЖ БЕРИШ УЧУН ҚИЛГАН ЎН БИРИНЧИ КЕНГАШИМ 
Бадахшон шоҳлари менинг итоатимга киргач, Хутталонга
71
 
қараб юрдим. Бу мамлакатга келсам, қайноғам 
амир Ҳусайннинг қўрслигидан Пўлод Буға ва Шер Баҳром ундан ажралиб, ўз улусига кетиб қолишган 
эканлар. 
Бу ердан кўчиб, Дашти кўланк
72
жилгасига бориб тушдим, (у ердан) Жета ва Илёс Хожа лашкарлари 
аҳволини билиб келиш учун айғоқчилар жўнатдим. Улар ўн кундан кейин хабар келтирдиларким, Жета 
амирлари: биринчиси–Куч Темур Беккичик ўғли, иккинчиси–Темур Нўбкон, учинчиси Сариқ баҳодир, 
тўртинчиси–Шингум, бешинчиси–ҳожибекнинг иниси Туғлуқ Хожа йигирма минг отлиқ аскар билан 
Халотий
73
 
ва Пули сангин
74
 
оралиғида турган эмишлар. 
Улар мен турган ер ва лашкарим қай аҳволда эканлигини билиб келиш учун олдимга элчи жўнатдилар. 
(Элчини чалритиш мақсадида) лашкаримни икки марта қайта-қайта унинг олдидан ўтказтирдим, сўнг элчига 
рухсат бердим. 
(Кейин) кенгашиб, унинг ортидан кетма-кет (қўшин тортиб) боришга қарор қилдим. Лекин лашкарим бу 
борада мен билан ҳамжиҳат бўлмади. Лашкаримни атрофимга бирлаштирмоқ учун баъзиларига мурувват
меҳрибонлик қилдим; бошқалари билан келишишга интилдим, яна бир гуруҳини эса молу дунё билан ўзимга 
қаратиб олмоқчи бўлдим. Яхши сўз, аҳду паймон ва ваъдалар билан қолганларининг кўнглига тасалли бердим. 
66
Хулм–Афғонистоннинг шимолий қисмидаги шаҳар; ҳозир шу номдаги шаҳарча, шимол-жануб ва шарқ-ғарб йўналишидаги 
халқаро савдо йўллари чорраҳасида жойлашган. 
67
Амир қазаған (1346–1358)–Чиғатой улусининг қудратли амири, 1346 йили қарши яқинида бўлган жангда қазанхонни енгиб, 
ҳокимиятни қўлга олган. 1358 йили фитна қурбони бўлиб, ов пай­тида ўлдирилган. 
68
Қундуз–Афғонистоннинг шимолий қисмида жойлашган қадимги шаҳар (қадимги номи Валволиж), маъмурий-сиёсий марказ. 
ҳозир шу номдаги шаҳарча. 
69
Бурулдай–бу ерда жалойир қабиласига қарашли эл ҳақида сўз юритилмоқда. 
70
Таллиқон (Тайхон)–ҳозирги Афғонистоннинг шимолидаги қа­димги шаҳар. Ўтмишда Тохаристон давлатининг пойтахти. Ўрта 
аср­ларда яна иккита Таллиқон мавжуд бўлган: улардан бири–ҳиротдан ғарброкда, иккинчиси–Каспийдан жануби-ғарбда жойлашган 
эди. 
71
Хутталон–Панж дарёсининг ўнг соҳилидаги вилоят, ҳозир Тожикистоннинг Хатлон вилояти. Номи қадимги араб ва форс 
ман­баларида Хуттал ёки Хутталон шаклларида ёзилган. 
72
Дашти кўланк–Хутталон яқинидаги мавзе. 
73
Халотий–аслида ҳулъату бўлса керак. ҳисор вилоятига қарашли мавзе. 
74
Пули сангин–луғавий маъноси «тош кўприк», ҳисор водийсида Сурхоб дарёсининг ирмоғи Оби ҳингоу дарёсида қурилган. 


Шу пайт хабар келдиким, илгари менинг навкарларим бўлган Туғлуқ Сулдуз ва Кайхусрав Жетанинг олти 
минг отлиқ аскарига бошчилик қилиб, менинг устимга келмокда эмишлар. Бу хабар лашкарим ўртасида 
тарқалгач, уларнинг иттифоқсизлиги янада кучайиб, саросимага тушиб қолдилар. Лекин амир Жаку, Ийгу 
Темур, амир Сулаймон ва амир Жалолиддин менинг ёнимда қолдилар. 

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling