Миллий давлатчилигимиз


ТУРЛИ МАМЛАКАТЛАР АҲОЛИСИГА


Download 0.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/69
Sana06.11.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1752705
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   69
Bog'liq
Temur tuzuklar uz

 
ТУРЛИ МАМЛАКАТЛАР АҲОЛИСИГА 
МУНОСАБАТ, УЛАРНИНГ АҲВОЛИДАН 
ХАБАРДОР БЎЛИШ, АВЛИЁЛАР ВА ДИН 
ПЕШВОЛАРИНИНГ МОЗОРЛАРИНИ 
ТУЗАТИШ, ВАҚФ ҲАМДА НАЗР ИШЛАРИНИ 
ТАРТИБГА КЕЛТИРИШ ТУЗУКИ 
 
Амр этдимки, фатҳ этилган ҳар бир мамлакатдаги сипоҳийлар (ўз ихтиёрлари билан) паноҳимга келсалар, 
уларни навкар қилиб, (аскарларим сафидан) жой берсинлар. У диёрнинг раиятини ёмон ҳодисалардан, қатл ва 
асиру банд этилишдан, таланишдан муҳофаза қилсинлар. Уларнинг мол-мулкини, буюмларини талон-
торождан сақласинлар. Ўша мамлакатдан тушган ўлжа моллар эгаларига қайтариб берилишини 
текширсинлар. 
Саййидлар, уламо, машойих, фузало, акобир ва улуғларни азиз тутсинлар. Беклар, оқсоқоллар, 
деҳқонлар
277 
ва экин майдонларига ишлов берувчилар кўнглини хушнуд этиб, ўзларига қаратсинлар. 
Раиятни умид ва қўрқинч орасида тутсинлар. Гуноҳлари ва қилмишларига яраша жазоласинлар. Менга 
бўйсунган мамлакатларнинг саййидлари, олимлари, шайхлари, фозил кишилари, дарвишлари, 
зоҳидларини суюрғол, вазифа ва ойлик билан сийласинлар. Фақиру мискин, ногиронларга нафақа тайин 
қилсинлар. Мударрислар ва шайхларга кундалик маошлар белгиласинлар. 
Авлиёлар, дин пешволарининг мозорлари ва мақбараларига вақфдан маблағ ажратсинлар. У ерларни 
палос, таом ва чироқ билан таъминласинлар. Биринчи навбатда амир ал-мўминин, мард кишилар шоҳи Али 
ибн Абу Толибнинг, унга Оллоҳнинг карами ва эҳсони бўлсин, муқаддас қабрларини яхши сакдаш учун 
Нажаф билан ҳиллани вақф этиб берсинлар. Имом Ҳусайннинг, Оллоҳ ундан рози бўлсин, нурга чўмган 
273
Гап 1376 йили Тўхтамишхон Ўрусхондан қочиб, Самарқандга келиши билан боғлиқ воқеалар устида бормокда. (—А.А.) 
274
Бу воқеа 1398 йил апрели 1399 йил апрели оралиғида юз берган. (–А.А.) 
275
Лоҳур–Панжобнинг марказий шаҳри. (–А.А.) 
276
Қанауж–ҳиндистоннинг қадимий шаҳри. Аградан шарқроқда, жанубий Панчала дарёсининг ирмоғида жойлашган. Гужарот 
вилояти пойтахти. (–А.А.) 
277
Деҳқон–бу ерда ер эгаси маъносида. 


муқаддас мозори, авлиёлар улуғи шайх Абдулқодир Жилонийнинг
278
 
муқаддас қабри, имоми аъзам Абу 
ҳанифанинг, унга Оллоҳнинг раҳмати бўлсин, мақбарасини, Бағдодда нурга чўмган бошқа машойихлар, дин 
пешволари, улуғларнинг мозорларини яхши сақлаш учун баҳоли қудрат Карбало, Бағдод ҳамда уларнинг 
атрофидаги қишлоқлар ва бошқа жойлардан вақф сифатида ер-сув ажратсинлар. Имом Мусо Козим
279
, имом 
Муҳаммад Нақий
280
, Салмон Форсийларнинг
281
 
нурли равзалари учун эса Жазоир
282
экин майдонларидан ва 
Мадоин
283
 
даромадидан вақф белгиласинлар. Имом Али ибн Мусонинг
284
 
табаррук равзалари учун Кутаҳбаст 
ва Тус шаҳри атрофидаги ерлардан вақф ажратсинлар ва палос, чироқ ҳамда кундалик емиш-ичмишлар 
белгиласинлар. Шунингдек, Эрон ва Турондаги шайхларнинг мозорлари ва қабрлари учун ҳар бирига алоҳида, 
номма-ном назру вақфлар ажратсинлар. 
Яна буюрдимки, ҳар бир мамлакат фатҳ этилгач, у ернинг гадоларини тўплаб, кундалик емиш-ичмишлар 
билан таъминлаб, уларга бирон иш берсинлар. Ҳамда барчаси тамғалансинлар, токи бошқа гадолик 
қилмасинлар. Агар тамғадан кейин ҳам гадолик қилгудек бўлсалар, уларни узоқ мамлакатларга сотиб 
юборсинлар ёки ҳайдасинлар. Шундагина гадо зоти мамлакатимдан йўқолади. 

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling