Миллий давлатчилигимиз


СИПОҲ САҚЛАБ ТУРИШ ТУЗУКИ


Download 0.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/69
Sana06.11.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1752705
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   69
Bog'liq
Temur tuzuklar uz

СИПОҲ САҚЛАБ ТУРИШ ТУЗУКИ 
Амр қилдимки, қачонки асл сипоҳийлардан иш кўрган, жангу жадал билан суяги қотган ўн киши йиғилса, 
булардан қайси бирининг шижоати, ботирлиги ортиқроқ бўлса, қолган тўққизтаси ўз розилиги ва маъқуллаши 
билан, уни ўзларига сардор қилиб, отини ўнбоши деб атасинлар. 
Ўн нафар ўнбоши жам бўлса, ўз ичларидан энг иш кўрган, жанг майдонларида тобланиб, тажриба 
орттирган, баҳодирликда номи чиққан бировини амир қилиб, уни юзбоши деб номласинлар. 
Агар ўн юзбоши йиғилса, амирзодалардан ақлли, шижоатли, баҳодир бир кишини амир этиб сайлаб, уни 
мингбоши десинлар ва амири ҳазора дея мурожаат қилсинлар. 
Агар қарамларидаги бирон кимса ўлса ёки қочиб кетса, ўрнига янги кишини тайинлаш ўнбошиларнинг 
ихтиёрида бўлсин. Шунга ўхшаш юзбошилар ўнбошиларни, мингбошилар юзбошиларни тайин қилсин. 
Булардан ўлган, қочган, янги тайинланганлар бўлса, сабабларини айтиб, менинг арзимга етказсинлар. 
Яна буюрдимки, уруш кунларида ва салтанат ишларини бошқаришда мингбошининг ҳукми юзбошига, 
юзбошиники ўнбошига, ўнбошиники (эса) қўл остидагиларга жорий этилади. Агар бу тузукка қаршилик 
қилсалар жазога тортилсинлар. Агар уруш ишларида ким камчиликка йўл қўяр экан, уни четлатиб, ўрнига 
бошқани қўйсинлар.
СИПОҲГА УЛУФА
215
 
БЕРИШ ТУЗУКИ 
Амр қилдимки, амирлар, мингбошилар, юзбошилар, ўнбошилар ва оддий сипоҳийларга ушбу тартибда 
маош берилсин. 
Оддий сипоҳийга, ўз вазифасини ўринлатиб бажариши шарти билан, маоши минган отининг баҳоси 
бўлсин. Баҳодирларнинг маоши икки от баҳосидан тўрт отгача тайин қилинсин. Ўнбошилар маоши қўл 
214 
Бу ўринда ҳам хаттот ёки форс таржимони эътиборсизлиги сабабли йўл қўйилган хатога дуч келамиз: «Маҳмуд» ўрнига 
«Масъуд» ўқилиши керак, чунки вазирларнинг хоинлиги Масъуд Ғазнавий даврида бўлган. (–А.А.) 
215
Улуфа–ҳарбийларга бериладиган ҳақ, маош. 


остидаги оддий сипоҳийларидан ўн баробар ортиқ бўлсин. Юзбошилар маоши ўнбошиларга қараганда икки 
баробар, мингбошиларники эса юзбошиларникидан уч баробар зиёда бўлсин. 
Яна ҳукм қилдимки, сипоҳийлардан қайси бири уруш ишларида хатоликка йўл қўйса, маошидан ўндан 
бирга камайтирсинлар. 
Яна буюрдимки, ўнбоши юзбошининг тасдиқи билан, юзбоши мингбошининг тасдиқи билан, мингбоши 
амир ул-умаро (амирлар амири)нинг тасдиқи билан улуфа олсинлар. 
Амр қилдимки, амирлар амирининг маоши ўз қўл остидагилардан ўн баробар ортиқ бўлсин. Шунга 
ўхшаш, девонбеги ва вазирларнинг маошлари эса амирларникидан ўн баробар кўп бўлсин. Ясовуллар
216

қалақчиларнинг
217
 
маошлари ўз хизматларига яраша, мингдан ўн минг (микдорида) бўлсин. 
Аҳли мажлис бўлмиш саййидлар, олимлар, фозиллар, ҳакимлар, табиблар, мунажжимлар, қиссахонлар, 
хабарчилар ва ровийларга ўз ҳолларига қараб, суюрғол, вазифа
218
ва маош белгиласинлар. Пиёдалар, 
хизматчилар, чодирчиларга юздан минггача
219
маош берсинлар. 
Яна ҳукм қилдимки, амир ул-умаро ўз ҳақини девонбеги ва вазирларнинг тасдиқи билан олсин. Давлат 
томонидан белгиланган бутун маошларнинг тўлиқ маълумотларини девонбеги ва вазирлар аввал менга 
билдирсин, сўнгра танхоҳ
220
 
берилсин. 
Яна буюрдимки, сипоҳийларнинг ҳар бирига маош олиш ёрлиғи топширилсин. Уларга берилган 
маблағ миқдори шу ёрлиқнинг орқасига ёзиб қўйилсин. 

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling