Миллий давлатчилигимиз


Download 0.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/69
Sana06.11.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1752705
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   69
Bog'liq
Temur tuzuklar uz

 
 
 
289
Лангархона–йўловчилар қўниб ўтадиган ер; мискин ва етим-есирга таом бериладиган жой, ғарибхона. 
290
Матнда «Дор ул-иморат» 
291
Матнда «Дор ул-адолат» 
292
Қўрчи–қурол кўтариб юрувчи; подшоҳ, хон, султон ва амирларнинг шахсий қўриқчиси. Бу ерда раият ва экинзорларни 
қўриқловчи ҳарбий бўлинма бошлиғи. 


ЖАНГУ ЖАДАЛ, УРУШ МАЙДОНИГА 
КИРИШ ВА ЧИҚИШ, ҚЎШИННИ 
САФЛАШ, ҒАНИМ ЛАШКАРИНИ 
СИНДИРИШ ТУЗУКИ 
 
Амр этдимки, агар ғаним (лашкари) сони ўн икки минг отликдан кам бўлса, бу урушда амир ул-умаро 
(лашкаримга) сардорлик қилсин. Аймоқ ва туманлардан ўн икки минг отлиқ унга ҳамроҳ бўлсин. 
Мингбошилар, юзбошилар ва ўнбошиларни ҳам ўзига ҳамроҳ қилсин. Ғаним лашкарига бир манзил
293
 
йўл 
қолгунча юриш қилиб, душман билан рўбарў келгач, менга хабар юборсин. 
Яна амр қилдимки, ўшал ўн икки минг отлиқ аскарни тўққиз қисмга бўлсинлар, ушбу тартибда: қўлда бир 
фавж, баронғорда уч фавж, жавонғорда уч фавж, ҳировулда–бир фавж ва қоровулда–бир фавж турсин. 
Баронғорнинг ўзи ҳировул, чоповул ва шиқовулдан иборат бўлсин. Шунга ўхшаш, жавонғор ҳам ҳировул, 
чоповул ва шиқовулдан иборат бўлсин. 
Ва буюрдимки, амир ул-умаро уруш майдонини танлашда (қуйидаги) тўрт нарсани назарда тутсин. 
Биринчиси–у ернинг сувга узоқ-яқинлиги. 
Иккинчиси–аскар сақлайдиган ернинг хавфсизлиги. 
Учинчиси–ғаним лашкари турган ердан тепароққа жойлашиши ва офтобга рўбарў бўлмаслиги, токи қуёш 
шуъласи сипоҳийлар кўзини қамаштирмасин. 
Тўртинчиси–уруш майдони олди очиқ, кенг жой бўлиши лозим. 
Яна амр этдимки, урушдан бир кун олдин лашкарни сафга тизсинлар ва тузукка мувофиқ уни фавжларга 
ажратиб, душман томонга қараб юрсинлар. Лашкар отларининг боши кўзланган йўналишга қаратилсин ва 
юрар йўлдан чап ёки ўнг ёққа бурилмасин. Яна буюрдимки, сипоҳийлар кўзи ғаним лашкарига тушиши 
ҳамоно, баланд овоз билан «Оллоҳу акбар!» деб такбир айтсинлар ва сурон солиб, душман черики устига 
бостириб борсинлар. 
Лашкар назоратчиси
294
 
сардорнинг жанг вақтида хато қилганини кўрса, дарҳол унинг ўрнига бошқа 
сардорни ўтирғизсин. Амирларга ва сипоҳийларга эса мен унга ишонч билдириб берган зафарнишон ёрлиқни 
кўрсатсин. 
Амр этдимки, сардор лашкар назоратчиси билан бирга душман сипоҳининг оз-кўплигини мулоҳаза 
этсинлар, саркардаларини ғаним лашкарбошилари билан солиштирсинлар. Шунга қараб, ўз сипоҳларининг 
каму кўстларини тўғрилаб, жангга ҳозирласинлар. Яна ўз сипоҳининг қурол-аслаҳаларини душманники билан 
таққосласинлар. 
(Шунингдек), ғанимнинг уруш олиб бориш йўлларини шошмасдан, бир зайлдами ёки шиддат биланми
жангга киришини кузатсинлар. Яна ғанимнинг жанг қилиш тартибини чамалаб кўрсинларки, улар бор аскари 
билан бир йўла от қўйиб, шиддаткорона ҳужум қиладими
295
 
ёки фавж-фавж бўлиб, кетма-кет ҳамла этадими? 
Яна кўрсинларки, ғаним ҳамла вақтида, жанг қилиб орқага қайтиб, кейин яна ҳамлага киришадими ёки 
биринчи ҳамласи билан чегараланиб, охиригача савашадими? Ғаним агар орқасига қайтмай саваш қурса, 
сипоҳ унинг ҳамласидан етган зарбага сабр-тоқат қилиб, охиригача туриб бериши керак. (Унда) шижоат бир 
соатлик сабр демакдир. 
Амр қилдимки, душман уруш очмагунича ўзларича жангга кирмасинлар. Яна амр этдим: душман жанг 
майдонига киргач, лашкар бошлиғи ясолда
296
турган тўққиз сипоҳий фавжга жангга тушиб, уруш бошлашлари 
ҳақида буйруқ берсин, чунки сипоҳ лашкарбошисининг вазифаси, жанг вақтида қўрқувдан қўл-оёғи бўшашиб, 
саросимага тушмасдан, буйруқ беришдан иборатдир. У ҳар бир сипоҳ фавжини уруш аслаҳаларидан бири деб 
билсин ва ўқ-ёй, ойболта, қилич, гурзи, пичоқ ва ханжар каби ҳар бир фавжни ўз ўрни келганда ишлатсин. 
Ишбилармон лашкарбоши ўзини ва тўққиз сипоҳий фавжини бир тандек кўриб, уларни қўл-оёғи, боши, 
293
Манзил–карвоннинг бир кунлик йўли, тахм. 30 км. (–А.А.) 
294
Матнда «оризи лашкар». 
295
Матнда «турктоз» атамаси қўлланган. 
296
Ясол–қўшин сафи. Ясол тузиш–қўшинни юриш, кўрик ёки жанг олдидан сафга тизиш. 


кўкраги ва бошқа аъзоларини ишлатиб курашувчи бир паҳлавондек ҳисобласин. Шундагина, ғаним сипоҳий 
фавжлари устига кетма-кет урилган тўққизта қилич зарбасидан кейин, тўққизинчи зарбада, албатта, 
енгилишига умид қилса бўлади. 
Ҳақиқий лашкарбоши аввал ғаним устига ҳировул фавжини юборади, сўнгра ёрдам учун кетидан 
баронғор ҳировулини жўнатади. Баронғор ҳировули кетидан эса жавонғор ҳировулини жангга ташлайди. 
Шу тарзда душман аскари устига кетма-кет уч зарба тушган бўлади. Бордию, шу вақт ҳировуллар ғанимга 
қарши кучсизлик қилсалар, у ҳолда баронғорнинг биринчи фавжи от қўйсин, кетидан жавонғорнинг 
иккинчи фавжини жангга ташласин. Шунда ҳам зафар қозонилмаса, баронғорнинг иккинчи фавжини 
жангга киритсин, кетидан жавонғорнинг биринчи фавжини юборсин. (Улар жангга киргач), менга хабар 
жўнатиб, кейинги буйруқларимни кутсин. Шундан сўнг Оллоҳнинг мададу иноятига таяниб, 
лашкарбошининг ўзи ҳам жангга кирсин. Мени ҳам уруш майдонида ҳозир деб билсинлар. Оллоҳнинг 
ёрдами билан ғанимга саккиз зарба етгандан кейин, тўққизинчи зарбада душман енгилиб, фатҳу нусрат 
насиб бўлади. 
Тўғри сардор улким, у шошма-шошарлик қилмай, (аввал) лашкарини ишга солади. Бордию 
лашкарбошининг ўзи қилич чопишга мажбур бўлса, иложи борича, ўзини ўлимдан сақласин, чунки 
лашкарбошининг ўлими ўрдуга иснод келтириб, ғаним лашкарининг ғалабасига сабаб бўлади. 
Шундай қилиб, сардор ақлу тадбиркорлик билан иш юритиб, шошма-шошарлик қилмасин, чунки 
шошқалоқлик шайтоннинг ишидир. Чораси бўлмаган ишга киришмасин, чунки ундан қутулиб 
бўлмайди. 

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling