Миллий давлатчилигимиз


Download 0.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/69
Sana06.11.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1752705
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   69
Bog'liq
Temur tuzuklar uz

Тўртинчи (тузуким)–давлатим ишларини тўра ва тузукка асосланган ҳолда бошқардим. Тўра ва тузукка 
таяниб, салтанатда ўз мартаба ва мақомимни мустаҳкам сакдаб турдим. Амирлар, вазирлар, сипоҳ, раият, ҳар 
бири ўз лавозим ва мартабасидан мамнун ҳолда хизматимда бўлиб, ундан ортиғига даъвогарлик қила олмади. 
Бешинчи (тузуким)–амирларим ва аскарларимни мартабаю унвонлар, олтин-кумуш билан хушнуд 
этдим. Базмларда уларга (муносиб) ўрин бердим, шунинг учун жангларда жонларини фидо қилдилар. 
Дирҳам ва динорларни улардан аямадим. Уларнинг юмушларини енгиллаштириш учун меҳнату 
машаққатларини ўзимга юкладим ва уларни тарбият этдим. Амирлар, сипоҳсолорлар, баҳодирлар билан 
иттифоқ бўлиб, уларнинг мардлигу мардонаворлигига таяниб, шамшир зарби билан йигирма етти 
подшоҳнинг тахтини эгалладим. Эрон, Турон, Рум, Мағриб, Шом, Миср, Ироқи араб, Ироқи ажам, 
Мозандарон, Гилон, Ширвон, Озар-байжон, Форс, Хуросон, Жета Дашти, Дашти қипчоқ, Хоразм, Хўтан, 
Кобулистон, Бохтарзамин, Хиндистон мамлакатларига подшоҳ бўлиб, ҳукм сурдим. 
Салтанат тўнини кийгач, ўз тўшагимда роҳатда ухлаш ҳузур-ҳаловатидан воз кечдим. Ўн икки ёшимдан 
жаҳонгашталик қисматим бўлди, ранжу меҳнатлар тортдим. Ҳар хил тадбирлар қўлладим, (ғаним) 
фавжларини синдирдим. Амирлар ва аскарларнинг исёнларини кўрдим, улардан аччиқ сўзлар эшитдим. Лекин 
169
Тузук–қонун; туркий халкдар орасида амалда бўлган қонун-қоидалар. 


сабру бардош билан ўзимни эшитмаган, кўрмаганга солиб, уларни тинчитдим. Қилич кўтариб жанг майдонига 
отилдим ва вилоятлар, мамлакатларни бўйсундириб, дунёда ном чиқардим. 
Олтинчи (тузуким)–адолат ва инсоф билан Тангримнинг яратган бандаларини ўзимдан рози қилдим. 
Гуноҳкорга ҳам, бегуноҳга ҳам раҳм-шафқат билан, ҳаққоният юзасидан ҳукм чиқардим. Хайр-эҳсон 
ишларим билан одамларнинг кўнглидан жой олдим. Сиёсат ва инсоф билан сипоҳларимни, раиятни умид ва 
қўрқинч орасида тутиб турдим. Фуқаро ва қўл остимдагиларга раҳмдиллик қилдим, аскарларимга инъомлар 
улашдим. 
Золимдан мазлумнинг ҳаққини олдим. Золим етказган моддий ва жисмоний зарарларни исботлаганимдан 
кейин, уни шариатга мувофиқ иккиси ўртасида муҳокама қилдим ва бир гуноҳкорнинг ўрнига бошқасига 
жабр-зулм етказмадим. 
Менга ёмонликлар қилиб, бошим узра шамшир кўтарганлар, ишимга кўп зиён етказганларни ҳам, агар 
улар илтижо билан тавба-тазарру қилиб келсалар, ҳурматлаб, ёмон қилмишларини хотирамдан ўчирдим. 
Мартабаларини оширдим. Улар билан муомалада шундай йўл тутдимки, агар хотираларида менга нисбатан 
шубҳаю қўрқув бўлса, бутунлай унутишар эди. 

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling