Миллий давлатчилигимиз


САЛТАНАТНИ ЎЗ ТАСАРРУФИМДА САҚЛАШ


Download 0.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/69
Sana06.11.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1752705
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   69
Bog'liq
Temur tuzuklar uz

САЛТАНАТНИ ЎЗ ТАСАРРУФИМДА САҚЛАШ 
УЧУН АМАЛ ҚИЛГАН ТУЗУКИМ 
Ушбу ўн икки тузукни ўзимга шиор қилиб олганимдан кейин катта ишончу салобат билан салтанат 
тахтига ўтирдим. Ўз тажрибамдан синаб билдимки, агар қай бир подшоҳ шу ўн икки нарсага эга бўлмас экан, 
салтанатдан бебаҳра қолур. 
Биринчидан. Подшоҳ ўз сўзига эга бўлсин, ишини ўзи билиб қилсин, яъни сипоҳ ва раият 
подшонинг айтган сўзини, қилган ишини ўзи айтади, ўзи қилади, ҳеч кимнинг бунга дахли йўқ, деб 
билсин. Шундай бўлгач, подшоҳ бирор кимсанинг салтанат мартабасига шерик бўлгудек қилиб 
айттан гапига ва қилган ишига эргашмасин. Гарчи яхши сўзни ҳаммадан ҳам эшитиш зарур бўлсада, 
лекин бошқалар сўзда ва салтанат ишларида подшоҳга шерик ёхуд ундан устун бўлмасликлари шарт. 
Иккинчидан. Султон ҳар нарсада адолатпарвар бўлсин, қошида инсофли, адолатли вазирлар 
тутсин, токи подшоҳ зулм қилгудек бўлса, одил вазир унинг чорасини топсин. Аммо агар вазир 
золим бўлса, кўп вақт ўтмай салтанат уйи қулайди. Чунончи, амир Ҳусайннинг золим бир вазири бор 
эди. У сипоҳу раиятга ноҳақ жарималар солар эди. Орадан кўп вақт ўтмай ўша ноинсоф вазирнинг 
шумлигидан амир Ҳусайннинг салтанат уйи хароб бўлди. 
Учинчидан. Бутун мамлакатда буйруқ ва тақиқлашлар подшоҳнинг ўз ихтиёрида бўлиши лозим. Подшоҳ 
ҳар ишда ўзи ҳукм чиқарсин, токи ҳеч ким унинг ҳукмига аралашиб, ўзгартира олмасин. 
Тўртинчидан. Подшоҳ ўз қарорида қатъий бўлсин, яъни ҳар қандай ишни қилишга қасд қилар экан, уни 
бекор этмасин ва то битирмагунича ундан қўл тортмасин. 
Бешинчидан. Подшоҳ ҳукми жорий этилиши зарур, яъни қандай ҳукм чиқаришидан қатъи назар, амалга 
оширилиши керак. Бирон кимса гарчи ҳукмни зарарли деб билган бўлса ҳам, унга монелик қилолмасин. 
Чунончи, эшитганманки, султон Маҳмуд Ғазнавий
212
Ғазна
213
 
шаҳри майдонига катта тошни келтириб 
қўйишни буюрган экан. Ундан ўткинчи-кеткинчиларнинг от-уловлари ҳуркиб ўта олмай қолибди. Шунда 
одамлар тош йўл бўйидан олиб ташланса, деб султон ҳузурига қанчалик арз-шикоят қилиб боришмасин, 
султон: «Чиқарган ҳукмимдан қайтмайман, унга хилоф бирон иш ҳам қилмайман», –деган экан. 

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling