Миллий давлатчилигимиз
Download 0.88 Mb. Pdf ko'rish
|
Temur tuzuklar uz
СИПОҲГА ТАНХОҲ ВА УЛУФА ТАҚСИМЛАШ ТУЗУКИ Амр қилдимки, пиёдалар, қалақчилар, ясовуллар, чоповулларнинг бир йиллик маошларини ҳисоблаб, белгиланган маблағни девонхонага келтириб, шу ерда уларга (амирлари орқали) улашсинлар. Оддий сипоҳийлар ва баҳодирларнинг олти ойлик маошини ҳам ҳисоблаб, танхоҳ хазинасидан олиб беришни буюрдим. Ўнбоши, юзбошиларга маош шаҳар омонлиги 221 хазинасидан ва подшолик мулки даромадидан накд пул ҳисобида ёзилсин. Мингбошиларга вилоят ичидаги экинзор ерлардан туюл 222 берсинлар. Амирлар ва амир ул- умароларга эса чегаралардаги вилоятлардан бири туюл қилиб белгилансин. Вилоятлардан тушган даромадларни ушбу йўсинда тақсимлашни буюрдим: вилоятлар ва мамлакатлардан олинган жаъми даромадни тақсимлаб, маош бериш ёрлиқларига бирига кам, бирига ортиқ қилиб ёзсинлар. Сўнг ёрликдар девонхонага келтирилсин. Амирлар ва мингбошилар шу ёрликдардан бирини чиқариб олсин. Агар ёрликда маошидан ортиқ (кўрсатилган) бўлса, бошқани ўзига шерик қилсин. Бордию кам бўлса, уни қўйиб бошқа ёрлиқ тортиб олсин. Яна буюрдимки, амирлар, мингбошилар раиятдан молу жиҳот 223 йиққанларида, хирождан ортиқча соврун, қўналра 224 ва шилон 225 талаб қилмасинлар. Туюл қилиб берилган ҳар бир мамлакатга иккитадан вазир тайинласинлар. Бири вилоятдан йиғилган молни ёзиб, раият аҳволини текшириб турсинки, жогирдор–ер эгаси 226 фуқарога жабр-зулм етказиб, уларнинг 216 Ясовул–хонларнинг кичик хизматчиси; қўриқчи, ясо бажарилишини назорат қилувчи. 217 Қалақчи–ҳосилга қараб хирож миқдорини белгилаб берувчи минсабдор. 218 Вазифа –бу ерда, нафақа маъносида. 219 Матнда аниқ пул бирлиги кўрсатилмаган. Кичикроқ пул бирлиги назарда тутилган бўлса керак. 220 Танхоҳ–сарой хизматчилари, лашкарбошилар ва бошқалар учун махсус хазинадан бериладиган маош пул, баъзида алоҳида хизмат кўрсатган бекларга танхоҳ сифатида ер-сув берилган. 221 Шаҳар омонлиги хазинаси–фатҳ этилган шаҳар аҳолисидан тўпланган «моли омон» (ўлпон) сақланадиган хазина. 222 Туюл–хирож ва солиқ йиғиб олиш ҳаққи билан инъом этилган ер-мулк, вилоят. 223 Молу жиҳот–қишлоқ хўжалик маҳсулотларидан натура тарзида олинадиган солиқ; даромаднинг бешдан бир ёки учдан бир қисми ҳажмида олинган. 224 Қўналға–элчилар, хон чопарлари, ўткинчи амалдорлар ва сипоҳийга қўноқ бериш; уларнинг навкарлари, соқчилари ва хизматчиларини, шунингдек, от-уловини боқиш мажбурияти. 225 Шилон–халқадн тўпланадиган солиқ тури. 226 ... ер эгаси–матнда «жогирдор» – подшоҳ олдидаги алоҳида хизматлари учун солиқ йиғиш ҳақи билан ер тортиқ қилинган мансабдор шахс. Бобурийлар даврида қўлланган атама. Ундан олдинги манбаларда учрамайди. Абу Толиб Ҳусайний таржима ҳолини хароб этмасин. У вилоятдан йиғилган бутун мол-ашёларни кирим дафтарига ёзиши лозим. Иккинчи вазир эса, (даромаднинг) харж этилган қисмини чиқим дафтарига ёзсин ва (йиғилган моллардан) сипоҳийларнинг маошига тақсим кдлсин. Қайси амирга туюл берилар экан, уни уч йилгача ўз ҳолига қўйсинлар. Уч йил ўтгандан сўнг уни текшириб кўрсинлар. Агар мамлакат обод, раият рози экан, шу ҳолича қолдирсинлар. Агар аҳвол бунга терс бўлса, ул вилоятни холисага 227 ўтказиб, уч йилгача ўша ер эгасига ҳақ берилмасин. Яна буюрдимки, хирожни раиятдан калтаклаш ва савалаш йўли билан эмас, балки огохдантириш, қўрқитиш ва тушунтириш йўли билан ундирсинлар. қайси ҳоким ҳукмининг таъсири калтаклаш таъсиридан камроқ экан, ундай ҳоким ҳукумат юргизишга яроқсиздир. Download 0.88 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling